Эгамова Равшаной Суробжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Синфдан ташқари ишлар асосида ўқувчиларнинг ижодкорлик кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12316.
Илмий раҳбар: Ширинов Музаффар Кучарович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01.
Расмий оппонентлар: Рашидова Гулноза Ғуломовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Қурбонова Азиза Толиповна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади синфдан ташқари ишлар асосида ўқувчиларнинг ижодкорлик кўникмаларини ривожлантириш жараёнини илмий жиҳатдан асослаш, ушбу жараён самарадорлигини таъминловчи методик тизимни такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
синфдан ташқари ишлар асосида ўқувчиларнинг ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга таъсир этувчи педагогик, психологик, ижтимоий-маданий ва методик омиллар уларнинг педагогик функсияси ҳамда таъсир йўналишига кўра тизимлаштирилиб, мазкур омилларнинг ижодий фикрлаш, ташаббускорлик ва мустақил ижодий фаолиятга дифференциал таъсири лойиҳавий фаолият, муаммоли вазиятлар, ижодий топшириқлар ва рефлексив таҳлил воситасида намоён бўладиган мотивацион, когнитив, фаолиятли ҳамда рефлексив ўзгаришларни функсионал-педагогик таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг ижодкорлик кўникмалари ривожланганлик даражасини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари оригиналлик, мослашувчанлик, мустақиллик ҳамда ижодий маҳсулдорликнинг синфдан ташқари фаолиятда янги ғоя илгари суриш, муаммога муқобил ечимлар топиш, ижодий топшириқни мустақил бажариш ва натижани асослаш каби фаолият дескрипторлари орқали операционаллаштириш, уларни паст, ўрта, яхши ва юқори ривожланиш даражалари бўйича дифференциал тавсифлаш ҳамда фаолият мазмуни ва якуний ижодий маҳсулот натижалари билан функсионал мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
синфдан ташқари ишлар жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик модели ижодий муаммони англашдан мустақил ғоя яратиш, муқобил ечимларни излаш ва ижодий маҳсулот яратишга ўтишнинг босқичли узвийлигини ижодий лойиҳалаш, муаммоли вазиятлар ҳамда жамоавий ижодий ҳамкорлик воситасида таъминлаш, мақсадли, мазмун, жараён ва натижавий компонентларнинг структуравий-функсионал алоқадорлиги асосида ишлаб чиқилган;
синфдан ташқари фаолият асосида ўқувчиларнинг ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга мўлжалланган илмий-методик таъминот муаммони ижодий англашдан муқобил ғоя яратиш, мустақил лойиҳа ишлаб чиқиш ва натижани рефлексив такомиллаштиришгача бўлган фаолиятни босқичма-босқич ташкил этувчи рефлексив машқлар ҳамда ижодий лойиҳа топшириқлари воситасида, педагогик моделнинг ривожланиш мантиғи ва ижодкорлик кўникмаларининг мезон-кўрсаткичларига функсионал мувофиқлик асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўқувчиларнинг ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришда синфдан ташқари ишларнинг мазмуни ва тузилмасини ижодий тафаккурни ривожлантирувчи педагогик муҳит ҳамда индивидуаллаштирилган таълим ёндашуви асосида ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган илмий-назарий хулосалар ва методик тавсиялар таълим амалиётига жорий этилди.
синфдан ташқари ишлар асосида ўқувчиларнинг ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга таъсир этувчи педагогик, психологик, ижтимоий-маданий ва методик омиллар уларнинг педагогик функсияси ҳамда таъсир йўналишига кўра тизимлаштирилиб, мазкур омилларнинг ижодий фикрлаш, ташаббускорлик ва мустақил ижодий фаолиятга дифференциал таъсири лойиҳавий фаолият, муаммоли вазиятлар, ижодий топшириқлар ва рефлексив таҳлил воситасида намоён бўладиган мотивацион, когнитив, фаолиятли ҳамда рефлексив ўзгаришларни функсионал-педагогик таҳлил қилиш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ёшлар таълим-тарбиясини янада мустаҳкамлашга қаратилган ишларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 5-майдаги 2-13-18-1108-сон маълумотномаси). Натижада, синфдан ташқари машғулотлар асосида ўқувчиларда ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга доир адабиёт дарслари самарадорлиги ортишига эришилган.
ўқувчиларнинг ижодкорлик кўникмалари ривожланганлик даражасини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари оригиналлик, мослашувчанлик, мустақиллик ҳамда ижодий маҳсулдорликнинг синфдан ташқари фаолиятда янги ғоя илгари суриш, муаммога муқобил ечимлар топиш, ижодий топшириқни мустақил бажариш ва натижани асослаш каби фаолият дескрипторлари орқали операционаллаштириш, уларни паст, ўрта, яхши ва юқори ривожланиш даражалари бўйича дифференциал тавсифлаш ҳамда фаолият мазмуни ва якуний ижодий маҳсулот натижалари билан функсионал мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялар “Технология таълими ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сон буйруғи, 731127 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада синфдан ташқари ишларни ташкил этишда инновацион дидактик ёндашувлар кенг қўлланила бошланди ва ўқувчиларнинг ижодий топшириқларни бажариш самарадорлиги ошди;
синфдан ташқари ишлар жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик модели ижодий муаммони англашдан мустақил ғоя яратиш, муқобил ечимларни излаш ва ижодий маҳсулот яратишга ўтишнинг босқичли узвийлигини ижодий лойиҳалаш, муаммоли вазиятлар ҳамда жамоавий ижодий ҳамкорлик воситасида таъминлаш, мақсадли, мазмун, жараён ва натижавий компонентларнинг структуравий-функсионал алоқадорлиги асосида ишлаб чиқилган хулосалар мактаб таълим жараёнида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 18-майдаги 01/11-03/10-293-сон маълумотномаси) Натижада, ўқувчиларнинг ижодий фаолияти ривожлантирилган ва уни баҳолашнинг миллий тизимини такомиллаштиришга эришилган;
синфдан ташқари фаолият асосида ўқувчиларнинг ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга мўлжалланган илмий-методик таъминот муаммони ижодий англашдан муқобил ғоя яратиш, мустақил лойиҳа ишлаб чиқиш ва натижани рефлексив такомиллаштиришгача бўлган фаолиятни босқичма-босқич ташкил этувчи рефлексив машқлар ҳамда ижодий лойиҳа топшириқлари воситасида, педагогик моделнинг ривожланиш мантиғи ва ижодкорлик кўникмаларининг мезон-кўрсаткичларига функсионал мувофиқлик асосида ишлаб чиқилган таклиф ватавсиялар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлаш жараёнида амалиётда қўлланилди (ЎМТРКнинг 2026-йил 6-апрелдаги 05-09-611-сон маълумотномаси). Натижада, синфдан ташқари ишлар асосида ўқувчиларда ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи методик тизим такомиллаштирилган.