Марданов Саидолим Абдиалимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Натрий хлорат, карбамид, этаноламинлар, фосфат тузлари ва олтингугурт асосида полифунксионал дефолиантлар олиш”, 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6112.
Илмий раҳбар: Хамдамова Шохида Шерзодовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Озиқ - овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.19.06.
Расмий оппонентлар: Тураев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор; Хошимов Ахроржон Ахадович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дефолиация учун самарали, экологик хавфсиз бўлган, таркибида натрий хлорат, карбамид, азот, фосфор, этилен ҳосил қилувчи, олтингугурт ва сирт фаол моддаларидан ташкил топган, полифунксионал хоссаларга эга бўлган дефолиантларни синтез қилиш ва уларни олишнинг илмий асосланган технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги:
сув, монокарбамид натрий хлорат, аммоний фосфат, диаммоний фосфат, моноетаноламин, диетаноламин, моноетаноламиннинг аммоний фосфатли тузлари иштирокида 9 та эрувчанлик системалари ўрганилиб, политермик эрувчанлик диаграммалари қурилган ва қаттиқ фазаларнинг хоссалари аниқланган;
диаграммада ҳосил бўлган қуйидаги: НҲ4Ҳ2ПО₄·НҲ2Ч2Ч2ОҲ, 2НҲ4Ҳ2ПО4·3НҲ4Ч2Ч2ОҲ, НҲ4Ҳ2ПО4·НҲ(Ч2Ч2ОҲ)2, (НҲ4)2ҲПО4·НҲ2Ч2Ч2ОҲ, (НҲ4)2ҲПО4·НҲ(Ч2Ч2ОҲ)2 таркибли бирикмалар системадан ажратиб олинди ҳамда, кимёвий, физик-кимёвий усуллари орқали мавжудлиги аниқланган;
монокарбамид натрий хлорати, моноетаноламиннинг аммоний фосфатли тузи, олтингугурт, ҳамда, сирт фаол модда иштирокидаги тизимларининг реологик ва физик-кимёвий хоссалари ўрганилиб, “таркиб-хосса” диаграммалари қурилган;
натрий хлорат, карбамид, аммоний фосфат тузи, моноетаноламин, олтингугурт ва сирт фаол моддаларидан иборат компонентлар иштирокида икки турдаги полифунксионал дефолиант таркибларининг олиниш усуллари, технологик кўрсатгичлари, принципиал схемаси ва технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш. Натрий хлорат, карбамид, аммоний
фосфат, моноетаноламин, олтингугурт ва сирт фаол моддалар асосида полифунксионал
дефолиантлар олиш, технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
МКХН - МАФ·МЕА суюқ дефолиантини олиш “Электрокимёзавод” ҚК АЖ нинг “2026 - 2028 йиллардаги амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖ нинг 2024 йил 6-сентябрдаги 50-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу дефолиант ғўза баргларининг тўкилишини, кўсакларнинг пишиб етилишини тезлаштиради, ҳосилдорликни ошириш имконини беради;
МКХН - МАФ·МЕА - С - СФМ дефолиантини олиш “Электрокимёзавод” ҚК АЖ нинг “2026-2028 йиллардаги амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖ нинг 2024 йил 6-сентябрдаги 50 - сон маълумотномаси). Натижада, мазкур дефолиант ғўза баргларининг унумли тўкилишини, кўсакларнинг тез пишиб очилишини ҳамда, ғўза зараркунандаларига қарши курашишда ва мўл ҳосил олиш имкониятини беради.