Жонбўтаева Зумрадхон Абдужабборовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида идеонимларнинг лисоний тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5208. 
Илмий раҳбар: Джурабаева Замира Ахмедовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.07.03.
Расмий оппонентлар: Абдупаттаев Муҳаммадтоҳир Тожимаматович, филология фанлари доктори, профессор; Кабулжонова Гулбаҳор Комилжоновна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тил ономастикасида муҳим аҳамиятга эга бўлган идеонимлар тизимини муайян даражада шакллантириш ва уларнинг когнитив, лингвомаданий, лингвопоетик ва лингвостилистик хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилшунослигида  идеонимларнинг номинатив бирлик сифатидаги моҳияти, уларни бошқа ономастик бирликлардан фарқловчи белгилари аниқланиб, ички турлар (микрокўламлари)нинг тизимли  замонавий талқиндаги умумий классификацияси шакллантирилган;
ўзбек тилидаги идеонимларни таснифлашнинг семантик, грамматик, прагматик тамойиллари ҳамда ижтимоий, маданий, функсионал мезонлари илмий асосланган, уларнинг ижтимоий-маданий муҳитда миллий ўзига хосликни ва қадриятлар тизимини ифодалашдаги, шунингдек, бренд, маҳсулот ва асар номларини шакллантиришдаги прагматик-коммуникатив вазифалари ёритилган;
 идеонимларнинг когнитив-семантик лингвистик, экспрессив-баҳоловчи лингвостилистик, бадиий-образли лингвопоетик ва миллий-ментал лингвомаданий табиати очиб берилган, идеонимларнинг  структур-семантик моделлари ҳамда уларнинг  метафорик ва метонимик кўчиш, трансонимизация  тизимли тавсифланган;
идеонимларнинг семантик мазмунига кўра тарихий-семантик, маданий-семантик,  географик-семантик, идеологик-семантик, поетик-семантик, мифологик-семантик турлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида идеонимларнинг лисоний тадқиқи бўйича олинган илмий хулосалардан: 
идеонимларнинг номинатив бирлик сифатидаги моҳияти, уларни бошқа ономастик бирликлардан фарқловчи белгилари аниқланган ўринлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универ -ситети Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 21-июндаги 01/01-2658 – сон маълумотномаси). Натижада лойиҳадан кўзланган туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратишда тадқиқот хулосаларига таянилган; 
 идеонимларнинг ижтимоий-маданий муҳитда миллий ўзига хосликни ва қадриятлар тизимини ифодалашдаги, шунингдек, бренд, маҳсулот ва асар номларини шакллантиришдаги прагматик-коммуникатив вазифалари ёритилган ўринлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг бир қатор дастур лари (“Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Бедорлик” дастурларида 2024-2025-йиллар) ссена рийларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 7-июлдаги 05-09–1081–сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг ссенарийси мазмунан бойитилган,илмий асосланганлиги ҳамда омма- боплиги таъминланган; 
ўзбек тилшунослигида идеонимларнинг  структур-семантик моделлари ҳамда уларнинг  метафорик ва метонимик кўчиш, трансонимизация  тизимли тавсифланган ўринлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2022–2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли "Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш" инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 5-июлдаги 01/01–2962-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳадан кўзланган ахборот-қидирув тизимлари учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратишда тадқиқот хулосаларига таянилган;
идеонимларнинг семантик мазмунига кўра тарихий-семантик, маданий-семантик,  географик-семантик, идеологик-семантик, поетик-семантик, мифологик-семантик турлари аниқланган ўринлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Ўзбекистон-24" ижодий бирлашмаси "Ўзбекистон" телерадиоканалининг 2025-йил феврал ва июн ойларида эфирга узатилган "Таълим ва тараққиёт", "Ўзбекистон ёшлари", "Адабий жараён" номли дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Ўзбекистон-24" ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 18-июлдаги 05-09-1182-сон маълумотномаси). Натижада ушбу дастур ларнинг илмий-оммабоп ва маърифий савияси ошган, ономастик материалларнинг таҳлили билан ушбу кўрсатувлар мазмуни бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish