Назарова Навбаҳор Аҳроровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги антропонимларнинг лексикографик тадқиқи”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: В2023.1.PhD/Fil3173.
Илмий раҳбар: Ҳайдаров Анвар Аскарович, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Хамидова Муборак Хафизовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Қаюмова Мунаввар Санақуловна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги антропонимларнинг лексикографик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги антропонимларнинг лексикографик хусусиятлари ҳар иккала халқнинг миллий руҳи, маданий муҳит, тарихий мероси, ижтимоий тузилмаси, эстетик диди, шахснинг ижтимоий ҳолати, жинси, қариндошлиги, эътиқоди, ишончи, ижтимоий ҳолати, касби, насаби каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлиги асосланган;
ўзбек бадиий контекстида антропонимлар лақаб, тахаллус ва муқобил номларнинг кенг қўлланиши халқона образларни типиклаштиришда стилистик имкониятларнинг бойлигини кўрсаца, инглиз матнларида исм ва фамилия орқали ижтимоий мақом ва шахсий идентификация етакчи компонент сифатида бадиий матннинг эстетик таъсирчанлигини ошириш, поетик матнни шакллантиришда хизмат қилиши аниқланган;
қиёсланаётган тиллар антропонимларининг лексикографик ва этномаданий хусусиятлари културонимлар, соционимлар, этнонимлар, дохонимлар, креатонимлар, инновонимлар, футуронимлар, кибероним (киберизм)лар, геонимлар ва аеронимлар каби типлар функсионаллигининг бирламчи омиллари эканлиги исботланган;
инглиз ва ўзбек исмларидаги этимологик, маданий, тарихий, ижтимоий ва ҳиссий маъно қатламлари интеграциясида ҳосил бўлган ҳиссий ёндашув, шахсий қиймат ва ижтимоий-психологик коннотациялар контекстда эмоционал муносабатни ифодаловчи антропонимлар семантик гуруҳини ҳосил қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги антропонимларнинг лексикографик тадқиқини амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги антропонимларнинг лексикографик хусусиятлари ҳар иккала халқнинг миллий руҳи, маданий муҳит, тарихий мероси, ижтимоий тузилмаси, эстетик диди, шахснинг ижтимоий ҳолати, жинси, қариндошлиги, эътиқоди, ишончи, ижтимоий ҳолати, касби, насаби каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлигига назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ.Ф1-029 “Ўзбек давлатчилиги тарихида суғдий тил ва ёзувнинг тутган ўрни (мил.ав.ИИ-милодий ХИИ асрлар)” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 2-ноябрдаги №04/1-3117-сон маълумотномаси); Натижада икки халқ ёзувчилар асарларида қўлланилган антропонимлар лексикографияда берилиши, улар орасидаги муштарак ва фарқли жиҳатлар бадиий асарларда таҳлил қилиниш имконини берган;
ўзбек бадиий контекстида антропонимлар лақаб, тахаллус ва муқобил номларнинг кенг қўлланиши халқона образларни типиклаштиришда стилистик имкониятларнинг бойлигини кўрсаца, инглиз матнларида исм ва фамилия орқали ижтимоий мақом ва шахсий идентификация етакчи компонент сифатида бадиий матннинг эстетик таъсирчанлигини ошириш, поетик матнни шакллантиришда хизмат қилишига оид назарий хулосалардан Тошкентдаги АҚШ Элчихонаси томонидан молиялаштирилган СУЗ80021ИН3103-рақамли лойиҳа асосида ташкил этилган “Америка адабиёти клуби” халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 20-февралдаги №06/1127-сон маълумотномаси); Натижада антропонимик бирликларнинг инглиз ва ўзбек бадиий асарларидаги аҳамияти кўрсатилиб, тадқиқотга оид илмий хулосалар, тавсиялар ва таклифлар ушбу лойиҳа дастурини бойитишга ҳамда унинг илмий қийматини оширишга хизмат қилган;
қиёсланётган тиллар антропонимларининг лексикографик ва этномаданий хусусиятлари културонимлар, соционимлар, этнонимлар, дохонимлар, креатонимлар, инновонимлар, футуронимлар, кибероним (киберизм)лар, геонимлар ва аеронимлар каби типлар функсионаллигининг бирламчи омиллари эканлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Интервю плюс”, “Ассалом Бухоро” кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 29-октябрдаги №1/09-163-сон маълумотномаси); Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish