Искендеров Полат Конисбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Транспорт воситалари томонидан етказилган зарарни қоплашнинг фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиниши”,     12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Yu1292.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Палуаниязов Халмухаммед Айтжанович – юридик фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Одил Судлов Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.27/2025.27.12.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: Кулдашев Нуритдин Абдуганиевич – юридик фанлар доктори, профессор; Юлдашев Жахонгир Иномович – юридик фанлар доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Транспорт воситалари томонидан етказилган зарарни қоплашнинг фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиниши бўйича илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маъмурий ишларни планшет орқали ёки компютерда расмийлаштиришда ҳуқуқбузарга: маъмурий ишнинг электрон шаклда расмийлаштирилаётганлиги; жаримани ёки зарарни ихтиёрий равишда электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки банк кассалари орқали, эжарима.уз веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали тўлаши мумкинлиги; Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши асослантирилган;
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни томонларнинг ярашуви муносабати билан тугатиш мақсадида жабрланувчи ёхуд унинг қонуний вакили ярашув тўғрисидаги аризани ишни ДЙҲХХ мансабдор шахси томонидан кўриб чиқиш вақтида, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд қарор чиқаргунига қадар бериши мумкинлиги асосланган;
йўл-транспорт ҳодисаси-транспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиши жараёнида ва унинг иштирокида содир бўлган, фуқаролар вафот этган ёки уларнинг соғлигига зарар етказилган, транспорт воситалари, иншоотлар, юклар шикастланган ёхуд бошқа моддий зарар етказилган ҳодиса эканлиги асослантирилган;
йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўзига тан жароҳатлари етказилган, транспорт воситаси ва юк шикастланган ҳолларда, қонунчиликда белгиланган тартибда зарарнинг ўрни қопланиши, шунингдек маънавий зарар компенсация қилиниши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Транспорт воситалари томонидан етказилган зарарни қоплашнинг фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиниши бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
маъмурий ишларни планшет орқали ёки компютерда расмийлаштиришда ҳуқуқбузарга: маъмурий ишнинг электрон шаклда расмийлаштирилаётганлиги; жаримани ёки зарарни ихтиёрий равишда электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки банк кассалари орқали, эжарима.уз веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали тўлаши мумкинлиги; Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилишига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022-йил 25-августдаги 326-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) асосан, Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2240, 05.07.2011 й.) 11-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташкилий департаментининг 2025-йил 13-июлдаги 33/2876 сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши маъмурий ишларни кўриб чиқишда рақамлаштириш, тўлов интизомини кучайтиришни таъминлашга хизмат қилган;
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни томонларнинг ярашуви муносабати билан тугатиш мақсадида жабрланувчи ёхуд унинг қонуний вакили ярашув тўғрисидаги аризани ишни ДЙҲХХ мансабдор шахси томонидан кўриб чиқиш вақтида, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд қарор чиқаргунига қадар бериши мумкинлиги; аризада етказилган зарар бартараф этилгани, шунингдек ярашилганлиги муносабати билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши кераклиги; агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкинлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022-йил 25-августдаги 326-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) асосан, Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2240, 05.07.2011 й.) 162-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташкилий департаментининг 2025-йил 13-июлдаги 33/2876 сонли далолатномаси). Ушбу таклиф жорий этилиши томонларнинг ярашуви асосида ишни тугатиш тартиби аниқ белгиланмаган ҳолатларни бартараф этишга хизмат қилган;
йўл-транспорт ҳодисаси-транспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиши жараёнида ва унинг иштирокида содир бўлган, фуқаролар вафот этган ёки уларнинг соғлигига зарар етказилган, транспорт воситалари, иншоотлар, юклар шикастланган ёхуд бошқа моддий зарар етказилган ҳодиса эканлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 19-январдаги “Йўл ҳаракати тўғрисида” ги ЎРҚ-900-сон Қонунининг 4-моддаси ўн иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 21-октябрдаги 16-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши жабрланувчига етказилган зарар қопланишини ҳуқуқий таминлашга хизмат қилган;
йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўзига тан жароҳатлари етказилган, транспорт воситаси ва юк шикастланган ҳолларда, қонунчиликда белгиланган тартибда зарарнинг ўрни қопланиши, шунингдек маънавий зарар компенсация қилиниши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 19-январдаги “Йўл ҳаракати тўғрисида” ги ЎРҚ-900-сон Қонунининг 43-моддаси учинчи қисми олтинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 21-октябрдаги 16-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф жорий этилиши жабрланувчиларга моддий ва манавий зарарни қопланишининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish