Холматов Учқунжон Хамидуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ахборот-маданий таҳдидлар шароитида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили”
09.00.04 - Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: PhD.03/2025.27.12.F.10.02
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD. 03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Толипов Бахтиёр Хамитович фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Илёсжон Бахромович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Иминов Бегзод Бегижонович фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Этакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий тенгсизликни бартараф этишда ижтимоий-маданий технологияларни тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот-маданий таҳдидлар шароитида миллатлараро муносабатлардаги “манфаатлар уйғунлиги”, “муқобиллик”, “тенглик”, “жамоавийлик”, “ижтимоий адолат” сингари конструктив: бирлаштирувчи, етакловчи ва уюштирувчи тамойилларнинг ворисийлиги асосланган;
ахборот-маданий таҳдидларда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган конструктивистик-субстансионал, ижтимоий муроса, ижтимоий ҳамкорлик, ижтимоий шериклик эканлиги очиб берилган;
миллатлараро муносабатларда кузатилаётган дифференциация жараёнларининг: ўзликни асраш, ижтимоий келишувга эришиш, ғоявий бирлашув, ижтимоий шартнома, толерантликни шакллантириш истиқболларининг интеграциялашуви очиб берилган;
миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда миллат ва элатлараро зиддиятларнинг келиб чиқишининг ижтимоий таъсири, ахборий ва маданий таҳдидларнинг тенденсияларини бартараф этиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот-маданий таҳдидлар шароитида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ахборот-маданий таҳдидлар шароитида миллатлараро муносабатлардаги “манфаатлар уйғунлиги”, “муқобиллик”, “тенглик”, “жамоавийлик”, “ижтимоий адолат” сингари конструктив тамойилларнинг ворисийлигига доир янгиликларидан Республика маънавият ва маърифат маркази Низомида белгиланган “мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш”да, “вазирлик, идоралар ҳам ҳудудларда маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигининг илмий асосланган мониторингини таъминлашга қаратилган социологик тадқиқотлар ўтказиш”да, “дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини чуқур ёритиб бориш, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, коррупсия, сепаратизм, одам савдоси, ахборот хуружлари, “оммавий маданият”нинг салбий таъсирлари, наркобизнес ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш”га қаратилган тарғибот-ташвиқот дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳусуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар инстутутининг 2024-йил 4-ноябрдаги 10/143-сон Маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ахборот-маданий таҳдидлар шароитида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашнинг ижтимоий-фалсафий таҳлил этишга хизмат қилган;
ахборот-маданий таҳдидларда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган конструктивистик-субстансионал (ижтимоий муроса, ижтимоий ҳамкорлик, ижтимоий шериклик) эканлигига оид янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-апрелдаги Республика Маънавият ва маърифат марказининг “2018 йилда Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг ВИИ боб “Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот ишлари” 51 - банди “Жамиятидаги, айниқса, ёшларда фуқаролик позицияси ва уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг ғоявий-мафкуравий механизмларини такомиллаштириш” мавзусига доир турли тадбирлар ва семинарларни ташкил этишда фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 19-октябрдаги 2-13-21-5435-сонли маълумотномаси). Натижада, ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган маънавий-маърифий ишларида ахборот-маданий таҳдидлар шароитида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга доир фаолият самарадорлигига эришилган;
миллатлараро муносабатларда кузатилаётган дифференциация жараёнлари - ўзликни асраш, ижтимоий келишувга эришиш, ғоявий бирлашув, ижтимоий шартнома ва толерантликни шакллантириш истиқболларининг интеграциялашувига доир илмий хулоса ва тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат маркази Низомида белгиланган “мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш”да, “жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар – эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, оилавий қадриятлар ва ёшлар тарбиясига эътиборсизлик каби ҳолатларга барҳам беришга қаратилган тарғибот тадбирларини амалга ошириш”га қаратилган тарғибот-ташвиқот дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 4-ноябрдаги 10/143-сон маълумотномаси). Натижада миллатлараро муносабатлардаги дифференциация ва интеграция жараёнларини уйғунлаштириш, толерантлик ҳамда ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот ишларининг илмий-услубий асослари такомиллаштирилган;
миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда миллат ва элатлараро зиддиятларнинг келиб чиқиши сабаблари, миллатчиликни юзага келиш асослари ва ижтимоий таъсири, ахборий ва маданий таҳдидларнинг асосий тенденсиялари аниқланган ҳамда уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилганлигига доир хулосаларидан Адолат социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-мартдаги “Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-52-сонли Фармонида белгиланган “Миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш орқали ягона фуқаровий ўзликни шакллантириш”га қаратилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Адолат социал-демократик партиясининг 2025-йил 25-мартдаги 01-08/85-сонли Маълумотномаси). Натижада, Адолат социал-демократик партияси томонидан ташкил этилган миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга доир тарғибот фаолияти самарадорлигига эришилган.