Исмаилова Диана Феликсовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рефракцион жаррохлик амалиётидан сўнг учрайдиган кератоэктазияларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022/4.PhD/Tib3151
Илмий раҳбар: Хамраева Гавхар Хусановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Тib.12.01.
Расмий оппонентлар: Билалов Эркин Назимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тургунбаев Нурлан Айтбаевич тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рефракцион жаррохликдандан сўнг ривожланган кератоэктазияларни самарали ташхислаш, ривожланишини башоратлаш мезонларини аниқлаш ва уларни патогенетик йўналтирилган даволаш тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иккиламчи кератоэктазиянинг енгил даражасида шох парда эгрилик радиусининг катталашиши, юқори ва пастки секторлар ўртасида қалинлик фарқининг мавжудлиги, олдинги ҳамда орқа элевация кўрсаткичларининг ортиши, шунингдек эндотелиал ҳужайралар ўртача зичлигининг камайиши касалликни эрта босқичда ташхислаш учун муҳим диагностик маркерлар экани исботланган;
иккиламчи кератоэктазия билан оғриган беморларда шох парда тўқимасида аутоиммун жараёнлар фаоллашгани, антиоксидант ҳимоя тизими сусайганини кўрсатувчи рух, магний ва мис микроэлементлари миқдорининг камайиши, прооксидант хусусиятга эга темир ионларининг ортиши, ҳужайра апоптози билан боғлиқ ҳолда ФНО-альфа даражасининг кўтарилиши, шунингдек иммун жавоб фаоллашиши натижасида иммуноглобулинлар концентрацияларининг бир неча баравар ошиши орқали исботланган;
яширин кератоконусли беморларда иккиламчи кератоэктазия ривожланишини башоратловчи мезонлари бўлиб, юқори-пастки тафовут индексининг пасайиши, шох парданинг олд ва орқа юзалари эгрилигининг ошиши, кератокунусни оғирлик даражаси қийматининг 1,2 дан ошиши, кўзлар орасидаги фарқ 1,0 D дан юқори эканлиги аниқланган;
клиник-функционал ва иммунобиокимёвий усуллар асосида шох парда биомеханикасини барқарорлаштириш, эктазия ривожланишини секинлаштириш ва стромадаги метаболик жараёнларни тиклашга қаратилган кератоэктазиянинг бошланғич босқичларида қўлланиладиган даволаш мажмуаси кўриш, кератотопографик ва биокимёвий кўрсаткичларни яхшиланишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рефракцион операциялардан сўнг кератоэктазияни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида (Соғлиқни сақлаш ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 7 июлдаги 21/20-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: иккиламчи кератоэктазиянинг енгил даражасида шох парда эгрилик радиусининг катталашиши, юқори ва пастки секторлар ўртасида қалинлик фарқининг мавжудлиги, олдинги ҳамда орқа элевация кўрсаткичларининг ортиши, шунингдек эндотелиал ҳужайралар ўртача зичлигининг камайиши аниқланган ва бу параметрлар касалликни эрта босқичда ташхислаш учун муҳим диагностик маркерлар экани исботланган. Ушбу натижалар касалликнинг ривожланиши билан боғлиқлиги илмий асосланиб, уларни патогномик мезон сифатида қўллаш имконияти аниқланган. Мазкур натижалар “Рефракцион жарроҳликдан сўнг ривожланган иккиламчи кератоэктазияни эрта ташхислаш усуллари” услубий тавсияномага киритилган (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган, 7-сон, 06.23.2023 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Тадқиқот натижалари амалий соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий амалий маркази Фарғона филиали (буйруқ №104, 06.11.2024 й.) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали (буйруқ 146-сон 06.11.2024-й.) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: иккиламчи кератоэктазияни эрта ташхислаш ўз вақтида даволашни бошлаш ва касаллик ривожланишининг олдини олиш, кўриш функцияларини сақлаб қолиш ва рефракцион операцияларни бошдан кечирган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Бу кўриш фаолиятини сақлаш ва беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: касалликни эрта аниқлаш даволаш харажатларини камайтирди, қиммат текширув усулларини талаб қиладиган кератоэктазиянинг оғир шакллари ривожланишини олдини олди. Хулоса: ушбу усулларнинг жорий этилиши шох пардадаги патологик жараённи эрта ташхислаш ва иккиламчи кератоэктазия билан оғриган беморларда тўғри даволаш тактикасини танлаш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: антиоксидант ҳимоянинг заифлашиши қон зардобида микроэлементларнинг (Zn, Mg, Cu) статистик жиҳатдан ишончли пасайишига олиб келиши, прооксидаза фаоллигига эга темирнинг кўпайиши, ҳужайралар апоптози туфайли ФНО-алфа кўпайиши, иммуноглобулинлар А, G, М нинг кўпайиши исботланган. Бу эса иккиламчи кератоэктазия билан оғриган беморларда шох парда тўқималарида аутоиммун жараённинг ривожланишини кўрсатади. Мазкур натижалар “Рефракцион жарроҳликдан сўнг ривожланган иккиламчи кератоэктазияни эрта ташхислаш усуллари” услубий тавсияномага киритилган (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган, 7-сон, 06.23.2023 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Тадқиқот натижалари амалий соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий амалий маркази Фарғона филиали (буйруқ №104, 06.11.2024 й.) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали (буйруқ 146-сон 06.11.2024-й.) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: микроэлементлар, антиоксидант ҳимоя кўрсаткичлари, яллиғланиш олди цитокинлари ва аутоантитаначалар даражасидаги аниқланган ўзгаришлар ушбу касалликнинг олдини олиш ва даволашда янги, патогенетик жиҳатдан асосланган ёндашувларни ишлаб чиқиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: иммун-биокимёвий кўрсаткичлар асосида эрта ташхислаш ва башоратлаш имконияти ҳисобига қиммат ташхислаш ва даволаш муолажаларига бўлган эҳтиёж камаяди, ҳар бир бемор учун ўртача 270000 сўмгача иқтисодий самарадорлик таъминланди. Хулоса: қон зардобидаги иммунобиокимёвий кўрсаткичлар даражасини баҳолаш орқали иккиламчи кератоэктазиянингнинг клиник кечишини моноторинг қилиш, кўз асоратларини эрта аниқлаш ва ташхислаш самарадорлигини оширишга янги илмий-амалий ёндашув ишлаб чиқиш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: шох парданинг юқори-пастки тафовут индексининг пасайиши, шох парданинг олд ва орқа юзалари эгрилигининг ошиши, кератокунусни оғирлик даражаси қийматининг 1,2 дан ошиши, кўзлар орасидаги фарқ 1,0 D дан юқори эканлиги исботланган. Бу эса яширин кератоконусли беморларда иккиламчи кератоэктазия ривожланишининг прогностик мезонлари ҳисобланади. Мазкур натижалар “Рефракцион жарроҳликдан сўнг ривожланган иккиламчи кератоэктазияни эрта ташхислаш усуллари” услубий тавсияномага киритилган (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган, 7-сон, 06.23.2023 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Тадқиқот натижалари амалий соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий амалий маркази Фарғона филиали (буйруқ №104, 06.11.2024 й.) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали (буйруқ 146-сон 06.11.2024-й.) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: субклиник кератоконусни эрта ташхислаш ўз вақтида даволашни бошлаш ва касалликнинг ривожланишини олдини олиш, кўриш функцияларини сақлаб қолиш ва рефракцион жаррохлик амалиётини бу беморларга тавсия этмаслик имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: субклиник кератоконусни аниқ ва дифференциал ташхис қилиш орқали кераксиз жарроҳлик амалиётларини олдини олиш ҳамда операциядан кейинги асоратлар хавфини камайтириш ҳисобига даволаш харажатларининг қисқартириш имконини берди. Хулоса: ишлаб чиқилган башоратлаш мезонлари кераторефракцион эксимерлазер жаррохликларидан кейин шох парданинг кератоэктатик ўзгаришлари ривожланишининг олдини олиш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: клиник-функционал ва иммунобиокимёвий усуллар асосида шох парда биомеханикасини барқарорлаштириш, эктазия ривожланишини секинлаштириш ва стромадаги метаболик жараёнларни тиклашга қаратилган кератоэктазиянинг бошланғич босқичларида қўлланиладиган комплекс терапиянинг самарадорлиги асослаб берилган. Бу эса кўриш, кератотопографик ва биокимёвий кўрсаткичларнинг яхшиланишини ҳамда шох парда эктазияси ривожланишининг ишончли секинлашишини таъминлайди (78% ва 61% ҳолатлардача). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар “Рефракцион жарроҳликдан сўнг ривожланган иккиламчи кератоэктазияни эрта ташхислаш усуллари” услубий тавсияномага киритилган (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган, 7-сон, 06.23.2023 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Тадқиқот натижалари амалий соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий амалий маркази Фарғона филиали (буйруқ №104, 06.11.2024 й.) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали (буйруқ 146-сон 06.11.2024-й.) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: иккиламчи кератоэктазияни ўз вақтида ташхислаш ва самарали даволаш касалликнинг шох парда трансплантацияси каби мураккаб ва қиммат жарроҳлик аралашувларини талаб қиладиган босқичга ўтиш хавфини камайтиради ва натижада кўриш бўйича ногиронлик эҳтимолини камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: рефракцион операциялардан кейин иккиламчи кератоэктазия ривожланиш хавфини минималлаштириш ушбу операцияларнинг иқтисодий самарадорлигини оширади, чунки операциядан кейинги асоратларни даволаш ва такрорий жарроҳлик аралашувлар харажатларини камайтирди. Хулоса: ташхислаш ва даволаш алгоритми касалликни эрта аниқлаш, даволаш самарадорлигини ошириш имконини берди, бу эса ўз навбатида даволаш харажатларини камайтирди ва эктатик жараённи барқарорлаштиришга олиб келди.