Қодиров Сарвар Холтура ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Зарқайнар интрузивининг петрологияси ва маъдандорлиги (Жанубий Нурота)”, 04.00.03 – Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/GM223.
Илмий раҳбар: Ишбаев Халбай Джангирович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Геология ва геофизика институти” ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.31/2025.27.12.GM.06.01.
Расмий оппонентлар: Ахунджанов Рахмаджан, геология-минералогия фанлари доктори; Дулабова Нафиса Юсуповна, геология-минералогия фан номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зарқайнар интрузиви гранитоидлари, томир жинслари ва дайкали ҳосилаларни геологик-петрографик, петрокимёвий ва геокимёвий хусусиятларини ва маъдандорлигини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Зарқайнар интрузиви гранитоидлари моддий таркибининг геологик-петрографик, петрокимёвий ва геокимёвий хусусиятлари батафсил ўрганилган ва улар “С”–турдаги монсонитоидли гранитоидларга мансублиги асосланган;
Зарқайнар интрузиви гранитоидларининг томирли ҳосилалари (аплит-пегматитлар, пегматитлар) нодир ер элементларига ихтисослашуви ва истиқболли участкалар аниқланган;
илк бор, Зарқайнар гранитоидлари билан оқтош сериясига (Д2-C2) мансуб  оҳактошлар ўртасида скарнлашув ҳосилалари мавжудлиги топилган ва уларнинг темир, қалай, волфрам ва нодир ер элементларига ихтисослашуви аниқланган;
мустақил лампрофир (спессартит) томир-дайкали ҳосилалари уюмлари ажратилган ва уларнинг нодир ер элементларига ихтисослашуви аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зарқайнар интрузиви гранитоидлари, томир жинслар ва скарн намоёнларини геологик-петрографик, петрокимёвий ва геокимёвий тавсифлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Зарқайнар интрузивининг турли фазаларига мансуб ҳосилаларнинг тўлиқ тавсифи “Ўзбек геология қидирув” АЖнинг амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил 18-мартдаги 08-0949 сон маълумотномаси). Натижада, Зарқайнар интрузивининг турли фазаларга мансуб ҳосилаларнинг геологик-петрографик, петрологик-геокимёвий тавсифларини қайта кўриб чиқишга имконини берган;
Зарқайнар интрузиви гранитоидларининг томир жинслари-пегматитларининг нодир ер элементларига ихтисослашуви “Ўзбек геология қидирув” АЖнинг амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил 18-мартдаги 08-0949 - сон маълумотномаси). Натижада, истиқболли участкаларни аниқлаш, геологик қидирув ишларни тўғри ташкил қилишга имкон берган;
Зарқайнар интрузиви гранитлари билан оҳактошлар контактида темирга ихтисослашган скарн намоёнлари ҳамда мустақил спессартит томир-дайкали ҳосилаларининг нодир ер элементларига ихтисослашуви “Ўзбек геология қидирув” АЖ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил 18-мартдаги 08-0949 сон маълумотномаси). Натижада, Нурота минтақасида хариталаш ишларини самарали режалаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish