Холдорова Шоҳиста Азамжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Электрон мулоқот матнларининг прагматик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Fil2721.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Давлатова Раъно Хайдаровна филология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Fil.06.02.
Расмий оппонентлар: Жўраева Бибиш Муҳсиновна, филология фанлари доктори, профессор; Нарходжаева Хуршида Шариповна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон мулоқот матнларининг прагматик хусусиятларини тадқиқ этиш, виртуал коммуникацияда нутқ иштирокчиларининг нияти, нутқий стратегия ва тактикаларининг воқеланиши ҳамда лисоний ва нолисоний воситаларнинг функсионал-прагматик имкониятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
электрон мулоқот матнларининг прагматик табиати коммуникатив ният, адресант–адресат муносабатлари, нутқий вазият ва контекст, нутқий актлар тизими, мулоқотнинг технологик омилларга боғлиқлиги, имплицит маъно, прагматик таъсир, интерактивлик, ижтимоий-прагматик омиллар ҳамда адресат интерпретацияси каби лингвопрагматик тамойиллар асосида очиб берилган;
чат мулоқотининг коммуникатив-структур модели ишлаб чиқилиб, унинг бошланиш, асосий хабар ва якунловчи қисмлардан иборат модели ишлаб чиқилган; электрон коммуникация терминологиясини миллийлаштириш мақсадида “ник-нейм” терминига муқобил равишда “фойдаланувчи номи”, новербал коммуникатив воситаларни ифодалаш учун эса “эможи” – “тасвирий белги”, “смайл” – “ҳис-белги”, “стикер” – “ёрлиқча” терминлари тавсия қилиниб, уларнинг лингвопрагматик мақоми ҳамда функсионал имкониятлари аниқланган;
электрон мулоқот матнларида коммуникатив стратегия ва тактикаларнинг (ўзини намойиш қилиш, ишонтириш, манипулятив стратегиялар) коммуникатив мақсад ва прагматик интенсияга кўра турли нутқий актлар орқали воқеланиши аниқланиб, “прагматик интенсия – стратегия – тактика – натижа” занжирининг рақамли дискурсда амал қилиши асосланган;
рақамли мулоқот шароитида дейктик бирликларнинг анъанавий шахс, макон, замонни кўрсатиш вазифалари виртуал маконнинг ноаниқлиги, асинхрон мулоқот ҳамда график-белгили воситаларнинг фаоллашуви сабабли кенгайиши ва функсионал ўзгаришларга учраши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон мулоқот матнларининг прагматик хусусиятлари мавзусида олиб борилган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электрон мулоқот матнларининг прагматик табиати коммуникатив ният, адресант–адресат муносабатлари, нутқий вазият ва контекст, нутқий актлар тизими, мулоқотнинг технологик омилларга боғлиқлиги, имплицит маъно, прагматик таъсир, интерактивлик, ижтимоий-прагматик омиллар ҳамда адресат интерпретацияси каби лингвопрагматик тамойиллар асосида очиб берилганлиги тўгʻрисидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-сентябрдаги 01/4-4619-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг таълимий корпусини шакллантиришда электрон мулоқот матнларининг прагматик параметрларини ҳисобга олиш, коммуникатив ният, адресант–адресат муносабатлари ва прагматик таъсир воситаларини корпус материаллари таркибида тизимлаштириш имконияти яратилди ҳамда корпуснинг илмий-таълимий қиймати ва амалий функсионаллиги оширилган;
чат мулоқотининг коммуникатив-структур модели ишлаб чиқилиб, унинг бошланиш, асосий хабар ва якунловчи қисмлардан иборат модели ишлаб чиқилган; электрон коммуникация терминологиясини миллийлаштириш мақсадида “ник-нейм” терминига муқобил равишда “фойдаланувчи номи”, новербал коммуникатив воситаларни ифодалаш учун эса “эможи” – “тасвирий белги”, “смайл” – “ҳис-белги”, “стикер” – “ёрлиқча” терминлари тавсия қилиниб, уларнинг лингвопрагматик мақоми ҳамда функсионал имкониятлари аниқланганлиги юзасидан чиқарилган илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш)” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-сентябрдаги 01/4-4618-сон маълумотномаси). Натижада дастурий воситада чат мулоқотига хос бирликлар, қисқартмалар, график воситалар ҳамда меъёрий чекиниш ҳолатларини аниқлаш ва қайта ишлаш имкониятлари такомиллаштирилди. Шунингдек, дастурнинг автоматик таҳлил қилиш назарий-методологик асоси бойитилиб, ахборот-қидирув ва машина таржимаси тизимларида ўзбек тилидаги электрон мулоқот матнларини қайта ишлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
электрон мулоқот матнларида коммуникатив стратегия ва тактикаларнинг (ўзини намойиш қилиш, ишонтириш, манипулятив стратегиялар) коммуникатив мақсад ва прагматик интенсияга кўра турли нутқий актлар орқали воқеланиши аниқланиб, “прагматик интенсия – стратегия – тактика – натижа” занжирининг рақамли дискурсда амал қилиши асосланганлиги юзасидан чиқарилган хулосалардан назарий маълумот сифатида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида давлат илмий техника дастурлари доирасида 2022–2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 22-октябрдаги 1605-сон маълумотномаси). Натижада хизмат кўрсатиш обектлари номларининг коммуникатив самарадорлигини таъминловчи прагматик омилларни аниқлаш, номлаш жараёнида адресатга таъсир кўрсатиш механизмларини тавсифлаш ҳамда номларнинг ишонтириш, эътиборни жалб этиш ва ижобий муносабат шакллантиришга қаратилган коммуникатив стратегияларини баҳолаш имконияти кенгайди ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш учун назарий-методологик асослар такомиллаштирилган;
рақамли мулоқот шароитида дейктик бирликларнинг анъанавий шахс, макон, замонни кўрсатиш вазифалари виртуал маконнинг ноаниқлиги, асинхрон мулоқот ҳамда график-белгили воситаларнинг фаоллашуви сабабли кенгайиши ва функсионал ўзгаришларга учраши ҳақидаги илмий хулосалар Жиззах вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 23-август куни “Ёшлар ҳудуди” ҳамда 2025-йил 9-сентябр кунги “Субҳидам” кўрсатуви дастурларида амалий қўлланилган (Жиззах вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 18-сентябрдаги 1070/13-10-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларда электрон мулоқот маданиятини юксалтириш, аудиториянинг лингвистик саводхонлигини ошириш, ёшларнинг виртуал макондаги нутқий ҳатти-ҳаракатларини тартибга солиш ҳамда уларни ўзбек тили имониятларидан тўғри фойдаланишга йўналтиришга хизмат қилган.