Намозова Камола Бобир қизининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида никоҳ тўйи маросимлари лексикасининг миллий-маданий хусусиятлари”, 10.00.13 - Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2276.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Маджидова Раъно Уришевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Fil.31.02.
Расмий оппонентлар: Сарсенбаева Зоя Жангабаевна, филология фанлари доктори, доцент; Байжанова Оқила Искандаровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида никоҳ тўйи маросимлари лексикасининг миллий-маданий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
когнитив-лингвистик, лингвоконсептологик ҳамда қиёсий-типологик ёндашувлар интеграцияси асосида инглиз ва ўзбек тилларида тўй маросимларига оид лексик бирликларнинг консептуал тизими реконструксия қилиниб, инглиз тилида индивидуал танлов, романтик муносабат ва расмий никоҳ маросимини ифодаловчи консептуал доминанталарнинг, ўзбек тилида эса жамоавийлик, қариндошлик, урф-одат, анъанавий қадриятлар ва ижтимоий ҳамжиҳатликни акс эттирувчи консептларнинг консептосферадаги ўрни ҳамда ўзаро иерархик муносабатлари илмий жиҳатдан асослаб берилган;
лингвомаданий моделлаштириш ҳамда дискурсив-семантик таҳлил методологияси асосида инглиз ва ўзбек тиллари тўй маросимлари лексикасининг лингвомаданий модели ишлаб чиқилиб, маросим терминлари, фразеологик бирликлар, паремиологик воситалар, рамзий атрибутлар ва нутқ формулаларининг миллий менталитет, этномаданий тафаккур ҳамда қадриятлар тизимини репрезентация қилишдаги функсионал-семантик хусусиятлари аниқлаштирилган, шунингдек, уларнинг маданий кодларни вербаллаштириш ва лингвомаданий ахборотни узатиш механизмлари тавсифланган;
лексик-семантик майдон назарияси, лингвомаданий ёндашув ҳамда маросим дискурси таҳлили интеграцияси асосида инглиз ва ўзбек тилларидаги тўй маросимлари лексикасининг функсионал-структуравий модели ишлаб чиқилиб, тўйдан олдинги, тўй жараёни ва тўйдан кейинги маросим босқичларига хос номинатив бирликларнинг тизимли ташкил топиш қонуниятлари, дискурсив воқеланиш хусусиятлари ҳамда уларнинг миллий-маданий дифференциал белгилари илмий асосланган;
консептуал-семантик ҳамда қиёсий-лингвомаданий таҳлил натижалари асосида инглиз ва ўзбек халқларининг тўй маросимларига оид лексик бирликлари тизимлаштирилиб, уларнинг миллий қадриятлар, урф-одатлар, ижтимоий муносабатлар ва маданий стереотипларни ифодаловчи консептуал мазмуни аниқланган ҳамда универсаллик ва миллий ўзига хосликни белгиловчи лингвомаданий параметрларнинг шаклланиш, ривожланиш ва функсионаллашув қонуниятлари илмий жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида тўй маросимлари лексикасининг миллий-маданий хусусиятларини тадқиқ этиш юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
когнитив-лингвистик, лингвоконсептологик ҳамда қиёсий-типологик ёндашувлар интеграцияси асосида инглиз ва ўзбек тиллари лексик бирликларнинг консептуал майдони моделлаштирилиб, инглиз тилида индивидуал танлов, романтик муносабат ва расмий маросим консептлари устуворлиги, ўзбек тилида эса жамоавийлик, қариндошлик, урф-одат ва анъанавий қадриятларни ифодаловчи консептларнинг доминантлигига доир хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган Ф-7-13- “Адабиётшунослик тарихининг фундаментал тарихи тадқиқи” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 07-майдаги 04/11-4048-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек халқининг оилавий-маиший, мавсумий маросимлари ва миллий урф-одатларнинг бутун башариятни уйғунликка, ободликка етакловчи қадрият эканлиги, уларнинг инглизча муқобиллари билан боғлиқ фикр- мулоҳазаларни ўрганишга хизмат қилган;
лингвомаданий моделлаштириш ҳамда дискурсив-семантик таҳлил методологияси асосида инглиз ва ўзбек тилларида тўй маросимлари лексикасининг лингвомаданий модели маросим терминлари, фразеологик бирликлар, тўй маросимлари лексикасининг миллий-маданий хусусиятларини акс эттирувчи лингвомаданий модел маросим терминлари, фразеологик бирликлар, мақоллар, рамзий атрибутлар, нутқ формулаларининг миллий менталитет ва маданий қадриятларни ифодалашдаги функсиялари асосида воқеланишига оид илмий хулосалар ва тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллари институтида 2016-2018-йилларда бажарилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастурининг 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” хорижий лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2024-йил 30-апрелдаги 892/02-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тўй маросимлари лексикасини этнолингвистик ва лингвомаданий бирликларини тавсифлаш муаммолари аниқланиб, таълимни модернизациялаш жараёнида “Ўзбек фолклори”, “Қиёсий адабиётшунослик” ва “Қиёсий тилшунослик” фанларини такомиллаштириш ҳамда ўқитиш самарадорлигини оширишига хизмат қилган;
лексик-семантик майдон назарияси, лингвомаданий ёндашув ҳамда маросим дискурси таҳлили интеграцияси асосида инглиз ва ўзбек тилларидаги тўй маросимлари лексикаси функсионал босқичлари тўйдан олдинги, тўй жараёни ва тўйдан кейинги маросимлар каби лексик-семантик майдони лингвомаданий чизиғида воқеланиши билан боғлиқ хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган Европа иттифоқининг Эрасмус+ дастурининг 58545-ЭПП-1-2017-1ЕС-ЭППКА2-СБҲЕ-ЖП КЛАСС: “Cомпутатионал лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” хорижий лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2024-йил 30-апрелдаги 893/02-сон маълумотномаси). Натижада бир қатор олимларнинг инглиз ва ўзбек тилилларидаги тўй олди, тўй жараёнидаги ва тўйдан кейинги маросимлар билан боғлиқ терминларнинг ўзида мужассамлаштирган миллийликни акс этитирувчи руҳиятга бўлган катта қизиқишни намоён этиши каби хулосалари олимларнинг ушбу масалалар юзасидан маълумотларга эга бўлишига асос бўлган;
консептуал-семантик ҳамда қиёсий-лингвомаданий таҳлил натижалари қиёсланаётган халқларнинг тўй маросимларига оид лексик бирликлар миллий қадриятлар, урф-одатлар, ижтимоий муносабатлар ва маданий стереотипларнинг консептуал қарашлари ва лингвомаданий хусусиятлари негизида намоён бўлиши билан боғлиқ таклиф ва мулоҳазалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Интервю плюс”, “Ассалом Бухоро”, “Тил ва маданият” кўрсатувларининг сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 30-апрелдаги 01/09/70-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмунан такомиллашувига, илмий далилларга бой болишига, кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таминланишига эришилди. Келтирилган таҳлиллар асосидаги янгиликлар телетомошабинларнинг тил ва маданият уйғунлиги, тил маданиятини бойитишга, ўзбек ва бошқа халқлар маданиятидан хабардор бўлишларига хизмат қилган.