Аляминов Хайрулла Исламовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида инновацион тадбиркорликка оид компетенцияларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (архитектура таълим йўналишлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Ped504.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: -
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.А.04.01 рақамли илмий кенгаш асосида Бир марталик Илмий Кенгаш,
Расмий оппонентлар: Рейимбаев Шухрат Садуллаевич, архитектура фанлари доктори, доцент; Курбаниязова Замира Калбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Рўзиев Эркин Искендерович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олий таълим муассасаларида инновацион тадбиркорликка оид компетенцияларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
архитектура йўналишида таҳсил олаётган талабаларни инновацион тадбиркорлик фаолиятига тайёрлашга қаратилган педагогик тизимнинг назарий-методик асослари талабаларнинг инновацион тадбикорликка оид билим олишга бўлган ички мотивациясини ўз муаллифлик ғояларининг иқтисодий қиммати ва уларни бозорда амалга ошириш стратегик имкониятларини ҳамда тижоратлаштириш ресурсларини тизимли равишда очиб бериш орқали кучайтириш, уларнинг когнитив фаоллигини иқтисодий самарадорлигини мустақил таҳлил қилишга ундайдиган архитектуравий ечимларнинг муқобил-вариатив ҳамда инвестицион жазибадорлигини баҳолашга қаратилган муаммоли топшириқлар тизими орқали ошириш, ижодий ва амалий фаолиятга лойиҳалаш ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ъИжодий ғоядан- тайёр бизнес лойиҳагача” йўналтириш каби дидактик тамойилларга устуворлик бериш натижасида такомиллаштирилган;
талабаларнинг педагогик маҳорат, педагогик техника, мустақил ижодкорлик компетенсияларини ривожлантиришда таълим мазмуни, инновацион тадбиркорлик фаолиятни амалга оширишга имкон берадиган билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган таълим олиш жараёнини бўлажак мутахассисларнинг касбий ва тадбиркорлик лаёқатларини интеграцияловчи фанлараро инновацион-бизнес ва муаллифлик консептуал интегратив ўқув модуллари ҳамда рақамли стартап-инкубация ва жамовий йўналишдаги лойиҳавий ўқитиш технологиялари асосида моделлаштирилган;
архитектура таълим йўналишларида инновацион тадбиркорлик компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган замонавий таълим технологиялари, дизайн-мушоҳада усули, муаммоли ўқитиш ва стартап лойиҳалар асосида ўқитиш шакллари бирлаштирилган методика талабаларнинг ижодий ғояларини тижоратлаштириш мақсадида лойиҳавий тафаккурни бизнес моделлар билан тизимли синтез қилиш ва мувофиқлштириш орқали интеграциялаш ҳамда муаллифлик консепсиясини тайёр стартап маҳсулот даражасига келтириш алгоритмларини ўқув жараёнига тизимли тадбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг инновацион тадбиркорлик компетенсияларини баҳолаш мезонлари орқали янгича фикрлаш, ташаббускорлик, муаммоларни ҳал қилиш ва бизнес лойиҳа тузиш салоҳиятларини аниқлаш ва диагностикалаш индикаторлари: талабаларнинг меъморий-ижодий ғояларни иқтисодий тижоратлаштириш даражаси ҳамда лойиҳанинг инвестицион жозибадорлигини мустақил моделлаштира олиш лаёқати каби кўп факторли(когнитив, амалий,шахсий мотивацион) кўрсаткичлар тизимини муайян мезонлар доирасида интеграциялаш асосида диагностика қилиш методикасининг ишлаб чиқилганлиги билан такомиллаштирилган;
инновацион тадбиркорлик компетенсияларини лойиҳа асосида ўқитиш шакллари ва стартап-экспертиза воситаларини қўллаш орқали ривожлантириш методикасининг анъанавий ёндашувларга нисбатан эмперик кўрсаткичлари, талабаларнинг касбий динамик ўсиш коеффициети ҳамда статистик ишончлик даражасига кўра самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий талимда талабаларнинг инновацион тадбиркорликка оид компетенсияларни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
архитектура йўналишида таҳсил олаётган талабаларни инновацион тадбиркорлик фаолиятига тайёрлашга қаратилган педагогик тизимнинг назарий-методик асослари талабаларнинг инновацион тадбикорликка оид билим олишга бўлган ички мотивациясини ўз муаллифлик ғояларининг иқтисодий қиммати ва уларни бозорда амалга ошириш стратегик имкониятларини ҳамда тижоратлаштириш ресурсларини тизимли равишда очиб бериш орқали кучайтириш, уларнинг когнитив фаоллигини иқтисодий самарадорлигини мустақил таҳлил қилишга ундайдиган архитектуравий ечимларнинг муқобил-вариатив ҳамда инвестицион жазибадорлигини баҳолашга қаратилган муаммоли топшириқлар тизими орқали ошириш, ижодий ва амалий фаолиятга лойиҳалаш ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ъИжодий ғоядан- тайёр бизнес лойиҳагача” йўналтириш каби дидактик тамойилларга устуворлик бериш натижасида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан 78-13-0-Ф/21 “Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги кўп қаватли туроржой биноларини тежамкор ва хавфсиз марказлашган иситиш тизими билан таъминлаш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университерининг 2025 йил 9 декабрдаги 01-21-04/3737-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда инновацион тадбиркорликка доир назарий билимларини ва инновацион тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бўлган мотивацияларининг ривожланишига эришилган;
талабаларнинг педагогик маҳорат, педагогик техника, мустақил ижодкорлик компетенсияларини ривожлантиришда таълим мазмуни, инновацион тадбиркорлик фаолиятни амалга оширишга имкон берадиган билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган таълим олиш жараёнини бўлажак мутахассисларнинг касбий ва тадбиркорлик лаёқатларини интеграцияловчи фанлараро инновацион-бизнес ва муаллифлик консептуал интегратив ўқув модуллари ҳамда рақамли стартап-инкубация ва жамовий йўналишдаги лойиҳавий ўқитиш технологиялари асосида моделлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Сıзıw геометрия ҳáм инженерлик графикасı” дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги “391”-сонли буйруғи, 550501-сонли гувоҳномаси). Натижада талабаларда инновацион тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг назарий асослари талим олувчиларнинг билишга бўлган қизиқишлари, мотивларини ва эҳтиёжларини ривожлантиришга асосланган ўқув-услубий таъминотни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
архитектура таълим йўналишларида инновацион тадбиркорлик компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган замонавий таълим технологиялари, дизайн-мушоҳада усули, муаммоли ўқитиш ва стартап лойиҳалар асосида ўқитиш шакллари бирлаштирилган методика талабаларнинг ижодий ғояларини тижоратлаштириш мақсадида лойиҳавий тафаккурни бизнес моделлар билан тизимли синтез қилиш ва мувофиқлштириш орқали интеграциялаш ҳамда муаллифлик консепсиясини тайёр стартап маҳсулот даражасига келтириш алгоритмларини ўқув жараёнига тизимли тадбиқ этиш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан ҚҚДУ-7/1-“Орол денгизи қуриган тубида янги технологиялар асосида мониторинг ишларини олиб борадиган илмий-тадқиқот станциясини ташкил этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университерининг 2025 йил 9 декабрдаги 01-21-04/3739 сон маълумотномаси). Натижада талабаларда инновацион тадбиркорлик компетенсияларини ривожлантиришга эришилган;
талабаларнинг инновацион тадбиркорлик компетенсияларини баҳолаш мезонлари орқали янгича фикрлаш, ташаббускорлик, муаммоларни ҳал қилиш ва бизнес лойиҳа тузиш салоҳиятларини аниқлаш ва диагностикалаш индикаторлари: талабаларнинг меъморий-ижодий ғояларни иқтисодий тижоратлаштириш даражаси ҳамда лойиҳанинг инвестицион жозибадорлигини мустақил моделлаштира олиш лаёқати каби кўп факторли(когнитив, амалий,шахсий мотивацион) кўрсаткичлар тизимини муайян мезонлар доирасида интеграциялаш асосида диагностика қилиш методикасининг ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялардан “Сıзıw геометрия ҳáм инженерлик графикасı” дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги “391”-сонли буйруғи, 550501-сонли гувоҳномаси). Натижада талабаларда инновацион фикрлаш, ташаббускорлик, муаммоларни ҳал қилиш ва бизнес лойиҳа тузиш салоҳиятларини ривожлантиришга эришилган;
инновацион тадбиркорлик компетенсияларини лойиҳа асосида ўқитиш шакллари ва стартап-экспертиза воситаларини қўллаш орқали ривожлантириш методикасининг анъанавий ёндашувларга нисбатан эмперик кўрсаткичлари, талабаларнинг касбий динамик ўсиш коеффициенти ҳамда статистик ишончлик даражасига кўра самарадорлиги аниқлашда оид таклиф ва тавсиялардан “Ишлаб чиқариш корхоналарида газ сарфини иқтисод қилувчи тежамкор ускуна ишлаб чиқиш” мавзусидаги ҚҚДУ-7/2-сонли инновацион лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университерининг 2025 йил 9 декабрдаги 01-21-04/3738 сон маълумотномаси). Натижада талабаларда инновацион тадбиркорликка оид билимлар, функсионал кўникмалар, креатив ечимлар ишлаб чиқиш қобилияти, лойиҳавий фаолиятда иштирок этиш фаоллигига эришилган.