Турсунов Жаҳонгир Шокирович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Гранулалаш линиясидаги озуқа аралаштиргич қурилмасининг параметрлари ва иш режимларини асослаш”, 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т3741
Илмий раҳбар: Боротов Атхам Нурмухаммадович, техника фанлари фалсафа доктори, PhD доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, (PhD).03/2025.27.12.Т.14.02
Расмий оппонентлар: Эшдавлатов Эшпулат Узакович техника фанлари доктори, доцент; Каримов Ёқуб Зиёдуллаевич техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иш унуми ва энергия сарфи деҳқон (шахсий ёрдамчи) ёки оилавий чорвачилик хўжаликларини қаноатлантирадиган кичик ўлчамдаги гранулалаш линияси учун озуқа аралаштиргич қурилмани ишлаб чиқиш, унинг параметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дастлаб турли хил консентрланган озуқаларни витаминлар ва озуқа қўшимчалари билан жадал аралаштириб, сўнгра белгиланган меёрда сув қўшиб, яна аралаштириб намлигини талаб даражасига келтириб оладиган аралаштиргич қурилманинг конструксияси ишлаб чиқилган;
озуқа аралаштириш қурилмаси ишчи камерасининг ҳажми унинг бир-биридан фарқ қиладиган юқори ва пастки қисмлари ҳажми ҳамда ишчи камера ичида жойлашган куракчали валнинг ҳажмини ҳисобга олган ҳолда қурилманинг белгиланган иш унумини таъминлашдан келиб чиқиб аниқланган;
қурилмадаги аралаштириш куракчаларининг жойлашиш шакли ва айланишлар сони озуқа компонентларини марказдан куракчалар учи томон ва аралаштириш камераси ён томонидан марказга томон жадал равишда силжитиб бориш орқали бир таркибли аралашма олиш шартидан асосланган;
аралаштириш қурилмасида озуқага сув пуркаш вақти давомийлиги ва миқдори аралаштирилаётган озуқанинг намлиги ва дисперс таркиби бир хил бўлишини ҳисобга олган ҳолда мақбул миқдордаги пуркаш учликлари сони ва уларнинг жойлашиш ўрнини аниқлаш асосида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Гранулалаш линиясидаги озуқа аралаштириш қурилма параметр ва иш режимларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
иш жараёнида дастлаб турли хил консентрланган озуқаларни витаминлар ва озуқа қўшимчалари билан жадал аралаштириб, сўнгра белгиланган меёрда сув қўшиб, намлигини талаб даражасига келтириб оладиган аралаштиргич қурилма конструксиясига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасининг фойдали моделга патенти олинган («Озуқа аралаштиргич» ФАП №2958–2026й). Натижада гранулаланган озуқа ишлаб чиқаришда озуқа компонентларини бир-бири билан билан бир хил таркибда аралаштириб берадиган қурилманинг конструксиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
гранулалаш линиясидаги озуқа аралаштириш қурилмаси Сурхондарё вилояти Қумқўрғон, Жарқўрғон ва Термиз тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигида билим ва инновациялар марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/04-04-288-сон маълумотномаси). Натижада гранулалаш линиясидаги озуқа аралаштириш қурилмасида озиқаларни аралаштириш бир хиллигини 95 %, намланиш даражасини эса камида 90 % бўлишини таъминлашга эришилган;
гранулалаш линиясидаги озуқа аралаштириш қурилма бўйича лойиҳа конструкторлик ҳужжатлари (техник топшириқ ва чизмалар) “АГРИХИМ” МЧЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигида билим ва инновациялар марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/04-04-288-сон маълумотномаси). Натижада гранулалаш линиялари учун энергия ва ресурстежамкор озуқа аралаштириш қурилмасини ишлаб чиқариш имконияти яратилган.