Узоқова Феруза Барака қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”, 08.00.08 - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4183.
Илмий раҳбар: Абдусаломова Нодира Баҳодировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc. 03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ходжаева Муътабар Хамидулла қизи, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларида мажбуриятлар ҳисобини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “молиявий мажбурият” тушунчасининг иқтисодий мазмуни молиявий мажбуриятни фақат ҳуқуқий ёки шартли битим сифатида эмас, балки иқтисодий манфаатларни бошқа томон фойдасига мажбурий тарзда вақтинчалик кўчириш заруриятини ифодаловчи бухгалтерия объекти сифатида талқин этиш ҳамда уни ифодалаш аниқлигини таъминловчи иқтисодий ва функционал моҳияти нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
акциядорлик жамиятларида олинган аванслар бўйича мажбуриятларни ҳисобга олиш тизими олинган авансларни жорий мажбуриятлар таркибида ва узоқ муддатли авансларни эса абонент, шартнома ва хизмат тури кесимида аналитик счетлар орқали юритиш ҳамда даромадни эътироф этиш пайтига қадар алоҳида назорат қилиш тартибини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
кредит мажбуриятлари бўйича фоиз харажатларини ҳисобга олиш услубиёти ҳисобланган фоизларни жамлаш, уларни харажат сифатида тан олиш, тўлов графиги бўйича жорий ва келгуси давр юкини ажратиб кўрсатиш ҳамда молиявий ҳисобот изоҳларида кредитор, ставка, муддат ва фоиз тўловлари таркибини алоҳида очиб бериш тартибини қўллаш асосида такомиллаштирилган;

молиявий ҳисобот изоҳларида гаровга қўйилган активлар ва улар билан боғлиқ мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотни очиб бериш механизми ҳар бир гаров объекти бўйича унинг тури, баланс қиймати, таъминланган мажбурият суммаси, кредитор номи ва таъминланганлик даражасини қамраб олувчи алоҳида ахборот блокини киритиш тартибини жорий этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Акциядорлик жамиятларида мажбуриятлар ҳисобини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар асосида: 
услубий ёндашувга кўра “молиявий мажбурият” тушунчасининг иқтисодий мазмуни молиявий мажбуриятни фақат ҳуқуқий ёки шартли битим сифатида эмас, балки иқтисодий манфаатларни бошқа томон фойдасига мажбурий тарзда вақтинчалик кўчириш заруриятини ифодаловчи бухгалтерия объекти сифатида талқин этиш ҳамда уни ифодалаш аниқлигини таъминловчи иқтисодий ва функционал моҳияти нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Оралиқ бошқарув ҳисоби” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 22-ноябрдаги 465-сонли буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиш натижасида жамиятнинг  молиявий мажбуриятлари ҳисоби моляивий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)лари асосида юритишда ва ҳисоботларнинг иловаларида ёритиб беришда аниқлик ва шаффофликка эришилган; 
акциядорлик жамиятларида олинган аванслар бўйича мажбуриятларни ҳисобга олиш тизими олинган авансларни жорий мажбуриятлар таркибида ва узоқ муддатли авансларни эса абонент, шартнома ва хизмат тури кесимида аналитик счетлар орқали юритиш ҳамда даромадни эътироф этиш пайтига қадар алоҳида назорат қилиш тартибини жорий этиш асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан 2025-йил 2- июндаги 1-сонли баённомага мувофиқ амалиётга жорий этилган (“Ўзсувтаъминот”АЖ  2025-йил 18-июндаги 2/20-3025-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олинган аванслар бўйича мажбуриятларни ҳисоб олишда шаффофликка ва аниқликка эришилган.
кредит мажбуриятлари бўйича фоиз харажатларини ҳисобга олиш услубиёти ҳисобланган фоизларни жамлаш, уларни харажат сифатида тан олиш, тўлов графиги бўйича жорий ва келгуси давр юкини ажратиб кўрсатиш ҳамда молиявий ҳисобот изоҳларида кредитор, ставка, муддат ва фоиз тўловлари таркибини алоҳида очиб бериш тартибини қўллаш асосида такомиллаштирилган таклифи “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан 2025-йил 2- июндаги 1-сонли баённомага мувофиқ амалиётга жорий этилган (“Ўзсувтаъминот”АЖ  2025-йил 18-июндаги 2/20-3025-сон маълумотномаси). Маскур таклифни амалиётга жорий этиши бухгалтерия ахборотининг молиявий ҳолат ва пул оқимларини реал акс эттиришига, фойдаланувчиларга молиявий рискларнинг келажакдаги таъсирини тўғри баҳолаш имкониятини берди. Шунингдек, жамият томонидан инвестицион қарорлар қабул қилишда аниқликни оширди ва МҲХСга мослашуви таъминланди.
молиявий ҳисобот изоҳларида гаровга қўйилган активлар ва улар билан боғлиқ мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотни очиб бериш механизми ҳар бир гаров объекти бўйича унинг тури, баланс қиймати, таъминланган мажбурият суммаси, кредитор номи ва таъминланганлик даражасини қамраб олувчи алоҳида ахборот блокини киритиш тартибини жорий этиш асосида такомиллаштирилган таклифи “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан 2025-йил 2-июндаги 1-сонли баённомага мувофиқ амалиётга жорий этилган (“Ўзсувтаъминот” АЖ 2025-йил 18-июндаги 2/20-3025-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида жамият томонидан жалб қилинган мажбурият ва гаровга қуйилган активлар тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлиги ортади, манфаатдор томонлар учун рискларни баҳолаш имконияти кенгаяди, ҳисоботларнинг ишончлилиги ва ҳуқуқий аниқлиги таъминланди. Шунингдек, 1-сон Бухгалтерия ҳисобининг халаро стандарти (БҲХС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш» каби молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқлик даражаси ортиб, молиявий ҳисоботга бўлган инвестицион ишонч мустаҳкамланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish