Нуртаев Бурхон Химаиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган
тармоғи номи): “Караката ботиқлигидаги қуйи эоцен ётқизиқларида ёнувчи сланесларнинг
таркибидаги нодир металларнинг хусусиятлари ва жойлашиш шароитлари”, 04.00.0л - Умумий ва
минтақавий геология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/GM219.
Илмий раҳбар: Разиков Одил Тоҳирджанович, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Навоий бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.31/2025.27.12.GM.06.01.
Расмий оппонентлар: Султонов Пўлатжон Салимович, геология-минералогия фанлари
доктори, профессор; Мелибоев Баҳодир Файзуллаевич, геология-минералогия фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ғарбий Ўзбекистоннинг Караката ботиқлиги қуйи эоцен
ётқизиқлари ёнувчи сланеслари таркибидаги нодир металларнинг хусусиятлари ва жойлашиш
шароитларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Караката ботиқидаги қуйи эоцен ётқизиқларида тарқалган ёнувчи сланесларнинг кимёвий таркиби ўрганилиб, уларнинг нодир металларга истиқболли эканлиги аниқланган;
палеоген ётқизиқларидаги ёнувчи сланесларда аниқланган У, Мо, Й, Се ва Ср элементларининг тарқалиш хусусиятлари таҳлил қилиниб, минераллашган зоналар ажратилган;
ёнувчи сланесларнинг ҳосил боʻлишида асосий омиллар: литологик-стратиграфик, геологик-стуктуравий ва минералогик-геокимёвий хусусиятлари аниқланган;
Сангрунтов ва Актов конларидаги ёнувчи сланес қатламлари нодир металларга геокимёвий ихтисослашганлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Караката ботиқлигидаги қуйи эоцен
ётқизиқларида ёнувчи сланесларнинг таркибидаги нодир металларнинг характерли белгилари ва
жойлашиш шароитларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Караката ботиқлигидаги қуйи эоцен ётқизиқларига мансуб сузоқ свитаси қатламларининг
ёнувчи сланес жинсларида нодир металларнинг тўпланиши ҳамда жойлашиш шароитлари
“Навоиюран” ДКнинг “Уран ва ноёб металлар” геологияси илмий ишлаб чиқариш маркази
амалиётига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
2025-йил 21-апрелдаги 08-674-сон маълумотномаси). Натижада, ўрганилаётган участкалардан
олинган намуналани кимёвий таҳлил қилиш орқали ҳар бир участкаларда ўзига хос нодир металлар
ҳосил бўлишининг корреляцион хусусиятларини аниқлаш имконини берган;
Караката ботиқлигидаги ёнувчи сланесларни ҳосил бўлиш шароитлари маълум бир фациал
қонуниятларга асосланиши, уларнинг литологик-фациал шароитлари гидродинамик ва гидрикимёвий
фациал бирликларга ажратилиши “Навоиюран” ДКнинг “Уран ва ноёб металлар” геологияси илмий
ишлаб чиқариш маркази амалиётига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати
ва геология вазирлиги 2025-йил 21-апрелдаги 08-674-сон маъумотномаси). Натижада, Караката
ботиқлигидаги Сангрунтов ва Актов майдонларида жойлашган палеоген даврига оид доломит,
оҳактош, кварц қумлари, бентонит гиллари ва фосфоритлар ҳамда ёнувчи сланесларни истиқболли
майдонлари ажратилган;
майдоннинг геологияси, литологик-фациал ҳосил бўлиш шароитлари ва улар билан боғлиқ
минерал ресурслар “Навоиюран” ДКнинг “Уран ва ноёб металлар” геологияси илмий ишлаб
чиқариш маркази амалиётига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва
геология вазирлиги 2025-йил 21-апрелдаги 08-674-сон маълумотномаси). Натижада, қуйи эоцен ётқизиқлари таркибига кирувчи ёнувчи сланесли жинсларнинг ҳосил бўлиш шароитлари ва меъёрий талабларга жавоб берадиган юқори сифатли ёнувчи сланес хомашёларини олишга асос бўлган.