Рахмонова Дилшода Нусратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқа саводхонлигини такомиллаштириш методикаси,
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мусиқа таълими).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9388.
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Панжиев Қурбонниёз Бердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Гуллиева Юлдуз Юлдошевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқа саводхонлигини такомиллаштириш методикаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқа саводхонлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари тизимли таҳлил қилиниб, илк бор ўқувчиларда мусиқали ижодни, метроритмик ўқувини ривожлантиривчи “Электрон магнитли мусиқий интерактив доска” яратилиб, уни самарали педагогик восита сифатида илмий-амалий асосда асослаб берилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқа саводхонлигини ривожлантиришнинг методикаси 1-синф ўқувчиларда мусиқий ижодкорликни ривожлантиришга қаратилган “ҳуснихат”, “мусиқий лабиринт”, “турланувчи ноталар”, “созни-созла”, “бўянг ва номланг”, “етти шар”, “рангли клавиш”, “ребус” каби усуллар интеграциясини уйғунлаштиришда визуал материаллардан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқа саводхонлигини ривожлантириш модели мусиқий меъросни ўрганиш, лойиҳалаш, изчиллик, кўргазмалилик ва фаоллик тамойилларига устуворлик бериш ҳамда мусиқий товушлар, маҳаллий қўшиқлар солфеджиоси ва “Ялен” тизимини дидактик-иерархик тарзда мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқа саводхонлигини шакллантириш методининг самарадорлиги ўқувчиларда ахлоқий сифатларни мусиқа санъати, мусиқа асбоблари, нота, аккордлар, ритм ва мелодия каби элементлар орқали тарбиялаш ҳамда ўқувчиларда креатив, когнитив ва продуктив фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқа саводхонлигини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқа саводхонлигини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари тизимли таҳлил қилиниб, илк бор ўқувчиларда мусиқали ижодни, метроритмик ўқувини ривожлантиривчи “Электрон магнитли мусиқий интерактив доска” яратилиб, уни самарали педагогик восита сифатида илмий-амалий асосда асослашга оид таклифлар ПроҚуест, Гоогле Счолар, ОпенАире базаларида индексланган “Мусиc литераcй фор примарй счоол пупилс” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2024-йил 13- ноябрдаги 01/11/01/1-881-сон маълумотномаси ҳамда ИСБН 9781957653020, 1211 Полк Ст, Орландо, ФЛ 32805, УСА хориж нашр рақами). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқа саводхонлигини такомиллаштириш консептуал асосларини ишлаб чиқиш имкони кенгайтирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқа саводхонлигини такомиллаштириш методикаси 1-синф ўқувчиларда мусиқий ижодкорликни ривожлантиришга қаратилган “ҳуснихат”, “мусиқий лабиринт”, “турланувчи ноталар”, “созни-созла”, “бўянг ва номланг”, “етти шар”, “рангли клавиш”, “ребус” каби усуллар интеграциясини уйғунлаштиришда визуал материаллардан фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқа саводхонлиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 30-июндаги 359-сонли буйруғига асосан берилган 359-152-сон нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқа саводхонлигини такомиллаштириш методикасининг аҳамиятлилик даражаси ошган.
бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқа саводхонлигини такомиллаштириш модели мусиқий меъросни ўрганиш, лойиҳалаш, изчиллик, кўргазмалилик ва фаоллик тамойилларига устуворлик бериш ҳамда мусиқий товушлар, маҳаллий қўшиқлар солфеджиоси ва “Ялен” тизимини дидактик-иерархик тарзда мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқа саводхонлиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 30-июндаги 359-сонли буйруғига асосан берилган 359-152-сон нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқа саводхонлигини ўзлаштириш самарадорлиги ошган;
бошланғич синф ўқувчиларининг мусиқа саводхонлигини шакллантириш методининг самарадорлиги ўқувчиларда ахлоқий сифатларни мусиқа санъати, мусиқа асбоблари, нота, аккордлар, ритм ва мелодия каби элементлар орқали тарбиялаш ҳамда ўқувчиларда креатив, когнитив ва продуктив фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар Термиз давлат университетида 2021-2025 йилларда амалга оширилган 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” номли илмий-амалий лойиҳаси бажарилишида фойдаланилган ҳамда ПроҚуест, Гоогле Счолар, ОпенАире базаларида индексланган “Мусиc литераcй фор примарй счоол пупилс” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2024-йил 13- ноябрдаги 01/11/01/1-881-сон маълумотномаси ҳамда ИСБН 9781957653020, 1211 Полк Ст, Орландо, ФЛ 32805, УСА хориж нашр рақами). Натижада, педагогик жараённинг интенсификациялаш асосида ўқувчиларда мусиқа саводхонлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришга эришилган.