Содиқов Лазизжон Муса ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис ва ўзбек тилларида паремиологик бирликларнинг дискурсив – лингвомаданий тадқиқи (луғатлар асосида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3191.
Илмий раҳбар: Яхшиев Ашур Абдиевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жуманиёзов Зохид Отабоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис ва ўзбек тилларидаги таркибида инсон тана аъзолари номлари, сон сўз туркумига кирадиган сўзлар, уй-рўзғор буюмлари ва меҳнат қуроллари номлари, ранг номлари, тўрт унсур (сув, ҳаво, олов, тупроқ) номлари, фасл, ой ва ҳафта кунлари номлари, сайёралар номлари (бундан кейин турли лисоний-маданий кодлар деб номланади) иштирок этган паремиологик бирликларни чоғиштирган ҳолда дискурсив ва лингвомаданий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибида турли лисоний-маданий кодлар иштирок этган немис ва ўзбек тиллари паремиологик бирликлари паремиографик манбалардаги кодификацияланган шакллари асосида тизимлаштирилиб, соматик ва сон кодларининг ҳар икки тилда юқори, предмет ва ранг кодларининг нисбатан фаол, табиий унсур кодларининг эса тиллараро нотекис, вақт кодларининг ўзбек тилида юқори, немис тилида нисбатан паст, самовий макон кодларининг ҳар икки тилда чекланган қўлланиш фаоллиги очиб берилган;
немис ва ўзбек тилларидаги турли лисоний-маданий кодли паремиологик бирликларнинг семантик-структур қурилиши коммуникатив вазият билан боғлиқлиги ҳамда уларнинг мазмуни код компонентининг луғавий маъноси билан бир қаторда дискурсдаги функсионал қўлланиши ва миллий-маданий ассоциациялари асосида шаклланиши, шу орқали воқеликни баҳолаш, муносабат билдириш ва фикрни умумлаштиришнинг рационализм, тартиб-интизом ва индивидуалликка асосланган немисча, эмоционаллик, жамоавийлик ва андишага асосланган ўзбекча миллий хусусиятлари билан намоён бўлиши асосланган;
турли лисоний-маданий кодли паремиологик бирликларнинг дискурсда воқеланиши инсоннинг борлиқни тана аъзолари, предметлар, сонлар, ранглар, табиий унсурлар, вақт ва самовий жисмлар орқали консептуаллаштириши билан боғлиқлиги, ушбу кодларнинг таянч компонент сифатида паремиологик бирликнинг структур-синтактик қурилишини шакллантириши ҳамда немис тилида содда ёйиқ гап, ўзбек тилида эса боғловчисиз ва боғланган қўшма гап конструксияларининг нисбий устунлиги икки тил паремиологик бирликларида фикрни синтактик ташкил этишнинг фарқли моделлари сифатида намоён бўлиши далилланган;
немис ва ўзбек тилларидаги турли лисоний-маданий кодли паремиологик бирликларда ижтимоий-маданий ва лисоний-маданий белгилар ўзаро боғлиқ ҳолда намоён бўлиши фарқланиб, уларнинг семантик асосида халқнинг турмуш тарзи, қадриятлари, урф-одатлари, менталитети ва дунёқарашини акс эттирувчи тана аъзолари, кундалик предметлар, турли сонлар, ранглар, табиат ҳодисалари, вақт бирликлари ва осмон жисмлари билан боғлиқ миллий консептуал моделлар мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис ва ўзбек паремиологик бирликларининг дискурсив ва лингвомаданий жиҳатдан тадқиқ қилиш жараёнида олинган назарий хулосалар ва амалий натижалар асосида:
таркибида турли лисоний-маданий кодлар иштирок этган немис ва ўзбек тиллари паремиологик бирликлари паремиографик манбалардаги кодификацияланган шакллари асосида тизимлаштирилиб, соматик ва сон кодларининг ҳар икки тилда юқори, предмет ва ранг кодларининг нисбатан фаол, табиий унсур кодларининг эса тиллараро нотекис, вақт кодларининг ўзбек тилида юқори, немис тилида нисбатан паст, самовий макон кодларининг ҳар икки тилда чекланган қўлланиш фаоллиги очиб берилган хулосалардан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-381 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 5-февралдаги 04/899-сон маълумотномаси). Натижада, “Фразеология”, “Паремиология”, “Фразеография ва паремиография”, “Стилистика”, “Лингвопрагматика”, “Лингвомаданиятшунослик” каби мутахассислик фанлари ўқув дастурлари такомиллаштирилди ва талабалар учун дарс ишланмалари яратилган;
немис ва ўзбек тилларидаги турли лисоний-маданий кодли паремиологик бирликларнинг семантик-структур қурилиши коммуникатив вазият билан боғлиқлиги ҳамда уларнинг мазмуни код компонентининг луғавий маъноси билан бир қаторда дискурсдаги функсионал қўлланиши ва миллий-маданий ассоциациялари асосида шаклланиши, шу орқали воқеликни баҳолаш, муносабат билдириш ва фикрни умумлаштиришнинг рационализм, тартиб-интизом ва индивидуалликка асосланган немисча, эмоционаллик, жамоавийлик ва андишага асосланган ўзбекча миллий хусусиятлари билан намоён бўлиши асосланганлигига оид таклиф ва тавсияларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” халқаро лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2026-йил 3-февралдаги 479/02-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа дастури ва ўқув материалларини тайёрлаш, янги таълим технологияларини татбиқ этиш жараёнида фойдаланилган ҳолда лойиҳанинг дастури ва интерактив усулларга асосланган дарс ишланмалари ишлаб чиқилган;
турли лисоний-маданий кодли паремиологик бирликларнинг дискурсда воқеланиши инсоннинг борлиқни тана аъзолари, предметлар, сонлар, ранглар, табиий унсурлар, вақт ва самовий жисмлар орқали консептуаллаштириши билан боғлиқлиги, ушбу кодларнинг таянч компонент сифатида паремиологик бирликнинг структур-синтактик қурилишини шакллантириши ҳамда немис тилида содда ёйиқ гап, ўзбек тилида эса боғловчисиз ва боғланган қўшма гап конструксияларининг нисбий устунлиги икки тил паремиологик бирликларида фикрни синтактик ташкил этишнинг фарқли моделлари сифатида намоён бўлиши далилланганлигига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 16-февралдаги 04/1-883-сон маълумотномаси). Олинган натижалар халқаро лойиҳанинг контентини яратиш учун асос бўлган;
немис ва ўзбек тилларидаги турли лисоний-маданий кодли паремиологик бирликларда ижтимоий-маданий ва лисоний-маданий белгилар ўзаро боғлиқ ҳолда намоён бўлиши фарқланиб, уларнинг семантик асосида халқнинг турмуш тарзи, қадриятлари, урф-одатлари, менталитети ва дунёқарашини акс эттирувчи тана аъзолари, кундалик предметлар, турли сонлар, ранглар, табиат ҳодисалари, вақт бирликлари ва осмон жисмлари билан боғлиқ миллий консептуал моделлар мавжудлиги исботланганлигига оид тавсияларидан “Самарқанд вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатуви ҳамда вилоят радиосининг “Хайрли Кун” эшиттириши ссенарийсини тайёрлашда фойдаланил (Самарқанд вилояти телерадиоканали давлат муассасасининг 2026-йил 30-январдаги 01-07/31-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу кўрсатувлар илмий асосга эга бўлган маълумотлар ҳамда илгари сурилган муҳим илмий-маърифий аҳамиятга эга тавсиялардан кейинги кўрсатувларда ҳам фойдаланиш кўзда тутилган.