Азимов Абдихамидулло Холмановичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
        

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сидни Шелдоннинг “Орзиқиб кутаман эртани” асаридаги лингвомаданий бирликлар тадқиқи (русча ва ўзбекча таржималари мисолида)”, 10.00.13 - Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Fil7441. 
Илмий раҳбар: Тожиева Гулбаҳор Номозовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Даниева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Хурсанов Нурислом Искандарович, филология фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Сидни Шелдоннинг “Иф Томорроw Cомес” (“Орзиқиб кутаман эртани”) асаридаги лингвомаданий бирликларнинг инглиз тилидаги оригинал матн, рус тилидаги таржима ва ўзбек тилидаги таржима асосида уларнинг миллий-маданий мазмунини ҳамда таржима жараёнида юзага келадиган лингвомаданий ўзгаришларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сидни Шелдоннинг “Иф Томорроw Cомес” (“Орзиқиб кутаман эртани”) романи материаллари асосида реалиалар, метафоралар, теонимлар, иборалар, мақоллар  инглиз-рус-ўзбек параллеллиги асосида комплекс лингвомаданий жиҳатдан очиб берилиб, уларнинг миллий-маданий мазмунни ифодалашдаги ўрни далилланган;
романда қўлланилган лингвомаданий бирликларнинг инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги қиёсий тавсифи яратилиб, уларнинг денотатив ва коннотатив семалардан ташкил топган семантик тузилиши, миллий дунёқараш, урф-одат ҳамда менталитетни акс эттирувчи лингвомаданий қиймати, асл матндан таржима матнига ўтишда эквивалентлик, адекватлик ва трансформация усуллари орқали қай даражада сақланиб қолиш ёки қисман трансформацияга учраш хусусиятлари очиб берилган;
лингвомаданий бирликларнинг инглиз тилидан рус тилига, рус тили воситасида эса ўзбек тилига таржима қилиниши жараёнида юзага келадиган семантик мослаштириш, конфессионал адаптация, маданий ўзгариш ва лингвомаданий йўқотишларнинг асосий турлари аниқланиб, уларнинг юзага келиш воситалари очиб берилган;
асардаги лингвомаданий бирликлар орқали Америка лингвомаданиятига хос бўлган хавф, таваккалчилик, муваффақият, шахсий эркинлик, диний қадриятлар ва ижтимоий муносабатлар каби консептларнинг ифодаланиш хусусиятлари аниқланиб, уларнинг рус ва ўзбек таржималарида акс этиш даражаси далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сидни Шелдоннинг Иф Томорроw Cомес (“Орзиқиб кутаман эртани”) асаридаги лингвомаданий бирликларнинг русча ва ўзбекча таржималари мисолида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
лингвомаданий бирликларнинг инглиз тилидан рус тилига, рус тили воситасида эса ўзбек тилига таржима қилиниши жараёнида юзага келадиган семантик мослаштириш, конфессионал адаптация, маданий ўзгариш ва лингвомаданий йўқотишларнинг асосий турлари аниқланиб, уларнинг юзага келиш воситалари очиб берилганига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасида ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 23-июндаги 01/4-2979-сон маълумотномаси). Натижада кўп тилли электрон платформада бадиий асарларнинг таржима жараёнида юзага келадиган лингвомаданий ўзгаришларни тавсифлаш ва уларни илмий асосда изоҳлашга доир назарий қарашлар аниқлаштирилган ҳамда такомиллаштирилган;
романда қўлланилган лингвомаданий бирликларнинг инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги қиёсий тавсифи яратилиб, уларнинг денотатив ва коннотатив семалардан ташкил топган семантик тузилиши, миллий дунёқараш, урф-одат ҳамда менталитетни акс эттирувчи лингвомаданий қиймати, асл матндан таржима матнига ўтишда эквивалентлик, адекватлик ва трансформация усуллари орқали қай даражада сақланиб қолиш ёки қисман трансформацияга учраш хусусиятлари очиб берилганига оид хулосалардан Қарши давлат университетида 2022-2024-йилларда Тошкентдаги АҚШ Элчихонаси томонидан молиялаштирилган “Тҳе Энглиш Аccесс Миcро Счоларшип Програм” халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 17-июндаги 04/6258-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида бадиий матндаги фразеологик бирликларнинг лингвомаданий таҳлилига оид илмий ёндашувлар бойитилган ҳамда уларнинг бадиий-эстетик ва коммуникатив функсияларини ёритишга хизмат қилувчи илмий хулосалар амалиётга татбиқ этилган;
асардаги лингвомаданий бирликлар орқали Америка лингвомаданиятига хос бўлган хавф, таваккалчилик, муваффақият, шахсий эркинлик, диний қадриятлар ва ижтимоий муносабатлар каби консептларнинг ифодаланиш хусусиятлари аниқланиб, уларнинг рус ва ўзбек таржималарида акс этиш даражаси далилланганига оид илмий хулосалардан “Қашқадарё вилояти телерадиоканали”нинг “Олтин воҳа” радиоси 2026-йил 12-июн санасида эфирга узатилган “Нуқтаи назар” эшиттиришида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг маълумотномаси). Натижада телеканалнинг маънавий-маърифий йўналишдаги кўрсатувлари мазмуни бадиий адабиётнинг лингвомаданий талқини, фразеологик бирликлар, мақоллар, теонимлар, этнографизмлар ва метафораларнинг миллий-маданий хусусиятларини ёритишга оид илмий қарашлар билан бойитилган ҳамда бадиий таржимада маданиятлараро мулоқотни таъминлашга хизмат қилувчи илмий-методик ёндашувлар такомиллаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish