Эшниёзова Наргиза Норқуловнанинг
алсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Айрим чиқинди табиий полимерлар асосидаги сорбентларнинг физик-кимёвий хоссалари”, 02.00.06 - Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2025.4.PhD/К1077.
Илмий раҳбар: Жўраев Мурод Маҳмаражаб ўғли, кимё фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.К.04.04.
Расмий оппонентлар: Маҳкамов Музаффар Абдуғаппорович, кимё фанлари доктори, профессор; Юнусов Ҳайдар Эргашович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий чиқинди полимерлар асосида янги сулфокатионит олиш жараёни ва олинган биосорбентнинг физик-кимёвий жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий чиқинди полимерлар - ёнғоқ қаттиқ пўстлоғи ва ерёнғоқ пўстлоғи сулфат кислота иштирокида модификациялаш жараёнининг оптимал шароитлари ишлаб чиқилди: реакция давомийлиги 4 соат, сулфат кислотанинг 5 % ли эритмаси ва 373 К ҳароратда энг юқори сорбсион сиғимга эришилиши аниқланган;
селлюлозадаги гидроксогуруҳлари сулфогуруҳларига эфир боғлар орқали боғланиши аниқланган;
модификациялаш натижасида олинган материалларнинг ион алмашиниш сиғими ёнғоқ, ерёнғоқ, пахта толаси асосидаги биосорбентлар кетма-кетлигида адсорбсион хусусияти ортиб борган, шунингдек ушбу тартибда термик ва механик барқарорликнинг камайиши аниқланган;
олинган янги биосорбентларнинг физик-кимёвий хоссалари ўрганиш орқали сирт юзаси, ғоваклик даражаси, юқори сорбсиён хусусиятига эга эканлиги, ҳамда саноат миқёсида қўлланиладиган КУ-2-8 катионитига нисбатан айрим хоссаларининг устунлиги исботланган;
олинган биосорбентга Cа(ИИ) ва Мг(ИИ) ионлари ютилиш жараёни реакция тартиби псеудо-иккинчи кинетик моделга мослиги (Р2>0,9), заррачалар сорбентда диффузияси икки босқичда тарқалиши, сорбсия изотермаси Фрейндлич моделига мувофиқ жараённинг гетероген сиртларда адсорбсияланиш билан тавсифланиши ҳамда термодинамик параметрларининг ўзгаришини аниқлаш орқали сорбсия жараёнининг ўз-ўзича бориши, динамик шароитда такрор сорбсия 5 мартада ўртача 66% гача самарадорликни сақлаб қолиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чиқинди ёнғоқ пўсти асосида олинган сулфокатионитнинг физик-кимёвий хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёнғоқ пўсти асосида олинган катионит оқава сувлар таркибидаги Cа(ИИ) ва Мг(ИИ) ионларини сорбсиялаши орқали сувни юмшатиш технологияси “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ да амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ нинг 2025-йил 22-апрелдаги 634/ГʻК-04 сонли маълумотномаси). Натижада, металл ионларини ажратиб олувчи мини ускуна яратилиб, оқава сувлар таркибидаги Cа(ИИ) ва Мг(ИИ) ионлари 95–97 % гача самарадорлик билан камайтириш имконини берган;
олинган сулфокатионит табиий оқава сувларни тузсизлантиришда биосорбент сифатида “Гиссарнефт” Ўзбекистон-Швецария қўшма корхонасида амалиётга жорий қилинган (“Гиссарнефт” Ўзбекистон-Швецария қўшма корхонаси, 2025-йил 3-октябр, 659-03/ГНГ-сон маълумотнома). Натижада, оқава сувлар таркибидаги Cа(ИИ) ва Мг(ИИ) ионларини самарали сорбсиялаш, шунингдек, олинган сорбентни регенерация қилиш орқали такрорий фойдаланиш имконини берган.