Жумаев Завқиёр Исматиллоевичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т6510.
Илмий раҳбар: Қаршибаев Асқарбек Илашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.28.11.Т.16.01
Расмий оппонентлар:
Тураев Акрамжон Икромжонович - техника фанлари доктори.
Латипов Саидмурод Туйғунович - техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқот мавзуси: Кончилик корхоналаридаги рудани майдалаш жараёнини бошқариш асосида электр энергия истеъмоли самарадорлигини ошириш.
II.Тадқиқот мақсади: кончилик корхоналарининг технологик жараёнларини бошқариш асосида электр энергияси сарфини камайтириш ва энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Татқиқотнинг илмий янгилиги:
рудаларни майдалаш жараёнидаги электр ускуналарнинг электр энергияси истеъмоли самарадорлигини аниқлаш имконини берувчи математик модели ва алгоритми руда ҳажмининг технологик сув сарфига мутаносиблигини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган;
рудаларни майдалаш жараёнининг энергия самарадор иш режимларини таъминловчи механизмларнинг энергетик ва технологик параметрларини шакллантириш асосида оператив бошқарув тизимининг функсионал схемаси ишлаб чиқилган;
рудаларни майдалаш жараёнларидаги руда ҳажмининг сув сарфига ўзаро мувофиқлаштириш имконини берувчи оператив бошқариш тизимининг дастурий таъминоти ва имитацион модели технологик шартлар асосида ишлаб чиқилган;
кончилик корхоналари технологик жараёнларидаги электр ускуналарнинг солиштирма электр энергия сарфини меъёрлаш усули ҳисобий, экспериментал ва ҳисобий-статистик усуллар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кончилик корхоналарининг технологик жараёнларида руда ҳажмининг сув сарфига ўзаро мувофиқлаштириш асосида иш режимларини бошқариш орқали электр энергия истеъмоли самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар:
кончилик корхоналарида электр энергия истеъмоли самарадорлигини ошириш имконини берувчи оператив бошқариш тизими Навоий кон-металлургия комбинати АЖ га қарашли 7-гидрометаллургия заводида жорий қилинган. (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ нинг 2026 йил 18-февралдаги 02-15-02/1679 – сонли маълумотномаси ва далолатномаси). Натижада кончилик корхоналари технологик жараёнларидаги электр ускуналарининг электр энергияси истеъмоли самарадорлигини ошириш ҳисобига йилига 208 791 000 сўм/йил маблағни иқтисод қилишга имкон берган;
кончилик корхоналарининг технологик жараёнларидаги электр ускуналарининг электр энергия сарфини меъёрлаш бўйича ишлаб чиқилган усул “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ га қарашли 7-гидрометаллургия заводида жорий қилинган. (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ нинг 2026 йил 18-февралдаги 02-15-02/1679 – сонли маълумотномаси ва далолатномаси). Натижада технологик жараёнлардаги электр ускуналарнинг электр энергияси истеъмолини меъёрлаш асосида 1 тонна руда учун 0,14 кВт·соат электр энергиясини иқтисод қилишга имкон берган;
кончилик корхоналари технологик жараёнларидаги электр ускуналарининг иш режимларини оператив бошқариш имконини берувчи тизим Навоий кон-металлургия комбинати АЖ га қарашли 7-гидрометаллургия заводида жорий қилинган. (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ нинг 2026 йил 18-февралдаги 02-15-02/1679 – сонли маълумотномаси ва далолатномаси). Натижада кончилик корхоналари технологик жараёнларидаги руда ҳажмининг сув сарфига ўзаро мувофиқлаштириш орқали йилига 208 791 кВт·соат электр энергиясини иқтисод қилишга имкон яратилган.