Пармонов Абдутолиб Абдуваҳоб ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион ёндашувлар асосида бўлажак муҳандисларнинг умумий техник компетентлигини ривожлантириш технологиялари (“Механика. Назарий механика” фани мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Ped1424.
Илмий маслаҳатчи: Туракулов Олим Холбутаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/2025.27.12.Т.20.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ярматов Рахимбой Бахрамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Казокбой Мамасолиев, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион ёндашувлар асосида бўлажак муҳандисларнинг умумий техник компетентлигини ривожлантиришнинг илмий-методик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандисларнинг умумий техник компетентлигининг функсионал ва структуравий компонентлари муҳандислик билимининг амалий ҳаракатга айланиши ва техник ечимнинг лойиҳавий қарорга трансформацияланишини белгиловчи дидактик детерминантларнинг очиқ ахборот муҳитидаги намоён бўлиш хусусиятларини педагогик дизайн позициясидан асослаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг умумий техник компетентлигини ривожлантириш модели ахборот-таълим муҳитини моделлаштиришга йўналтирилган дидактик топшириқларни касбий фаолиятнинг реал ва виртуал муҳандислик вазиятлари билан уйғунлаштириш, ўқув мазмунини техник муаммодан лойиҳавий ечимга томон мураккаблаштириб бориш ҳамда талабанинг мустақил муҳандислик қарорларини рағбатлантириш асосида такомиллаштирилган;
СТЕМ, ПБЛ, ТБЛ ва гамификация технологияларини муҳандислик муаммосини идентификациялашдан прототипни синаш ва мақбуллаштиришгача бўлган фаолият циклига кетма-кет татбиқ этиш орқали бўлажак муҳандисларнинг умумий техник компетентлигини ривожлантирувчи, интерактив топшириқлар воситасида таҳлилий ва муҳандислик фикрлашини фаоллаштиришга қаратилган инновацион таълим технологияси ишлаб чиқилган;
бўлажак муҳандисларнинг умумий техник компетентлигини ривожлантириш технологияси техник ахборотни визуал кодлаш, муҳандислик мазмунини микроформатларга ажратиш, муаммоли маълумотларни оператив саралаш ва қабул қилинган техник қарорларни верификациялаш амалларини “инфодарс.уз” рақамли платформасининг мултимодал ресурслари билан қўллаб-қувватлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг умумий техник компетентлигини ривожлантириш технологиясининг натижадорлиги касбий йўналтирилганлик, билимларнинг тизимлилиги, амалий фаолият самарадорлиги, технологик тайёргарлик ва рефлексив фаоллик мезонлари бўйича кузатилган сифат ўзгаришларини қиёсий-динамик баҳолаш ҳамда уларнинг статистик аҳамиятлилик кўрсаткичларини верификациялаш орқали асосланган, натижада талабаларнинг вариатив (паст), изланувчанлик (ўрта) ва ижодий (юқори) даражаларига эришишида ижобий динамика мавжудлиги илмий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ёндашувлар асосида бўлажак муҳандисларнинг умумий техник компетентликни ривожлантиришнинг илмий-методик тизимини такомиллаштириш борасида олиб борилгн тадқиқотлар асосида;
бўлажак муҳандисларнинг умумий техник компетентлигининг функсионал ва структуравий компонентлари муҳандислик билимининг амалий ҳаракатга айланиши ва техник ечимнинг лойиҳавий қарорга трансформацияланишини белгиловчи дидактик детерминантларнинг очиқ ахборот муҳитидаги намоён бўлиш хусусиятларини педагогик дизайн позициясидан асослаш орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Назарий механика (кинематика, динамика)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 19-мартдаги 02/01-01-192-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг умумий техник компетентликни ривожлантиришга қаратилган педагогик технология ва уни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилди ҳамда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига жорий этилган;
бўлажак муҳандисларнинг умумий техник компетентлигини ривожлантириш модели ахборот-таълим муҳитини моделлаштиришга йўналтирилган дидактик топшириқларни касбий фаолиятнинг реал ва виртуал муҳандислик вазиятлари билан уйғунлаштириш, ўқув мазмунини техник муаммодан лойиҳавий ечимга томон мураккаблаштириб бориш ҳамда талабанинг мустақил муҳандислик қарорларини рағбатлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Назарий механика И қисм” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 19-мартдаги 02/01-01-192-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг умумий техник компетентликни ривожлантиришга хизмат қилувчи дидактик воситалар мажмуаси (топшириқлар банки, интерактив модуллар, лойиҳа ишлари, кейс-топшириқлар ҳамда баҳолаш мезонлари) ишлаб чиқилди ва тажриба-синов жараёнида қўлланилган;
СТЕМ, ПБЛ, ТБЛ ва гамификация технологияларини муҳандислик муаммосини идентификациялашдан прототипни синаш ва мақбуллаштиришгача бўлган фаолият циклига кетма-кет татбиқ этиш орқали бўлажак муҳандисларнинг умумий техник компетентлигини ривожлантирувчи, интерактив топшириқлар воситасида таҳлилий ва муҳандислик фикрлашини фаоллаштиришга қаратилган инновацион таълим технологияси ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялардан “Назарий механика И қисм” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 19-мартдаги 02/01-01-192-сон маълумотномаси). Натижада Рақамли таълим муҳитида ўқитиш жараёнини ташкил этиш бўйича методик тавсиялар ва ўқув-услубий материаллар ишлаб чиқилиб, олий таълим муассасаларининг назарий механика фанини ўқитиш амалиётига жорий этилган;
бўлажак муҳандисларнинг умумий техник компетентлигини ривожлантириш технологияси техник ахборотни визуал кодлаш, муҳандислик мазмунини микроформатларга ажратиш, муаммоли маълумотларни оператив саралаш ва қабул қилинган техник қарорларни верификациялаш амалларини “инфодарс.уз” рақамли платформасининг мултимодал ресурслари билан қўллаб-қувватлаш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Инновацион ёндашувлар асосида бўлажак муҳандисларнинг умумий техник компетентлигини ривожлантириш технологиялари “Механика. Назарий механика” фани мисолида” номли электрон дастур ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 19-мартдаги 02/01-01-192-сон маълумотномаси). Натижада инновацион педагогик ёндашувлар асосида инодарс.уз рақамли таълим платформаси ишлаб чиқилган;
бўлажак муҳандисларнинг умумий техник компетентлигини ривожлантириш технологиясининг натижадорлиги касбий йўналтирилганлик, билимларнинг тизимлилиги, амалий фаолият самарадорлиги, технологик тайёргарлик ва рефлексив фаоллик мезонлари бўйича кузатилган сифат ўзгаришларини қиёсий-динамик баҳолаш ҳамда уларнинг статистик аҳамиятлилик кўрсаткичларини верификациялаш орқали асосланган, натижада талабаларнинг вариатив (паст), изланувчанлик (ўрта) ва ижодий (юқори) даражаларига эришишида ижобий динамика мавжудлиги илмий жиҳатдан исботлашга оид таклиф ва тавсиялардан “Назарий механика (кинематика, динамика)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 19-мартдаги 02/01-01-192-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг умумий техник компетентликни ривожлантиришга қаратилган педагогик технология ва уни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилди.