Медешева Бибинур Еркебек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саъдий “Гулистон”ида қўлланган феъл лексемаларнинг стилистик хусусиятлари”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3426.
Илмий раҳбар: Алимова Холида Зикриллаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.05.03.
Расмий оппонентлар: Дадабоев Ҳамидулла Арипович, филология фанлари доктори, профессор; Махмудов Умедулло Акмалиддин ўғли, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Саъдий Шерозий “Гулистон” асарида қўлланган феъл лексемаларни систем-функсионал таснифлаш, синоним ва антоним феъл лексемаларнинг стилистик имкониятлари ҳамда стилистик воситаларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Гулистон” асарида феъл лексемалар систем-функсионал ёндашувга кўра таснифланган ва уларнинг матннинг маъновий бутунлиги, услубий таъсирчанлиги, дидактик мазмунини шакллантиришдаги вазифалари далилланган;
“Гулистон” асари матнида бир гап доирасида қўлланган феъл лексемаларнинг синонимик ва антонимик муносабатлари асар бадиий-композицион мукаммаллигини таъминловчи муҳим омил эканлиги семантик ва структур яхлитлик, бадиий тасвир ва образлилик, композицион изчиллик ва услубий-экспрессивлик мезонлари асосида белгиланган;
асарда феъл лексемалар иштирокида юзага келган такрор, эллипсис, товуш такрори, метафора ва фразеологик бирликлар каби стилистик воситаларнинг эмоционал-экспрессивликни кучайтириш, ритмик-композицион яхлитликни таъминлаш ҳамда асарнинг дидактик таъсирчанлигини оширишдаги функсионал-стилистик, услубий-прагматик ўрни асосланган;
Саъдий Шерозийнинг феъл лексемаларни функсионал танлаш, уларнинг стилистик имкониятларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда феъл лексемалар воситасида бадиий-эстетик, ахлоқий-фалсафий ҳамда дидактик таъсирни кучайтиришга асосланган услубий индивидуаллиги ва тилдан фойдаланишдаги маҳорати аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Гулистон” асаридаги феъл лексемаларнинг стилистик хусусиятлари мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари, амалий тавсиялари ва хулосаларидан қуйидаги лойиҳалар доирасида фойдаланилган:
“Гулистон” асарида феъл лексемалар систем-функсионал ёндашувга кўра таснифлаш ва уларнинг матннинг маъновий бутунлиги, услубий таъсирчанлиги, дидактик мазмунини шакллантиришдаги вазифаларини аниқлашдан олинган хулосалардан Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2023-йил 11-июндаги 26-ИБ қарори билан ташкиллаштирилган “Адабиётшунослик терминлари луғати” амалий лойиҳасининг бадиий асар (адабиёт) стилистикаси тадқиқига доир терминларини шакллантиришда қўлланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025-йил 9-июлдаги 04-04-02/1777-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда Саъдийнинг “Гулистон” асари тадқиқида ишлатилган фаол терминлар муқобили қиёсланган ҳолда белгиланиб, унинг маъно қамрови жиҳатидан эквивалентлари аниқланиб, луғатдаги асар тили ва ёзувчи услуби билан боғлиқ терминларнинг аниқ, тўғри ва замонавий изоҳлари шакллантирилишида кенг қўлланилган ҳамда материаллар Саъдийнинг сўз қўллаш маҳорати ва асар тилининг хусусиятларини аниқлашга хизмат қилган;
“Гулистон” асари матнида бир гап доирасида қўлланган феъл лексемаларнинг синонимик ва антонимик муносабатлари асар бадиий-композицион мукаммаллигини таъминловчи муҳим омил эканлиги семантик ва структур яхлитлик, бадиий тасвир ва образлилик, композицион изчиллик ва услубий-экспрессивлик мезонларини белгилашга доир таҳлилий фикрлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Ғазал бўстони” эшиттиришларининг сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси 2025-йил 7-ноябрдаги 05-09-1749-сон маълумотномаси). Натижада “Гулистон” асаридаги феълларнинг услубий хусусиятлари, Саъдийнинг феъл қўллашдаги маҳоратига доир маълумотлар эфирга узатилган эшиттиришларнинг илмий далилларга бой ва илмий-оммабоп бўлишини таъминлаган;
Саъдий Шерозийнинг феъл лексемаларни функсионал танлаш, уларнинг стилистик имкониятларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда феъл лексемалар воситасида бадиий-эстетик, ахлоқий-фалсафий ҳамда дидактик таъсирни кучайтиришга асосланган услубий индивидуаллиги ва тилдан фойдаланишдаги маҳоратига оид материаллардан Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси томонидан ташкил этилган Адабий танқид ижодий кенгаши ҳисобот йиғилишларида, “Онажоним шеърият” тўгараги, Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабида ўтган ижодий кечалар, “Маҳорат дарслари”да фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 18-ноябрдаги 01-03/418-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу йиғилиш, тўгарак ва ижодий кечалар учун тайёрланган материаллар янада мукаммаллашган.