Маматова Шахноза Илхомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишчиларининг асосий тизимларига кокс чангининг таъсирини гигиеник бахолаш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:9 B2025.1.PhD/Tib5429.
Илмий раҳбар: Азизова Феруза Лютпиллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамасиддиқов Жамолиддин Турғунбаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи асосий иш жойлари ҳаво муҳитининг сифат ва миқдорий кўрсаткичларини ишчиларнинг асосий физиологик тизимларига кокс чангининг таъсирини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефтни қайта ишлаш саноатида секинлаштирилган кокслаш жараёни ва унга ўхшаш технологик жараёнларда ҳосил бўлувчи кокс чангининг дисперс таркиби макро- ва микротузилмавий жиҳатдан баҳолаш асосида таркибида зарарли майда дисперс фракцияларнинг (PM10>70%, PМ2.5>30%) юқори улуши кокс чангининг нафас олиш тизимининг чуқур альвеоляр қисмларига тўсиқсиз кириб бориш қобилиятини белгилаши асосланган;
кокс чангининг физик-кимёвий табиатига хос юқори даражадаги гидрофоблик туфайли, анъанавий сув пуркаш тизимларининг ушбу омил таъсирини нейтраллаштиришдаги паст самарадорлиги, юқори фильтрлаш коэффициентига (FFP3 синфи) ва юқори обтурация даражасига эга шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш зарурлиги исботланган;
ишлаб чиқариш муҳитининг зарарли омиллари (кокс чанги, углеводородлар синергизми ва иситувчи микроиқлим) мажмуавий таъсири шароитида асосий касб гуруҳлари (механик, кранчи ва операторлар) меҳнат шароитининг санитар-гигиеник меъёрлари (СанҚваН №0141-03 ва СанҚваН №0069-24) асосида зарарлилик даражаси бўйича 3-синф 1- ва 2-даражаларига (3.1 ва 3.2) мансублиги, меҳнат оғирлиги ва кескинлиги кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат шароитини комплекс баҳолаш тартиби ишлаб чиқилган;
иссиқ иқлим шароитида меҳнат фаолияти жараёнида ишчилар тери ҳароратининг марказий ва чекка соҳалари ўртасидаги фарқ камайиши (проксимал-дистал градиентнинг пасайиши) организмнинг терморегуляция тизими критик даражада зўриқаётганини акс эттириши ҳамда бу ҳолат диққатнинг сусайиши, тезда толиқиш ва асабий-руҳий чарчоқ ривожланиши билан бевосита боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишчиларнинг асосий физиологик тизмиларига кокс чангининг таъсирини гигиеник баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: нефтни қайта ишлаш саноатида секинлаштирилган кокслаш жараёни ва унга ўхшаш технологик жараёнларда ҳосил бўлувчи кокс чангининг дисперс таркиби макро- ва микротузилмавий жиҳатдан баҳолаш асосида таркибида зарарли майда дисперс фракцияларнинг (PM10>70%, PМ2.5>30%) юқори улуши кокс чангининг нафас олиш тизимининг чуқур альвеоляр қисмларига тўсиқсиз кириб бориш қобилиятини белгилаши асосланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 27 январдаги 01-02/и-t-сон билан тасдиқланган «Кокс чангига қарши кураш бўйича превентив чоралар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Фарғона шаҳар бўлими бўйича 29.01.2026 йилдаги 31-11-169-SES/2026–сон, Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошлоқ тумани бўлими бўйича 30.01.2026 йилдаги 1701-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 5 мартдаги 04/69-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нефтни қайта ишлаш заводи ишчиларнинг аэроген ва иссиқлик юкламаси таъсирида етакчи касб эгалари (ишончлилик бўйича механик, совуқ ва иссиқ технологик насос ҳайдовчилари, Грейфер кран ҳайдовчилари) организмининг эрта функционал реакциялари қонуниятлари, юрак-қон томир (юрак уриш тезлиги, қоннинг зарб ва дақиқалик ҳажми 22% гача ортиши) ва нафас олиш (спирометрик кўрсаткичлар пасайиши) тизимларида патологик бузилишларнинг шифохонада олди (преклиник) босқичлари шаклланиши, асосий физиологик тизимларига кокс чангининг таъсирида юзага келадиган касалликларни ташхислаш ва касбий касалликларни олдини олиш натижасида ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: кокс чангига қарши кураш бўйича превентив чораларни жорий этиш орқали иш жойларидаги ҳарорат ва газланиш кўрсаткичлари санитария меъёрларига мувофиқлаштирилиб, нафас аъзолари ва юрак-қон томир тизими касалликлари сабабли йўқотилган иш кунлари йилига 110 кундан 70 кунгача (36,3%га) қисқартириш туфайли санитария жарималарининг бартараф этилиши, даволаш харажатлари ва ишлаб чиқариш йўқотишларининг камайиши натижасида ҳар 100 нафар ишчи ҳисобига йилига 21350000 сўм, тадқиқот предмети бўлган ва тармоқ ишчиларининг 69 %ни ташкил этувчи етакчи касб гуруҳлари бўйича йилига 14731500 сўм иқтисод қилинади, бунда печларни модернизация қилиш ва линияларни ёпишга сарфланган капитал харажатлар 1,5–2 йилда, муҳандислик ечимлари ва мосламаларга сарфланган 22 млн сўмлик капитал қўйилма эса 14–15 ой (1,2 йил) ичида тўлиқ ўзини оқлаб, кейинги йилларда соф молиявий тежамкорликга эришилади;
иккинчи илмий янгилик: кокс чангининг физик-кимёвий табиатига хос юқори даражадаги гидрофоблик туфайли, анъанавий сув пуркаш тизимларининг ушбу омил таъсирини нейтраллаштиришдаги паст самарадорлиги, юқори фильтрлаш коэффициентига (FFP3 синфи) ва юқори обтурация даражасига эга шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш зарурлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 27 январда 01-02/и-t-сон билан тасдиқланган «Кокс чангига қарши кураш бўйича превентив чоралар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Фарғона шаҳар бўлими бўйича 29.01.2026 йилдаги 31-11-169-SES/2026–сон, Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошлоқ тумани бўлими бўйича 30.01.2026 йилдаги 1701-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 5 мартдаги 04/69-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нефт кокси ишлаб чиқариш шароитида меҳнат қилаётган ишчилар организмига майда дисперсли (PМ10 ва PМ2.5) гидрофоб кокс чанги, кимёвий токсик моддалар ва иситувчи микроиқлимнинг мажмуавий ҳамда синергик таъсири оқибатида юзага келадиган клиника олди (преклиник) ўзгаришлар тўғрисидаги назарий билимлар янги тиббий-гигиеник маълумотлар билан бойитилган. Иқтисодий самарадорлиги: кокс чангига қарши кураш бўйича превентив чораларни жорий этиш орқали иш жойларидаги ҳарорат ва газланиш кўрсаткичлари санитария меъёрларига мувофиқлаштирилиб, нафас аъзолари ва юрак-қон томир тизими касалликлари сабабли йўқотилган иш кунлари йилига 110 кундан 70 кунгача (36,3%га) қисқартириш туфайли санитария жарималарининг бартараф этилиши, даволаш харажатлари ва ишлаб чиқариш йўқотишларининг камайиши натижасида ҳар 100 нафар ишчи ҳисобига йилига 21350000 сўм, тадқиқот предмети бўлган ва тармоқ ишчиларининг 69 %ни ташкил этувчи етакчи касб гуруҳлари бўйича йилига 14731500 сўм иқтисод қилинади, бунда печларни модернизация қилиш ва линияларни ёпишга сарфланган капитал харажатлар 1,5–2 йилда, муҳандислик ечимлари ва мосламаларга сарфланган 22 млн сўмлик капитал қўйилма эса 14–15 ой (1,2 йил) ичида тўлиқ ўзини оқлаб, кейинги йилларда соф молиявий тежамкорликга эришилади;
учинчи илмий янгилик: ишлаб чиқариш муҳитининг зарарли омиллари (кокс чанги, углеводородлар синергизми ва иситувчи микроиқлим) мажмуавий таъсири шароитида асосий касб гуруҳлари (механик, кранчи ва операторлар) меҳнат шароитининг санитар-гигиеник меъёрлари (СанҚваН №0141-03 ва СанҚваН №0069-24) асосида зарарлилик даражаси бўйича 3-синф 1- ва 2-даражаларига (3.1 ва 3.2) мансублиги, меҳнат оғирлиги ва кескинлиги кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат шароитини комплекс баҳолаш тартиби ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 27 январда 01-02/и-t-сон билан тасдиқланган «Кокс чангига қарши кураш бўйича превентив чоралар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Фарғона шаҳар бўлими бўйича 29.01.2026 йилдаги 31-11-169-SES/2026–сон, Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошлоқ тумани бўлими бўйича 30.01.2026 йилдаги 1701-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 5 мартдаги 04/69-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари нефтни қайта ишлаш корхоналари ишчилари организмига кокс чанги таъсирининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш имконини берди. Меҳнат шароитларини гигиеник баҳолаш, юрак-қон томир, нафас олиш ва терморегуляция тизимларида юзага келадиган эрта функционал ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган илмий асосланган тавсиялар касбий хавфни камайтириш, касб билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш, ишчиларнинг меҳнат қобилиятини сақлаш ва ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: кокс чангига қарши кураш бўйича превентив чораларни жорий этиш орқали иш жойларидаги ҳарорат ва газланиш кўрсаткичлари санитария меъёрларига мувофиқлаштирилиб, нафас аъзолари ва юрак-қон томир тизими касалликлари сабабли йўқотилган иш кунлари йилига 110 кундан 70 кунгача (36,3%га) қисқартириш туфайли санитария жарималарининг бартараф этилиши, даволаш харажатлари ва ишлаб чиқариш йўқотишларининг камайиши натижасида ҳар 100 нафар ишчи ҳисобига йилига 21350000 сўм, тадқиқот предмети бўлган ва тармоқ ишчиларининг 69 %ни ташкил этувчи етакчи касб гуруҳлари бўйича йилига 14731500 сўм иқтисод қилинади, бунда печларни модернизация қилиш ва линияларни ёпишга сарфланган капитал харажатлар 1,5–2 йилда, муҳандислик ечимлари ва мосламаларга сарфланган 22 млн сўмлик капитал қўйилма эса 14–15 ой (1,2 йил) ичида тўлиқ ўзини оқлаб, кейинги йилларда соф молиявий тежамкорликга эришилади;
тўртинчи илмий янгилик: иссиқ иқлим шароитида меҳнат фаолияти жараёнида ишчилар тери ҳароратининг марказий ва чекка соҳалари ўртасидаги фарқ камайиши (проксимал-дистал градиентнинг пасайиши) организмнинг терморегуляция тизими критик даражада зўриқаётганини акс эттириши ҳамда бу ҳолат диққатнинг сусайиши, тезда толиқиш ва асабий-руҳий чарчоқ ривожланиши билан бевосита боғлиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 27 январдаги 01-02/и-t-сон билан тасдиқланган «Кокс чангига қарши кураш бўйича превентив чоралар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Фарғона шаҳар бўлими бўйича 29.01.2026 йилдаги 31-11-169-SES/2026–сон, Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошлоқ тумани бўлими бўйича 30.01.2026 йилдаги 1701-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 5 мартдаги 04/69-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кокс чангининг гидрофоблиги ва шамол тезлиги таъсирида атроф-муҳитга тарқалиш қонуниятларидан келиб чиқиб, очиқ технологик майдонларда аэроген юкламани маҳаллий-лаштиришнинг янги гигиеник-муҳандислик мезони ишлаб чиқилди: бунда ҳудуднинг шамол йўналишини ҳисобга олган ҳолда, асосий ҳаво оқими йўлига (фақат бир томонга) баландлиги 6 метргача бўлган енгил конструкцияли ҳимоя деворларини (экранларини) ўрнатиш орқали ҳаво оқими тезлигини сўндириш ва чангнинг иш соҳасида ҳамда 5 км радиусгача бўлган туташ ҳудудларга учиб кетишини аэродинамик чеклаш имконияти  берилганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: кокс чангига қарши кураш бўйича превентив чораларни жорий этиш орқали иш жойларидаги ҳарорат ва газланиш кўрсаткичлари санитария меъёрларига мувофиқлаштирилиб, нафас аъзолари ва юрак-қон томир тизими касалликлари сабабли йўқотилган иш кунлари йилига 110 кундан 70 кунгача (36,3%га) қисқартириш туфайли санитария жарималарининг бартараф этилиши, даволаш харажатлари ва ишлаб чиқариш йўқотишларининг камайиши натижасида ҳар 100 нафар ишчи ҳисобига йилига 21350000 сўм, тадқиқот предмети бўлган ва тармоқ ишчиларининг 69 %ни ташкил этувчи етакчи касб гуруҳлари бўйича йилига 14731500 сўм иқтисод қилинади, бунда печларни модернизация қилиш ва линияларни ёпишга сарфланган капитал харажатлар 1,5–2 йилда, муҳандислик ечимлари ва мосламаларга сарфланган 22 млн сўмлик капитал қўйилма эса 14–15 ой (1,2 йил) ичида тўлиқ ўзини оқлаб, кейинги йилларда соф молиявий тежамкорликга эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish