Суюнова Гулчехра Холмаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кредит-модул тизимида талабаларнинг касбий мобиллигини ривожлантиришнинг инновацион-дидактик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлат тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped11839.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
Илмий раҳбар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01.
Расмий оппонентлар: Сафо Матчон, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахимова Нигора Атакуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади кредит-модул тизимида талабаларнинг касбий мобиллигини ривожлантиришнинг инновацион-дидактик таъминотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кредит-модул тизими шароитида талабаларнинг касбий мобиллиги касбий вазифалар, таълим ва меҳнат муҳитидаги ўзгарувчан шароитларга мослашиш, янги касбий билим ва кўникмаларни тезкор эгаллаш ҳамда касбий фаолият йўналишини мустақил белгилаш қобилиятларини интеграциялаш асосида мотивацион-қадриятли, когнитив, фаолиятли ва рефлексив компонентлар бирлигида педагогик тушунча сифатида аниқлаштирилган;
талабаларнинг касбий мобиллигини ривожлантиришга қўйиладиган педагогик талаблар кредит-модул таълимининг индивидуаллаштириш, танлов имконияти, мустақил таълим ва академик мобиллик хусусиятларини касбий мослашувчанлик, мустақил қарор қабул қилиш, коммуникатив фаоллик ва ўзини ривожлантириш эҳтиёжлари билан интеграциялаш асосида тизимлаштирилган ҳамда дидактик тамойиллар, психологик омиллар ва компетенсиявий кўрсаткичлар белгиланган;
кредит-модул муҳитида талабаларнинг касбий мобиллигини ривожлантиришга йўналтирилган инновацион-дидактик модел мақсадли, мазмуний, технологик, фаолиятли ва натижавий компонентларнинг ўзаро функсионал алоқаси ҳамда компетенсиявий, шахсга йўналтирилган, фаолиятли ва дифференциал ёндашувлар интеграцияси асосида ишлаб чиқилган, уни амалга оширишнинг педагогик механизмлари ва шарт-шароитлари аниқлаштирилган;
кредит-модул тизимида талабаларнинг касбий мобиллигини ривожлантириш технологияси мустақил таълим, индивидуал таълим траекторияси, муаммоли-вазиятли топшириқлар, лойиҳа фаолияти ва рефлексив фаолиятни касбий вазиятларга йўналтирилган дидактик топшириқлар билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган ҳамда уни олий таълим амалиётига жорий этиш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кредит-модул тизимида талабаларнинг касбий мобиллигини ривожлантиришнинг инновацион-дидактик таъминотини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
кредит-модул тизими шароитида талабаларнинг касбий мобиллиги касбий вазифалар, таълим ва меҳнат муҳитидаги ўзгарувчан шароитларга мослашиш, янги касбий билим ва кўникмаларни тезкор эгаллаш ҳамда касбий фаолият йўналишини мустақил белгилаш қобилиятларини интеграциялаш асосида мотивацион-қадриятли, когнитив, фаолиятли ва рефлексив компонентлар бирлигида педагогик тушунча сифатида аниқлаштиришга доир таклифлар “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган “Халқаро йўналишларда таълим олаётган қизларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш ва уларнинг касбий мобиллигини ривожлантириш” мавзусидаги илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 29-ноябрдаги 162-сонли маълумотномаси). Натижада, касбий мобилликни кредит-модул тизимида ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари аниқлаштирилган;
талабаларнинг касбий мобиллигини ривожлантиришга қўйиладиган педагогик талаблар кредит-модул таълимининг индивидуаллаштириш, танлов имконияти, мустақил таълим ва академик мобиллик хусусиятларини касбий мослашувчанлик, мустақил қарор қабул қилиш, коммуникатив фаоллик ва ўзини ривожлантириш эҳтиёжлари билан интеграциялаш асосида тизимлаштирилган ҳамда дидактик тамойиллар, психологик омиллар ва компетенсиявий кўрсаткичларга оид таклифлардан Жиззах политехника институтидаги “АИФ 1/4 — Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (2019–2021) мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2023-йил 28-августдаги 04-2031.2029-сонли маълумотномаси). Натижада, касбий мобилликни шакллантиришга хизмат қилувчи амалий-касбий топшириқлар мазмуни бойитилган;
кредит-модул муҳитида талабаларнинг касбий мобиллигини ривожлантиришга йўналтирилган инновацион-дидактик модел мақсадли, мазмуний, технологик, фаолиятли ва натижавий компонентларнинг ўзаро функсионал алоқаси ҳамда компетенсиявий, шахсга йўналтирилган, фаолиятли ва дифференциал ёндашувлар интеграцияси асосида ишлаб чиқилган, уни амалга оширишнинг педагогик механизмлари ва шарт-шароитлари аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялардан Жиззах политехника институтида бажарилган “ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017–2021 йй) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Жиззах политехника институтининг 2023-йил 26-августдаги 03-2032.2029-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий мобиллигини ривожлантиришга оид инновацион-дидактик таъминот такомиллаштирилган;
кредит-модул тизимида талабаларнинг касбий мобиллигини ривожлантириш технологияси мустақил таълим, индивидуал таълим траекторияси, муаммоли-вазиятли топшириқлар, лойиҳа фаолияти ва рефлексив фаолиятни касбий вазиятларга йўналтирилган дидактик топшириқлар билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган ҳамда уни олий таълим амалиётига жорий этиш бўйича шлаб чиқишга оид таклифлардан Жиззах вилоят телерадиоканалининг “Субҳидам” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах вилоят телерадиоканалининг 2026-йил 9-июлги №559/13-10-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий мобиллик даражасини баҳолашга хизмат қилувчи диагностик мезон ва индикаторлар амалиётга жорий этилган.