Раупов Баҳодиржон Кенжа ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Полимер чиқиндилар ва элементар олтингугурт асосидаги композицион қоъшимчалар билан модификацияланган йоъл қурилиш битуми олиш технологияси”, 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Т6341.
Илмий раҳбар: Фозилов Садриддин Файзуллоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Доъстов Ҳамро Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор; Обидов Нодир Собирович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университет.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади полимер чиқиндилар ва элементар олтингугурт асосидаги композицион қоъшимчалар билан модификацияланган йоъл қурилиш битуми олиш технологияси ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
С, ПЕТ ва ПЕ ни битум билан биргаликда қоъллашга битум хоссаларига коърсатадиган синергик таъсири аниқланган боълиб, бунда полимерларнинг битум билан оъзаро таъсирида полимер тармоқларининг олтингугурт коъприкчалари орқали мустаҳкамлик ортиб бориши илмий асосланган;
битум асосли композицияда С, ПЕТ ва ПЕ таркибидаги функсионал гуруҳларнинг комплекс ўзаро таъсири натижасида узилиш ҳарорати 47 °C дан 57 °C гача ошганлиги аниқланиб, модификацияланган битумнинг деформациён барқарорлиги 21,3% ошиши илмий асосланган;
саноат чиқиндиларини утилизация қилиш орқали янгиланган таркиб (ПЕТ-5 %, ПЕ-2%,С-2,5%) бўлганда, 25°C да эластиклиги 40 % дан 78 % гача яхшиланган йўл битуми олиниши асосланган;
иккиламчи полимер чиқиндилари (ПЕТ ва ПЕ) ва саноат чиқиндиси ҳисобланган элементар олтингугуртдан фойдаланиш ҳисобига тайёр битум таннархини пасайтириш ва импорт оърнини босувчи маҳаллий хомашё базасини шакллантириш орқали термик барқарор йўл битумлар олиш усули ишлаб чиқилган;
иккиламчи чиқинди полимер (ПЕТ, ПЕ) ва С асосида композицияланган йўл битумлар олишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полимер чиқиндилар ва элементар олтингугурт асосидаги композицион қоъшимчалар билан модификацияланган йоъл қурилиш битуми олиш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
элементар олтингугурт хомашёси 2,5% ва «Шуртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ полиетилен хомашёси 3,5% ва полиетилентерефталат асосидаги полимер чиқиндиси 5% композицияларидан таркиб топган 4-МБ маркали йоъл қурилиш битуми олиш усули “Петромаруз Узбекистан” МЧЖда “2025-2027-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Петромаруз Узбекистан” МЧЖнинг 2025-йил 18-ноябрдаги 11/20 маълумотномаси). Натижада, ушбу композициялар асосида олинган 4-МБ битумининг юмшаш ҳарорати 47ºC дан 57ºC бирликгача ва эластиклик 40 % дан 78 % гача ошириш имконини беради;
4-МБ йоъл битумларини олиш ва уларни асфалт ишлаб чиқаришда қўллаш технологияси “Петромаруз Узбекистан” МЧЖнинг “2025-2027-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Петромаруз Узбекистан” МЧЖнинг 2025-йил 18-ноябрдаги 11/20 маълумотномаси). Натижада, Элементар олтингугурт, полиетилен ва полиетилентерефталат композициялари асосида модификацияланган битумларни асфалт ишлаб чиқаришда қўллаш орқали йўлларда ётқизилаётган асфалтларнинг хизмат муддатини 3-4 йилдан 15-20 йилгача ошириш имконини беради.