Исматуллаева Ирода Изатуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мотҳерланд/Ватан консептининг инглиз ва ўзбек тилларида вербаллашуви”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4153.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Илмий раҳбар: Палуанова Халифа Дарибаевна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Fil.31.02.
Расмий оппонентлар: Умурова Гўзал Хотамовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Садуллаева Нилуфар Азимовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида “Мотҳерланд/Ватан” консептининг лингвомаданий, когнитив ва этномаданий хусусиятларини, унинг лексик бирликлар, паремиялар ҳамда бадиий матнлар воситасида вербаллашув шаклларини қиёслаш, консептнинг номинатив майдони ва консептуал тузилишини аниқлаш, шунингдек, унинг универсал ҳамда миллий-маданий белгиларини тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Мотҳерланд/Ватан” консептининг лингвомаданий хусусиятлари, консептуал мазмуни ҳамда номинатив майдонининг ядро ва периферия бирликларидан ташкил топган тузилиши далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида “Мотҳерланд/Ватан” консептининг лексик бирликлар, паремиялар ҳамда бадиий матнлар воситасида вербаллашувига хос умумий ва миллий-маданий белгилар аниқланиб, уларнинг семантик ҳамда композицион-консептуал жиҳатдан мутаносиб ва номутаносиб хусусиятлари асослаб берилган;
“Мотҳерланд/Ватан” консептининг ядро ва периферия майдонлари доирасидаги консептуал маънолар, синонимик ва ассоциатив бирликлар аниқланиб, инглиз ва ўзбек лингвомаданиятидаги универсал ҳамда миллий-маданий белгилар асосида унинг чоғиштирма модели ишлаб чиқилган;
“Мотҳерланд/Ватан” консептининг чоғиштирма модели таркибидаги “Ҳоме/Уй”, “Фамилй/Оила”, “Традитионс/Урф-одатлар” ва “Патриотисм/Ватанпарварлик” субконсептларининг номинатив майдонлари аниқланиб, уларнинг инглиз ва ўзбек лингвомаданиятига хос когнитив, аксиологик ва миллий-маданий хусусиятлари чоғиштирма таҳлил асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида “Мотҳерланд/Ватан” консептининг вербаллашувини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
“Мотҳерланд/Ватан” консептининг номинатив майдони тушунчасини ифодаловчи воситалар таркибини аниқлаш ҳамда ушбу консептни ифодаловчи лексик бирликлар, паремиялар “универсал” тушунча сифатида миллий хусусиятларини ўрганишдаги таҳлилига доир хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Фореигн ЛангуаГЭС” телеканалида эфирга узатилган “Энглиш Cлуб Ливе” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 2024-йил 18-январдаги 01-24-93-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатув сенарийси маълум даражада илмий лексикасини бойитишга ҳамда “Мотҳерланд/Ватан” тушунчаси бутун инсоният учун умумий бўлган “универсал” тушунча бўлса-да, ўзининг миллий хусусиятига эга консепт экани ҳамда этноспецифик хусусиятлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари кўрсатув илмий савиясини ошишига хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида “Мотҳерланд/Ватан” консептини ифодаловчи лексик бирликлар ҳамда паремиялар “универсал” мазмунга эга бўлиши билан бирга, ҳар бир тилга хос миллий-маданий хусусиятларни ҳам ўзида акс эттириши аниқланган ва унинг этноспецифик жиҳатларига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлимида Френсис Элиза Бёрнеттнинг “Сирли богʻ”, Роалд Далнинг “Меҳрибон дев” романларини инглиз тилидан таржима қилишда фойдаланилди (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 10-ноябрдаги 01-03/399-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий таржима жараёни нафақат илмий лексика билан бойитилди, балки инглиз ва ўзбек халқларининг “Мотҳерланд/Ватан” консептига оид умумий ҳамда ўзига хос композицион-консептуал белгиларини акс эттирувчи материаллари ва хулосалари таржима жараёнида юзага келадиган назарий муаммоларнинг ечими сифатида хизмат қилган;
“Мотҳерланд/Ватан” консептининг ядро ва периферия майдонлари доирасидаги консептуал маънолар, синонимик ва ассоциатив бирликлар аниқланиб, инглиз ва ўзбек лингвомаданиятидаги универсал ҳамда миллий-маданий белгилар асосида унинг чоғиштирма модели таркибидаги “Ҳоме/Уй”, “Фамилй/Оила”, “Традитионс/Урф-одатлар” ва “Патриотисм/Ватанпарварлик” субконсептларининг номинатив майдонларини аниқлаш, уларнинг инглиз ва ўзбек лингвомаданиятига хос когнитив, аксиологик ҳамда миллий-маданий хусусиятларини чоғиштирма таҳлил асосида далилланган хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2024-йилларда амалга оширилган ИЛ – 402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида самарали фойдаланилган фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 23-июлдаги 01/4-3433-сон маълумотномаси). Натижада диссертация илмий натижалари асосида лойиҳанинг назарий-методик асослари бойитилиб, ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратишда терминологик маълумотларни қайта ишлашнинг илмий асосланган ёндашувлари амалиётга жорий этилган.
“Мотҳерланд/Ватан” консептининг ядро ва периферия майдонлари доирасида маънолар, синонимлар аниқланган ҳамда ушбу консепт инглиз ва ўзбек тилларида илк бор чоғиштирма модел асосида илмий асосланганлиги ҳамда “Cоунтрй/Ватан” консептининг чоғиштирма модели асосида аниқланган субконсептларнинг лингвомаданий ва когнитив хусусиятлари борасида олинган натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг ФА-Ф-1-005 сонли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини илмий ўрганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилди (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2025-йил 16-июндаги 390/1-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация илмий натижалари лойиҳа доирасида дастур, қоʻлланма ва ишланмалар ишлаб чиқишда ҳамда таклиф қилинган тавсия ҳамда хулосалар амалий лойиҳа яратишда ва унинг такомиллашишига хизмат қилган.