Хурсандова Наргиза Рашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқлим ўзгариши шароитида Қашқадарё ҳавзаси сув ресурсларини баҳолаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш”, 11.00.03 - Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3 PhD/Gr338.
Илмий раҳбар: Ахмедова Тамара Абдурахимовна, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти (ГМИТИ).
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.18/2025.27.12.Gr.02.01.
Расмий оппонентлар: Мурадов Шухрат Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Зияев Рахмат Рахимович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқлим ўзгариши шароитида Қашқадарё ҳавзасининг сув ресурсларини замонавий моделлар асосида баҳолаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
МАТИЛДА гидрологик модели Қашқадарё ҳавзасининг ўзига хос иқлим шароити (ҳаво ҳарорати, атмосфера ёғинлари ва уларнинг мавсумий тақсимланиши) ва гидрологик хусусиятлари (дарё оқимининг мавсумий ва йиллик ўзгарувчанлиги, қор ва музликлардан ҳосил бўладиган оқим улуши)ни ҳисобга олган ҳолда ҳудудга мослаштирилган;
сув омборлари ҳажмини баҳолашда масофадан зондлаш (Ландсат) маълумотлари ҳамда гидрометеорологик кузатувлар (сув омборидаги сув сатҳи ва сув ҳажми) ўртасидаги регрессион боғлиқликлар аниқланган;
Пачкамар ва Чимқўрғон сув омборларида сув ҳажмини масофадан зондлаш маълумотлари асосида ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ЭРА5 ре-анализ маълумотлари ва қор чизиғи кузатувлари асосида Қашқадарё ҳавзасида сув ресурсларининг ўзгариш динамикаси баҳоланган ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқлим ўзгариши шароитида Қашқадарё ҳавзаси сув ресурсларини баҳолаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш ёрдамида олинган илмий натижалар асосида:
Қашқадарё ҳавзасининг ўзига хос иқлим шароити (ҳаво ҳарорати, атмосфера ёғинлари ва уларнинг мавсумий тақсимланиши) ва гидрологик хусусиятлари (дарё оқимининг мавсумий ва йиллик ўзгарувчанлиги, қор ва музликлардан ҳосил бўладиган оқим улуши)ни ҳисобга олган ҳолда ҳудудга мослаштирилган МАТИЛДА гляцио-гидрологик моделидан Сув хўжалиги вазирлигининг “Аму–Қашқадарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида дарё оқимини баҳолаш ва сув ресурсларини бошқаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 29-январдаги 04/20-403-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё ҳавзасида дарё оқимининг мавсумий ва йиллик ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда қисқа ва узоқ муддатли баҳолаш ҳамда прогнозлаш имконини берган;
сув омборлари ҳажмини баҳолашда масофадан зондлаш (Ландсат) ҳамда ер усти гидрометеорологик кузатув (сув омборидаги сув сатҳи ва сув ҳажми) маълумотлари ўртасидаги регрессия тенгламаларидан Сув хўжалиги вазирлигининг “Амй-Қашқадарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида сув омборларидаги сув ҳажмини баҳолаш ва мониторинг қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 29 январдаги 04/20-403-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё ҳавзасида мавжуд сув омборларининг сув захираларини оператив ва ишончли мониторинг қилиш, сув ресурсларининг ҳолатини баҳолаш ҳамда уларни бошқариш самарадорлигини ошириш имкониятлари яратилган;
Пачкамар ва Чимқўрғон сув омборларида сув ҳажмини масофадан зондлаш маълумотлари асосида аниқланган алгоритмдан Сув хўжалиги вазирлигининг “Аму–Қашқадарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида сув омборларининг ҳолатини баҳолаш ва мониторинг қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 29-январдаги 04/20-403-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё дарё ҳавзасида жойлашган сув омборларидаги сув захираларини масофадан туриб аниқлаш, уларнинг ҳажмий ўзгаришларини оператив баҳолаш ҳамда сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш имкониятлари яратилган;
реанализ таҳлил маълумотлари ва қор чизиғи кузатувлари асосида Қашқадарё ҳавзасида сув ресурсларининг ўзгариш динамикаси ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган илмий асосланган тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг “Амй-Қашқадарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида сув ресурсларини бошқариш ва режалаштириш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил
29 январдаги 04/20-403-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё ҳавзасида дарё оқимининг ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда мавжуд сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, сув таъминоти барқарорлигини ошириш бўйича истиқболга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига аниқлик киритиш имконияти яратилган.