Абдураимов Жаҳонгир Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш учун маҳаллий хомашёлар асосида самарадор таркибли оғирлаштирилган эритмалар тайёрлаш технологияси”, 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6101.
Илмий раҳбар: Эшқурбонов Фурқат Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc. 03/2025.27.12.T.16.05.
Расмий оппонентлар: Беисенбаев Орал Курганбекович, техника фанлари доктори, профессор; Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефт ва газ қудуқларини бурғилаш учун маҳаллий хомашёлар асосида самарадор таркибли оғирлаштирилган эритмалар тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ховдак бентонити ва Гулиоб фосфорити конларидаги маҳаллий гилларнинг таркиби ва коллоид-кимёвий хусусиятлари ўрганилиб, олинган композиция реологик кўрсаткичлари, барқарорлиги, филтрация хоссалари ҳамда 80 МПа босим шароитларига чидамлилиги бурғилаш эритмалари учун энг мақбул таркиб эканлиги исботланган;
бурғилаш эритмаси зичлигини дастлаб 1,1 г/см3 дан 1,3 г/см3 гача Гулиоб фосфорити асосида оғирлаштириш шароитлари аниқланиб, 1,3 г/см3 гача оғирлаштирилган эритма зичлигини 2,2 г/см3 гача оғирлаштириш учун 30 % баритни фосфоритга алмаштирилиш тажрибалар асосида исботланган;
ишлаб чиқилган бурғилаш эритмаларини нефт ва газ қудуқларида қоʻллаш натижасида юқори ҳароратда чидамлилиги 80-120 °C гача сақлаб қолинди, ҳамда тузга чидамлилиги оширилди пҲ-9 гача туширилди, барқарорлигини ошириш 20 % га яхшиланди, бурғилаш тезлигини тартибга солиш ва чўкма ҳосил бўлишини камайтириш кўрсатгичи 24 соатда 1% дан 4,3 % гача, 48 соатда 1,2 % дан 4,9 % гача, 72 соатда 1,8 % дан 5,4 % гача сақлаб қолиши исботланган;
олинган бурғилаш эритмалари қўлланилганда асбоб-ускуналар ва қувурлар емирилиши 18-25 % га камайиши, коррозия тезлиги 0,28 мм/йилдан 0,12 мм/йилгача пасайиши, ишлаш муддати 1,5 баробаргача узайтириши, янги бурғилаш эритмалари ишлаб чиқаришда 12-15% гача иқтисодий самарадорликка эришиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш учун маҳаллий хомашёлар асосида самарадор таркибли оғирлаштирилган эритмалар тайёрлаш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар ва органик модификатор асосида бурғилаш эритмалари тайёрлаш технологияси “Бухоронефтгазпармалаш” АЖ корхонасида жорий этилган (“Бухоронефтгазпармалаш” АЖнинг 2025 йил 19 августдаги 01/ББ-385-сон маълумотномаси). Натижада, Ховдак бентонит гиллари ва органик модификатордан фойдаланиб, гилли эритмаларнинг сифатини яхшилаш ва бурғулаш тезлигини ошириш, импорт қилинадиган гил кукунлари ўрнига маҳаллий Ховдак гил кукунларини ишлатиш имконини берган;
Ховдак бентонити, Гулиоб фосфорити ҳамда органик модификаторлар асосида оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларини тайёрлаш технологияси “Петромаруз Узбекистан” МЧЖ да жорий қилинган (“Бухоронефтгазпармалаш” АЖнинг 2025 йил 19 августдаги 01/ББ-385-сон маълумотномаси). Натижада, бурғилаш эритмаси зичлигини дастлаб 1,1 г/см3 дан Гулиоб фосфорити асосида 1,3 г/см3 гача оғирлаштириш сўнгра 1,3 г/см3 дан эритма зичлигини 2,2 г/см3 гача оғирлаштириш учун 30% баритни фосфоритга алмаштириш имконини берган.