Раҳмонов Улфат Убайдуллаевичнинг 
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларнинг фанга оид компетенсияларини лойиҳа ишлари асосида ривожлантириш механизмлари”, 
13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped12640. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
Илмий раҳбар: Пулотов Абдурайим Муротович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01  рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор;  Бахрамов Анвар Ахрарович физика-математика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади 6-синф ўқувчиларининг табиий фанларга оид компетенсияларини лойиҳа ишлари асосида ривожлантириш механизмлари такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг фанга оид компетенсиялари лойиҳа ишлари асосида татбиқ этишнинг педагогик имкониятлари аниқ мақсадга эришганлик, қатъиятлилик, инновацияларга очиқлилиги, фанга оид компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган ижодкорлик, мулоқот ва ҳамкорлик, муаммоларни ҳал қилиш, тадқиқот олиб бориш, танқидий фикрлаш ва ўз-ўзини  баҳолаш мезон ва кўрсаткичлари босқичма-босқич адаптив уйғунлаштириш асосида аниқланган;
лойиҳага асосланган таълимда фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларни лойиҳа фаолиятига тайёрлаш мазмуни тадқиқотни амалга ошириш, мустақил қарорлар қабул қилиш, муаммога амалий ечимлар топиши ҳамда амалий тажрибалар орқали фанга оид компетенсияларини ривожлантириш тизими такомиллаштирилган;
ўқувчиларни фанга оид компетенсияларини лойиҳа ишлари асосида ривожлантириш модели модификациялашган таълим ёндашувлари (дифферансиал, индивидуал, лойиҳавий, аралаш, корпоратив ва мустақил) асосида  такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг фанларни лойиҳа ишлари асосида ўқитишнинг самарадорлик даражаси мавзуларни мукаммал ўргатиш тизими ҳамда муаммони амалга оширишда қўллаган Фиелд Студй, Десинг Тҳинкинг усуллари ва лойиҳани умумлаштирилган шаклда тақдим этиш механизмлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаб ўқувчиларининг фанга оид компетенсияларини лойиҳа ишлари асосида ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларнинг фанга оид компетенсиялари лойиҳа ишлари асосида татбиқ этишнинг педагогик имкониятлари аниқ мақсадга эришганлик, қатъиятлилик, инновацияларга очиқлилиги, фанга оид компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган ижодкорлик, мулоқот ва ҳамкорлик, муаммоларни ҳал қилиш, тадқиқот олиб боориш, танқидий фикрлаш ва ўз-ўзини  баҳолаш мезон ва кўрсаткичлари босқичма-босқич адаптив уйғунлаштириш асосида аниқланган таклифлар ва тавсиялар малака ошириш ва касбий қайта тайёрлаш курсларининг ўқув модуллари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 5-мартдаги 
03-33-1196-сонли маълумотномаси).  Натижада, лойиҳага асосланган таълимни табиий фанларни ўқитиш жараёнида қўллаш ўқувчиларнинг фанга оид компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
лойиҳага асосланган таълимда фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларни лойиҳа фаолиятига тайёрлаш мазмунини ўқувчилар ўз тадқиқотини амалга ошириш, мустақил қарорлар қабул қилиш, муаммога амалий ечимлар топиши ҳамда амалий тажрибалар орқали табиий-илмий саводхонлик кўникмаларини ривожлантириш тизими такомиллаштирилга оид тавсиялар “Узлюксиз касбий ривожлантириш курслари”нинг (олий ва 1-тоифали ўқитувчилари учун)” ўқув дастурининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 5-мартдаги 
03-33-1196-сонли маълумотномаси). Натижада ўқув модулининг табиий фанлар соҳасига оид қисми ҳамда контентларининг мазмунан бойишига, таълим жараёнининг муваффақиятли ташкил этилишига, тингловчиларнинг ўқув фаолияти самарадорлиги ошишига, ўрганиладиган мавзулари сифатининг яхшиланишига хизмат қилган;
 ўқувчиларни фанга оид компетенсияларини лойиҳа ишлари асосида ривожлантириш модели модификациялашган таълим ёндашувлари (дифферансиал, индивидуал, лойиҳага асосланган, аралаш, корпоратив ва мустақил таълим) асосида  ишлаб чиқилган тавсиялар “Табиий фанларни лойиҳа ишлари асосида ўқитиш” номли ўқув қўлланмани мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 5-мартдаги 03-33-1196-сонли маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларига табиий фанлардан лойиҳа ишларининг аҳамиятини кучайтириш ва ўқув жараёнига татбиқ этиш орқали ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган фанга оид компетенсияларни шакллантириш жараёнида замонавий технологияларни қўллаш методикаси ишлаб чиқилган бўлиб, ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишларини орттиришга хизмат қилган;  
ўқувчиларнинг фанларни лойиҳа ишлари асосида ўқитишнинг самарадорлик даражаси мавзуларни мукаммал ўргатиш тизими ҳамда муаммони амалга оширишда қўллаган Фиелд Студй, Десинг Тҳинкинг усуллари ва лойиҳани умумлаштирилган шаклда тақдим этиш механизмлари такомиллаштирилга оид тавсиялар  Миллий ўқув дастури лойиҳасида яратилган 6-синф Табиий фанлар дарслигини мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 5-мартдаги 03-33-1196-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг табиий фанлар дарсларида муаммони ҳал қилиш, креатив фикрлаш, киритик фикрлаш кўникмалари ва фанга оид компетенсияларини шакллантиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish