Ғайбуллаев Шерзод Обид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Магнит-резонанс томография текширувида аниқланган бош мия ўсмаларининг патоморфологик хусусиятлари” 14.00.15- Патологик анатомия ва 14.00.19 - Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tib 4301.
Илмий раҳбар: Жуманов Зиёдулла Эшмаматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Хамидов Обид Абдурахманович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.05.
Расмий оппонентлар: Юнусова Лалита Ринатовна тиббиёт фанлари доктори, доцент; Жўраева Гулбаҳор Бахшуллаевна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Магнит-резонанс томография текширувида аниқланган бош мия ўсмаларини патоморфологик хусусиятларини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
МРТ сигналларининг интенсивлиги ва радиологик белгилари бош мия яхши сифатли ўсмаларининг аниқ патоморфологик хусусиятлари (ҳужайра тузилиши, периваскуляр бўшлиқ ҳолати) билан тўғридан тўғри корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
ёмон сифатли ўсмалар атрофидаги перифокал шиш нафақат томирлар ва периваскуляр бўшлиқ ўзгаришлари, балки нейронлар, перицеллюляр бўшлиқ ва нейропилнинг деструктив ўзгаришлари ҳисобига шаклланиши морфометрик жиҳатдан исботланган;
илк бор бош миянинг турли гистогенезга эга бўлган ўсмаларида (бирламчи ва метастатик) МРТ семиотикаси ва патоморфологик верификация натижалари ўртасидаги дифференциал-диагностик тафовутлар очиб берилган;
МР-томографик ва патоморфологик (шу жумладан морфометрик) кўрсаткичларни ўзаро интеграция қилиш асосида бош мия ўсмаларини эрта ва аниқ дифференциал диагностика қилиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Магнит резонанс томография текширувида аниқланган бош мия ўсмаларининг патоморфологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Биринчи илмий янгилик: МРТ сигналларининг интенсивлиги ва радиологик белгилари бош мия яхши сифатли ўсмаларининг аниқ патоморфологик хусусиятлари (ҳужайра тузилиши, периваскуляр бўшлиқ ҳолати) билан тўғридан тўғри корреляцион боғлиқлиги аниқлангани бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024-йил 25-сентябрдаги 2- сонли илмий кенгашнинг қарори билан тасдиқланган «Бош миянинг нейроепителиал хавфсиз ўсмаларининг мрт диагностикаси ва уларнинг патоморфологик хусусиятларини таснифлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида 2024- йил 1- октябрдаги 3-сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига ва Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси боʻйича 2024- йил 4- октябрдаги 6- сон буйруқ билан патологик анатомия амалиётига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган алгоритм ва услубларнинг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, МРТ текширувида аниқланган бош мия ўсмаларини морфологик ўзгаришларнинг патологоанатомик текширувларга доир хулосаларининг сифати оширилган ва уларнинг ишончлилиги ҳамда асосланиши ва объективлиги таъминлаган. Иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган услубларни амалга ошириш учун 3,5 ва 4,0 кун талаб қилинади, анъанавий тарзда текширув ўтказишда эса 8-10 кун талаб қилади, чунки анъанавий усулда жуда кўплаб қўшимча текширишлар ва врач мутахассислар маслаҳатлари олиниши талаб этилади. Кўриниб турибдики, тавсия этилган усулдан фойдаланган ҳолда патологик анатомия тадқиқотларини ўтказиш вақтини 2-2,5 баробар қисқартиради ва таклиф қилинган усулнинг қиймати ҳар бир ҳолат учун харажат маблағларини 2-2,5 бароборга қисқартириш имконини берган. Тавсия этилган усулдан фойдаланган ҳолда патологоанатомик текширишларини ўтказиш вақтини қарийиб 2-2,5 баробарга
Иккинчи илмий янгилик: Ёмон сифатли ўсмалар атрофидаги перифокал шиш нафақат томирлар ва периваскуляр бўшлиқ ўзгаришлари, балки нейронлар, перицеллюляр бўшлиқ ва нейропилнинг деструктив ўзгаришлари ҳисобига шаклланиши морфометрик жиҳатдан исботлангани бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024-йил 25-сентябрдаги 2- сонли илмий кенгашнинг қарори билан тасдиқланган «Бош миянинг нейроепителиал хавфсиз ўсмаларининг мрт диагностикаси ва уларнинг патоморфологик хусусиятларини таснифлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида 2024- йил 1- октябрдаги 3-сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига ва Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси боʻйича 2024- йил 4- октябрдаги 6- сон буйруқ асосида патологик анатоми амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натидаларини патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида Магнит-резонанс томография усулида аниқланган бош миянинг ўсмалари тузилмаларидаги ўзгаришларини ишончли тарзда аниқлаш имкон берган. Бундан ташқари, бош мия ўсмалари атрофидаги тўқима тузилмаларидаги ўзгаришлар ўсмалар турига боғлиқ ҳолда морфометрик кўрсаткичлар фарқланиши асослаб берилган. Бу эса ўз навбатида, патологоанатомик хулосаларининг сифати ва уларнинг ишончлилиги ҳамда асосланишини таъминлаган. Шу муносабат билан, қўшимча ёки такрорий текширувлар ўтказишнинг олдини олган, яъни ижро муддатини кескин қисқартирган. Иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган патологанатомик текширув услубларини амалга ошириш учун 2±0,2 кун талаб қилинади, анъанавий тарзда текширув ўтказишда эса 5-6 кун талаб қилади, чунки анъанавий усулда ўлим вақтини аниқлаш масаласида кўплаб қўшимча текширишлар ва врач мутахассислар маслаҳатлари олиниши талаб этилади. Кўриниб турибдики, тавсия этилган усулдан фойдаланган ҳолда потологик анатомия тадқиқотларини ўтказиш вақтини 2-2,5 баробар қисқартиради ва таклиф қилинган усулнинг қиймати ҳар бир ҳолат учун 2-2,5 баробар харажат маблағларини қисқартиради. Бош мия ўсмалари тузилмаларидаги ўзгаришлар ўзгаришлар аниқлаш ҳолатларида тавсия этилган усулдан фойдаланган ҳолда патологик анатомия тадқиқотларини ўтказиш вақтини тахминан 2-2,5 баравар қисқартиради.
Учинчи илмий янгилик: Илк бор бош миянинг турли гистогенезга эга бўлган ўсмаларида (бирламчи ва метастатик) МРТ семиотикаси ва патоморфологик верификация натижалари ўртасидаги дифференциал-диагностик тафовутлар очиб берилганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024-йил 25-сентябрдаги 2- сонли илмий кенгашнинг қарори билан тасдиқланган «Бош миянинг нейроепителиал хавфсиз ўсмаларининг мрт диагностикаси ва уларнинг патоморфологик хусусиятларини таснифлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида 2024- йил 1- октябрдаги 3-сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига ва Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси боʻйича 2024- йил 4- октябрдаги 6- сон буйруғи билан патологик анатомия амалиётинга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижаларининг потологик анатомиялик амалиётига жорий этилиши натижасида Магнит-резонанс томография текширувида аниқланган бош миянинг нейронларидан, бош мия пардалари ва қон томирларидан ва бош мияда жойлашган безлардан ўсувчи хавфли ва хавфсиз ҳамда метастатик ўсмаларинининг натижалари кўрсаткичларига нисбатан, патоморфологик текширув натижаларининг морфологик ўзгаришларининг ўзига хос жиҳатларининг фарқ-тафовутлари асосланган. Бу эса ўз навбатида, патологик анатомия хулосаларининг сифати ва уларнинг ишончлилиги ҳамда асосланишини таъминлаган. Шу муносабат билан, қўшимча ёки такрорий патологоанатомик текширувлар ўтказишнинг олдини олган, Патологоанатомик текширувларининг муддатини кескин қисқартирган. Иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган услубларга кўра, патологоантомик текширувини амалга ошириш учун 2,1 ± 0,2 кун керак бўлади ва ушбу турдаги текширувни анъанавий тарзда ўтказиш учун 5±0,7 кун талаб қилинади, бу одатда морфологик ва морфометрик кўрсаткичларни турли ускуналарда қўшимча текшириш ва мутахассислар маслаҳатлари зарурати билан боғлиқ бўлган. Кўриниб турибдики, тавсия этилган усул ёрдамида патологик анатомия тадқиқотларини ўтказиш бундай текширишларни ўтказиш вақтини 1,5-2,0 баравар қисқартиради ва таклиф қилинган усул харажат маблағларини 2 баробарга қисқартиради. Бош миянинг бирламчи ва метастатик ўсмлари тузилмаларидаги дистрофик ва некротик ўзгаришлар аниқлашда тавсия этилган усул ёрдамида патологанатомик тадқиқотларини ўтказиш бундай текширувларни ўтказиш вақтини 1,5-2,0 баравар қисқартиради ва таклиф қилинган усул харажатлари ҳар бир ҳолат учун маблағларини 2 баробарга қисқартиради.
Тўртинчи илмий янгилик: МР-томографик ва патоморфологик (шу жумладан морфометрик) кўрсаткичларни ўзаро интеграция қилиш асосида бош мия ўсмаларини эрта ва аниқ дифференциал диагностика қилиш алгоритми ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024-йил 25-сентябрдаги 2- сонли илмий кенгашнинг қарори билан тасдиқланган «Бош миянинг нейроепителиал хавфсиз ўсмаларининг мрт диагностикаси ва уларнинг патоморфологик хусусиятларини таснифлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида 2024- йил 1- октябрдаги 3-сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига ва Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси боʻйича 2024- йил 4- октябрдаги 6- сон буйруғи билан патологик анатомия амалиётига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари бўйича МРТ текширувида аниқланган бош мия ўсмаларининг тузилмаларида потоморфологик ўзгаришларни ишончли аниқлаш имконини беради ва бош миянинг ўсмаларининг ўсиш манбаи ва турларига боғлиқ ҳолда ўсмалар тузилмаларидаги ўзгаришларнинг ўзга хослигин аниқлаш учун хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида, бош мия ўсмаларини эрта аниқлаш ва беморлар эътирозларини бартараф этиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган алгоритм ва услубларга кўра, патологоанатомик текширувни амалга ошириш учун 2,0 ± 0,2 кун керак бўлади ва ушбу турдаги текширувни анъанавий тарзда ўтказиш учун 4±0,5 кун талаб этилади. Кўриниб турибдики, тавсия этилган усул ёрдамида патологоанатомик тадқиқотларини ўтказиш вақтини 1,0-1,5 баравар қисқартиради ва таклиф қилинган усул харажатлари ҳар бир ҳолат бўйича харажат маблағларини қисқартиради. Тавсия этилган усул ёрдамида патологик анатомия тадқиқотларини ўтказиш вақтини 1,0-1,5 баравар қисқартиради ва таклиф қилинган усул харажатлари ҳар бир ҳолат маблағларини 1,5 баробарга қисқартиради.
Ш.О. Ғайбуллаевнинг "Магнит-резонанс томография текширувида аниқланган бош мия ўсмаларининг патоморфологик хусусиятлари" мавзусидаги диссертация тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгилик ва 1 та амалий тавсияларни амалиётга жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024-йил 26-ноябрдаги 9-сонли йиғилиш баённомасига асосан тасдиқланган.