Илмуродов Самаджон Холбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-субектив позициясини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped11392.
Илмий раҳбар: Джамалдинова Шахло Облобердиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01.
Расмий оппонентлар: Нарзикулова Дилноза Хашимжановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-субектив позициясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчилар касбий-субектив позициясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари муаммоли, тадқиқотга асосланган ва рефлексив ўқув муҳитида автоном танлов, касбий бурч ва қадриятларнинг мотивацион-аксиологик бирлигини мустақил изланиш орқали таъминлаш ҳамда педагогик вазиятларни муқобил талқин қилиш, қайта алоқа ва дебрифинг воситасида шахсий тажрибани рефлексив баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-субектив позициясини ривожлантириш методикаси касбий идентитет, субектлик, рефлексивлик ва қадриятга йўналганлик таянчларини муаммоли, дискурсив, лойиҳавий ва дилеммали ссенарийлар билан функсионал богʻлаш ҳамда “Рефлексив-биографик топшириқлар мажмуи” ва “Қадрият” саволлар алгоритми методининг имплементацияси асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-субектив позициясини ривожлантириш модели мақсадли, консептуал, мазмунли-процессуал, баҳолаш-натижавий компонентлари ҳамда когнитив, ҳиссий, оператив ва ахлоқий мезонларнинг амалий мувофиқлигини “вазиятни англаш – педагогик ҳаракат – рефлексив таҳлил – қайта лойиҳалаш” босқичларининг алгоритмик кетма-кетлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-субектив позициясини ривожлантириш методикаси самарадорлиги ташкилий-методик шарт-шароитларни талабанинг индивидуал имкониятлари, эҳтиёжлари ва касбий ривожланиш суръатини ҳисобга олган ҳолда таъминлаш ҳамда коммуникатив, коллаборатив ва консултатив фаолиятни ҳар бир модул якунида ташкил этиш орқали баҳолаш кўрсаткичларида ижобий сифат динамикасига эришиш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-субектив позициясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий тавсиялар асосида:
бўлажак ўқитувчилар касбий-субектив позициясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари муаммоли, тадқиқотга асосланган ва рефлексив ўқув муҳитида автоном танлов, касбий бурч ва қадриятларнинг мотивацион-аксиологик бирлигини мустақил изланиш орқали таъминлаш ҳамда педагогик вазиятларни муқобил талқин қилиш, қайта алоқа ва дебрифинг воситасида шахсий тажрибани рефлексив баҳолаш асосида аниқлаштиришга доир тавсиялар “Педагогик маҳорат” дарслиги мазмунига сингдирилган. (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2025-йил 28-августдаги 1-сонли қарорига асосан берилган 537-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчилар касбий-субектив позициясини ривожлантиришнинг мазмуни, шакли, метод ва воситаларини дидактик жиҳатдан уйгʻунлаштириш имконини берган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-субектив позициясини ривожлантириш методикаси касбий идентитет, субектлик, рефлексивлик ва қадриятга йўналганлик таянчларини муаммоли, дискурсив, лойиҳавий ва дилеммали ссенарийлар билан функсионал богʻлаш ҳамда “Рефлексив-биографик топшириқлар мажмуи” ва “Қадрият” саволлар алгоритми методининг имплементацияси асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил учун мўлжалланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 11-декабрдаги 03-1588-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда педагогик фанлар мазмунини муаммоли вазиятларни ҳал қилиш ва рефлекция асосида шакллантиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-субектив позициясини ривожлантириш модели мақсадли, консептуал, мазмунли-процессуал, баҳолаш-натижавий компонентлари ҳамда когнитив, ҳиссий, оператив ва ахлоқий мезонларнинг амалий мувофиқлигини “вазиятни англаш – педагогик ҳаракат – рефлексив таҳлил – қайта лойиҳалаш” босқичларининг алгоритмик кетма-кетлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Педагогик маҳорат” дарслиги мазмунига сингдирилган. (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2025-йил 28-августдаги 1-сонли қарорига асосан берилган 537-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчилар касбий-субектив позициясини ривожлантириш моделини педагогик амалиётга сингдириш имконини берган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-субектив позициясини ривожлантириш методикаси самарадорлиги ташкилий-методик шарт-шароитларни талабанинг индивидуал имкониятлари, эҳтиёжлари ва касбий ривожланиш суръатини ҳисобга олган ҳолда таъминлаш ҳамда коммуникатив, коллаборатив ва консултатив фаолиятни ҳар бир модул якунида ташкил этиш орқали баҳолаш кўрсаткичларида ижобий сифат динамикасига эришиш асосида аниқлаштиришга доир тавсиялардан ўқув-услубий материаллар тайёрлаш, педагогик амалиётни такомиллаштириш ҳамда фуқаролик тарбиясига оид дастурларни янгилашда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 13-ноябрдаги 04-37-4816-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчилар касбий-субектив позициясини ривожлантириш методикаси самарадорлигининг сифат ўзгаришини таъминлашга эришилган.