Дадабаев Умиджон Абдусамат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда такофул – исломий суғурта тизимини жорий этиш истиқболлари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2432.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Равшан Вахидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01 
Расмий оппонентлар: Қўлдошев Қамариддин Мансурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Имомов Умиджон Ғайратжонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг миллий суғурта бозорида такофул суғуртасини ривожлантириш бўйича илмий-услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
трансчегаравий суғурта ва қайта суғурта операцияларининг ҳуқуқий мазмунини мустақил ҳуқуқий механизм сифатида талқин этиш орқали суғурта рискларини халқаро даражада самарали тақсимлаш имкониятларини кенгайтириш, ретакофул механизмлари билан уйғун ҳолда исломий суғурта муносабатларини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилган;
суғурта ташкилотлари мулкдорлари, бенефициарлари ва якуний манфаатдор шахсларга қўйиладиган талаблар тизимини такомиллаштириш асосида ўзаро ҳамкорлик, ҳалоллик ва манфаатлар мувозанати тамойилларига асосланган такофул тизимининг институционал табиати билан уйғунлашган ҳолда исломий суғурта фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий-институционал механизми аниқлаштирилган;
суғурта корхоналарида маркетинг харажатлари самарадорлигини баҳолаш ва исломий суғурта хизматларини жорий этиш имкониятларини аниқлаш мақсадида эконометрик моделлар асосида “Такофулга тайёрлик индекси” ишлаб чиқилган;
такофул тизимида иштирокчилар маблағларидан самарали фойдаланишнинг молиявий механизми сифатида “прогрессив мудораба” моделини ишлаб чиқиш орқали аҳолининг бўш пул маблағларини исломий молия тамойиллари асосида инвестиция лойиҳаларига сафарбар этиш ва суғурта фаолиятини инвестиция жараёнлари билан уйғунлаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг миллий суғурта бозорида такофул суғуртасини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклиф ва тавсиялар асосида: 
трансчегаравий суғурта ва қайта суғурта операцияларининг ҳуқуқий мазмунини мустақил ҳуқуқий механизм сифатида талқин этиш орқали суғурта рискларини халқаро даражада самарали тақсимлаш имкониятларини кенгайтириш, ретакофул механизмлари билан уйғун ҳолда исломий суғурта муносабатларини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид оид таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 17-апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни 11-моддаси 1 ва 3-бандлари (“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 38-моддаларига киритилган ўзгартиришлар)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 20-февралдаги №3/08-28-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида трансчегаравий суғурта ва қайта суғурта муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан аниқ тартибга солиш, суғурта рискларини халқаро суғурта ва қайта суғурта бозорлари орқали самарали тақсимлаш ҳамда ретакофул инструментлари воситасида исломий суғурта хизматлари кўламини кенгайтириш имкони яратилган; 
суғурта ташкилотлари мулкдорлари, бенефициарлари ва якуний манфаатдор шахсларга қўйиладиган талаблар тизимини такомиллаштириш асосида ўзаро ҳамкорлик, ҳалоллик ва манфаатлар мувозанати тамойилларига асосланган такофул тизимининг институционал табиати билан уйғунлашган ҳолда исломий суғурта фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий-институционал механизми аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 17-апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни 11-моддаси 1 ва 3-бандлари (“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 38-моддаларига киритилган ўзгартиришлар)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 20-февралдаги №3/08-28-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида суғурта бозори иштирокчилари фаолиятининг шаффофлигини ошириш, мулкдорлар ва якуний манфаатдор шахслар тўғрисидаги ахборотнинг очиқлигини таъминлаш, такофул муносабатларида ишонч ва ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлаш ҳамда исломий суғурта фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан барқарор тартибга солиш имкони яратилган; 
суғурта корхоналарида маркетинг харажатлари самарадорлигини баҳолаш ва исломий суғурта хизматларини жорий этиш имкониятларини аниқлаш мақсадида эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган “Такофулга тайёрлик индекси” тажриба-синов тариқасида “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси” АЖ Тошкент вилояти филиалининг маркетинг ва сфтатегик ривожланиш бўлими фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси” АЖ Тошкент вилояти филиалининг 2026-йил 3-мартдаги №3.3-01/2-1158-son маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида потенциал мижозлар сегментацияси, шаффофлик ва суғурта товони тезкорлигини тарғиб қилувчи коммуникацион стратегия такомиллаштирилиб, мижозлар хулқ-атворини илмий асосда прогнозлаш ва бозор сегментларини аниқ манзилли қамраб олиш имконини берган;
такофул тизимида иштирокчилар маблағларидан самарали фойдаланишнинг молиявий механизми сифатида “прогрессив мудораба” моделини ишлаб чиқиш орқали аҳолининг бўш пул маблағларини исломий молия тамойиллари асосида инвестиция лойиҳаларига сафарбар этиш ва суғурта фаолиятини инвестиция жараёнлари билан уйғунлаштириш таклифи тажриба-синов тариқасида “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси” АЖ Тошкент вилояти филиалининг маркетинг ва сфтатегик ривожланиш бўлими фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси” АЖ Тошкент вилояти филиалининг 2026-йил 3-мартдаги №3.3-01/2-1158-son маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида суғурта фаолиятини инвестиция жараёнлари билан уйғунлаштириш, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish