Усмонова Умидахон Абдукаримовнанинг 
    фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон    

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қарши шаҳар эргонимларининг лингвистик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4790.
Илмий раҳбар: Бегимов Одил Тўхтамишович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,  DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Бахриддинова Башорат Маъдиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Сапарниязова Муяссар, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ономастик бирликлар тизимига кирувчи эргонимларни Қарши шаҳри материаллари асосида лингвистик жиҳатдан таҳлил қилиш, уларнинг замонавий ривожланишдаги ясалиш, функсионал-коммуникатив имкониятларини аниқлаш ва илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
эргонимларнинг коммуникатив, структуравий ва лингвистик-семиотик хусусиятларининг замонавий шаҳар ономастикаси доирасида тутган ўрни Қарши шаҳар материаллари асосида асосланган;
чет тили эргонимларининг манба тилига кўра янги типологик таснифи Қарши шаҳар эргонимлари материаллари асосида ишлаб чиқилган ва уларнинг структуравий (бир, икки ва кўп компонентли) модели ҳамда коммуникатив самарадорлик билан боғлиқлиги очиб берилган; 
шаҳар эргонимларининг номинатив, коммуникатив маконни шакллантирувчи кўп функсияли лингвистик ва семиотик ҳодиса эканлиги, эргонимларнинг прагматик, реклама, эстетик ва социокултурологик функсиялари яхлит тизим сифатида далилланган;
эргонимларда тил ўйини ва график трансформациялар (орфографик, морфологик, синтактик, контаминацион ва гибрид шакллар), шунингдек, “тескари транслитерация”, “псевдофамилия модели” ҳамда график гибрид эргонимлар каби янги лингвистик ҳодисалар шаҳар материаллари асосида далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қарши шаҳар эргонимларининг лингвистик тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
эргонимларнинг коммуникатив, структуравий ва лингвистик-семиотик хусусиятларининг замонавий шаҳар ономастикаси доирасида тутган ўрни Қарши шаҳар материаллари асосида асосланганлиги юзасидан чиқарилган хулосалар ва ишлаб чиқилган тавсиялардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2025-йил 15-ноябрда берилган 04/1-5532-сонли маълумотнома). Натижада ўзбек тили лексик базасидан ўрин олган эргонимларнинг структур-семантик ва функсионал-коммуникатив тавсифланиши тегишли маълумотлар билан бойитилган;
чет тили эргонимларининг манба тилига кўра янги типологик таснифи Қарши шаҳар эргонимлари материаллари асосида ишлаб чиқилган ва уларнинг структуравий (бир, икки ва кўп компонентли) модели ҳамда коммуникатив самарадорлик билан боғлиқлиги очиб берилганлигига оид чиқарилган хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллари институтида 2023–2024-йилларда амалга оширилган Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган ъъЭнглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институти томонидан 2024-йил 21-сентябрда берилган 1925/02-сонли маълумотнома). Натижада тадқиқот мавзусини ёритишда тизимлаштириш, компонент, қиёсий, тавсифий, таснифий, статистик таҳлил усуллари тегишли маълумотлар билан бойитилган;
шаҳар эргонимларининг номинатив, коммуникатив маконни шакллантирувчи кўп функсияли лингвистик ва семиотик ҳодиса эканлиги, эргонимларнинг прагматик, реклама, эстетик ва социокултурологик функсиялари яхлит тизим сифатида далилланганлиги юзасидан чиқарилган хулосалардан Қашқадарё телерадиокомпаниясининг 2024-йил 17-апрелда эфирга узатилган “Олтин воҳа”, “Хайрли тонг” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё телерадиокомпаниясининг 2024-йил 23-апрелдаги 17-01/а-103-сонли маълумотномаси). Натижада радиоешиттириш мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлиши, илмий-оммабоплик хусусияти ошишига хизмат қилган;
эргонимларда тил ўйини ва график трансформациялар (орфографик, морфологик, синтактик, контаминацион ва гибрид шакллар), шунингдек, “тескари транслитерация”, “псевдофамилия модели” ҳамда график гибрид эргонимлар каби янги лингвистик ҳодисалар шаҳар материаллари асосида таҳлил қилинганлиги юзасидан чиқарилган хулосалардан 2024-йилнинг 20-сентябрида эфирга узатилган Қарши шаҳар “Насаф” телерадиоканалининг “Хабарлар” ахборот дастурида фойдаланилган (Қарши шаҳар “Насаф” телерадиоканалининг 2024-йил 29-сентябрдаги 908-сонли маълумотномаси). Натижада эргонимларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти, номларнинг ижтимоий-маънавий ҳаётга татбиқ этилиши билан боғлиқ масалаларни ёритишга эришилган ва дастурнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish