Икрамов Азиз Адхамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бурун ёндош бўшлиқлари патологиясини рақамли радиологик процессинг ёрдамида дифференциал ташхислаш», 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tib4228.
Илмий раҳбар: Амонов Шавкат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.02.
Расмий оппонентлар: Насретдинова Махзуна Тахсиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Григорьева Алла Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Озарбайжон давлат тиббиёт университети (Озарбайжон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: бурун ёндош бўшлиқлари патологиясини рақамли радиологик процессинг ёрдамида дифференциал ташхислашда нейротармоқ тизимининг диагностик самарадорлигини мустақил клиник валидация асосида баҳолаш ва уни бирламчи бўғин амалиётига жорий этиш йўлларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Узбекистон Республикасида «АрхиМед Aivory AI Nose X / SINUSITIS» нейротармоқ тизимининг мустақил ташқи клиник валидацияси унинг ишини батафсил экспертли верификация қилиш билан ўтказиш асосланган;
илк бор бурун ёндош бўшлиқлари рентгенограммаларини референс экспертли баҳолашнинг унификация қилинган протоколи ишлаб чиқилган, унда тўртта анатомик зона (икки томондаги пешона ва юқори жағ бўшлиқлари) сифат ва миқдорий параметрларнинг қатъий тўплами бўйича алоҳида тавсифланган;
умумий танлаб олиш ва оғирлик даражаси турлича бўлган гуруҳларда тизимнинг сезгирлиги, хослиги ва прогностик қиймати, шунингдек рентгенологик ўзгаришлар турлари ва алоҳида анатомик зоналар бўйича самарадорлиги аниқланган;
тизимнинг референс экспертли баҳо билан келишуви (Коэн каппаси, внутриклассовая корреляция коэффициенти) миқдорий баҳолаш автоматлаштирилган интерпретациянинг такрорланувчанлигини тавсифлаши аниқланган;
нейротармоқ тизимини амалий оториноларингологик ва рентгенологик ишда комплекс қўллаш алгоритми ишлаб чиқилган, унда тизимнинг бирламчи тиббий ёрдам босқичида беморларни маршрутизация қилишдаги ўрни белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бурун ёндош бўшлиқлари патологиясини рақамли радиологик процессинг ёрдамида дифференциал ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор Узбекистон Республикасида «АрхиМед Aivory AI Nose X / SINUSITIS» нейротармоқ тизимининг мустақил ташқи клиник валидацияси унинг ишини батафсил экспертли верификация қилиш билан ўтказиш асосланган. Илмий янгиликнинг моҳияти: Тадқиқотда бурун ёндош бўшлиқларининг 228 та рақамли рентгенограммаси таҳлил қилинди. Ҳар бир тасвир бўйича мустақил экспертли хулоса шакллантирилиб, референс стандарт сифатида қабул қилинди. Референс баҳо бўйича 177 та ҳолатда патология ва 51 та ҳолатда норма аниқланди. Тизим хулосалари референс баҳо билан таққосланиб, тўрт майдонли жадвал тузилди: тўғри мусбат натижалар — 173 та, ёлғон мусбат — 15 та, ёлғон манфий — 4 та, тўғри манфий — 36 та. Валидация тизимни ишлаб чиқувчининг ўқитувчи маълумотлар тўпламидан мустақил бўлган клиник материалда ўтказилди. Бу эса олинган натижаларга ташқи мустақил валидация мақомини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши: Тадқиқот натижалари асосида «Бурун ёндош бўшлиқлари патологиясини дифференциал ташхислашда рақамли рентгенограммаларнинг нейротармоқ таҳлилини қўллаш» номли услубий тавсиялар ишлаб чиқилди. Услубий тавсиялар ва тизимни қўллаш тартиби Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий этилди (11 avgust 2026 yil, X4-son). Ижтимоий самарадорлиги: Мустақил валидация натижалари нейротармоқ тизимининг ҳақиқий диагностик имкониятлари ва чекловларини шаффоф кўрсатди. Бу эса шифокорларда автоматлаштирилган хулосага асосланган ишончнинг илмий асосда шаклланишига хизмат қилди. Беморлар учун эса бурун ёндош бўшлиқлари патологиясини бирламчи босқичда аниқлаш даражасининг ошишига замин яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: Тизим самарадорлигининг мустақил баҳоланиши уни жорий этиш бўйича қарорларни қўшимча синов тадқиқотларисиз қабул қилиш имконини берди. Тизимнинг скрининг босқичида қўлланилиши мавжуд рентгенологик ускуналардан самарали фойдаланиш ва такрорий текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтириш ҳисобига муассаса ресурсларини тежашга хизмат қилди. Хулоса: Ўтказилган мустақил ташқи валидация нейротармоқ тизимининг клиник шароитдаги ишончлилигини далилларга асосланган ҳолда аниқлаш имконини берди. Мазкур ёндашув сунъий интеллектга асосланган ташхис воситаларини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этишдан олдин уларни баҳолашнинг илмий асосланган модели сифатида хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор бурун ёндош бўшлиқлари рентгенограммаларини референс экспертли баҳолашнинг унификация қилинган протоколи ишлаб чиқилган, унда тўртта анатомик зона (икки томондаги пешона ва юқори жағ бўшлиқлари) сифат ва миқдорий параметрларнинг қатъий тўплами бўйича алоҳида тавсифланган; Илмий янгиликнинг моҳияти: Амалдаги тавсифлаш амалиётида рентгенограмма бўйича кўпинча битта умумий хулоса шакллантирилади. Тадқиқотда ҳар бир анатомик зона алоҳида бирлик сифатида баҳоланадиган протокол ишлаб чиқилди. Протоколда ҳар бир зона учун ўзгаришнинг мавжудлиги, унинг тури ва зарарланиш майдонининг миқдорий кўрсаткичи қайд этилади. Бу эса тизим хулосаси билан эксперт хулосасини зоналар кесимида бевосита таққослаш имконини берди. Шунингдек, протокол баҳолашнинг субъективлигини камайтириб, турли экспертлар хулосаларининг қиёсийлигини таъминлади. Илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши: Унификация қилинган баҳолаш протоколи услубий тавсиялар таркибига киритилди ва Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий этилди (11 avgust 2026 yil, X4-son). Ижтимоий самарадорлиги: Протоколнинг қўлланилиши рентгенологик хулосаларнинг тузилиши ва тўлиқлигини яхшилади. Бу эса оториноларингологнинг даволаш тактикасини танлашда аниқ маълумотга таянишига имкон берди. Беморларга нисбатан ташхис қўйиш жараёнининг бир хиллиги таъминланди. Иқтисодий самарадорлиги: Хулосаларнинг стандартлаштирилиши тасвирларни қайта кўриб чиқиш ва такрорий тавсифлаш ҳолатларини камайтирди. Натижада рентгенолог иш вақтидан оқилона фойдаланиш ва ташхис босқичи муддатларини қисқартиришга эришилди. Хулоса: Ишлаб чиқилган унификация қилинган протокол сунъий интеллект тизимларини баҳолашда референс стандартни шакллантиришнинг илмий асосланган воситаси ҳисобланади. Ушбу ёндашув зоналар кесимидаги таҳлилни, натижаларнинг такрорланувчанлигини ва кейинги тадқиқотлар билан қиёсийлигини таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: умумий танлаб олиш ва оғирлик даражаси турлича бўлган гуруҳларда тизимнинг сезгирлиги, хослиги ва прогностик қиймати, шунингдек рентгенологик ўзгаришлар турлари ва алоҳида анатомик зоналар бўйича самарадорлиги аниқланган; Илмий янгиликнинг моҳияти: Тизимнинг диагностик самарадорлиги умумий выборкада қуйидагича аниқланди: сезгирлик 97,7%, хослик 70,6%, референс баҳо билан бинар келишув 91,7%, ROC-эгри ости майдони (AUC) 0,817. Кўрсаткичлар нафақат умумий выборкада, балки рентгенологик ўзгариш тури ва анатомик зона кесимида ҳам ҳисобланди. Таҳлил натижасида тизимнинг юқори сезгирлиги патологияни истисно қилиш вазифаси учун мақбул эканлиги асосланди. Шу билан бирга, хосликнинг нисбатан пастлиги ёлғон мусбат хулосалар улуши билан боғлиқлиги кўрсатилди. Алоҳида кичик гуруҳ таҳлилида тўлиқ соя бериш ҳолатларида тизим хулосасининг референс баҳо билан фарқланиши аниқланиб, унинг асосида терминологик мослик масаласи илмий жиҳатдан асосланди. Илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши: Аниқланган кўрсаткичлар тизимни қўллаш чегараларини белгилаш учун асос сифатида услубий тавсияларга киритилди ва амалиётга жорий этилди (11 avgust 2026 yil, X4-son). Ижтимоий самарадорлиги: Тизимнинг кучли ва заиф томонларини гуруҳлар кесимида аниқлаш ёлғон манфий хулосалар хавфини камайтирди. Бу эса патологияси мавжуд беморларни ўз вақтида ихтисослашган ёрдамга йўналтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Тизим қўлланиладиган клиник вазиятларнинг аниқ белгиланиши асоссиз қўшимча текширувларга йўлланмаларни камайтиришга хизмат қилди. Натижада ташхис босқичи харажатларини мақбуллаштириш имконияти яратилди. Хулоса: Диагностик самарадорлик кўрсаткичларининг гуруҳлар ва зоналар кесимида баҳоланиши нейротармоқ тизимини қўллашнинг илмий асосланган чегараларини белгилаб берди. Ушбу натижалар тизимни скрининг ва бирламчи саралаш воситаси сифатида қўллаш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди.
тўртинчи илмий янгилик: тизимнинг референс экспертли баҳо билан келишуви (Коэн каппаси, внутриклассовая корреляция коэффициенти) миқдорий баҳолаш автоматлаштирилган интерпретациянинг такрорланувчанлигини тавсифлаши аниқланган; Илмий янгиликнинг моҳияти: Келишув даражаси сифат ва миқдорий кўрсаткичлар бўйича алоҳида ҳисобланди. Анатомик зоналар бўйича Коэн каппаси 0,918–0,964 оралиғида аниқланди. Зарарланиш майдонининг миқдорий баҳоси бўйича синфлараро корреляция коэффициенти (ICC) 0,988–0,993 ни ташкил этди. Мазкур кўрсаткичлар тизим хулосаларининг эксперт баҳоси билан юқори даражада мос келишини ва такрорланувчанлигини тасдиқлади. Шу тариқа автоматлаштирилган интерпретациянинг барқарорлиги биринчи марта миқдорий далиллар билан асосланди. Илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши: Келишув кўрсаткичлари тизим хулосасини клиник ҳужжатларда қўллаш тартибини белгилашда асос сифатида хизмат қилди ва услубий тавсиялар таркибида амалиётга жорий этилди (11 avgust 2026 yil, X4-son). Ижтимоий самарадорлиги: Автоматлаштирилган баҳонинг такрорланувчанлиги турли муассасаларда ташхис сифатининг бир хиллигини таъминлашга хизмат қилди. Бу эса ҳудудлар кесимида тиббий ёрдам сифатидаги тафовутларни камайтиришга замин яратди. Иқтисодий самарадорлиги: Хулосаларнинг барқарорлиги қайта текширувлар ва мутахассислар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал этишга сарфланадиган вақтни қисқартирди. Бу муассасанинг кадрлар ресурсидан самарали фойдаланишига хизмат қилди. Хулоса: Келишув кўрсаткичларининг миқдорий баҳоланиши нейротармоқ тизими хулосаларининг ишончлилигини объектив тасдиқлади. Ушбу натижалар сунъий интеллект воситаларини клиник амалиётга жорий этишда сифат назорати мезонларини шакллантириш учун асос бўлади.
бешинчи илмий янгилик: нейротармоқ тизимини амалий оториноларингологик ва рентгенологик ишда комплекс қўллаш алгоритми ишлаб чиқилган, унда тизимнинг бирламчи тиббий ёрдам босқичида беморларни маршрутизация қилишдаги ўрни белгиланган. Илмий янгиликнинг моҳияти: Алгоритмда тизим хулосаси мустақил ташхис сифатида эмас, балки шифокор қарорини қўллаб-қувватловчи восита сифатида белгиланди. Алгоритм рентгенограммани олиш, автоматлаштирилган таҳлил, шифокор томонидан верификация қилиш ва беморни кейинги босқичга йўналтириш кетма-кетлигини қамраб олади. Тизимнинг юқори сезгирлиги ҳисобга олинган ҳолда унинг асосий вазифаси патологияси бўлмаган беморларни саралаш этиб белгиланди. Шубҳали ва номувофиқ ҳолатларда мутахассис хулосасининг устуворлиги қатъий белгиланди. Илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши: Комплекс қўллаш алгоритми услубий тавсиялар таркибида Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий этилди (11 avgust 2026 yil, X4-son). Ижтимоий самарадорлиги: Алгоритмнинг жорий этилиши беморларни ихтисослашган ёрдамга йўналтириш муддатларини қисқартиришга хизмат қилди. Бирламчи бўғинда рентгенолог мутахассис етишмайдиган шароитда ташхис имкониятлари кенгайди. Бу эса аҳолининг сифатли ташхис хизматига тенг даражада эга бўлишига замин яратди. Иқтисодий самарадорлиги: Беморларни асосли равишда саралаш ихтисослашган муассасаларга асоссиз мурожаатлар сонини камайтириш имконини берди. Шунингдек, қўшимча тасвирлаш текширувларига бўлган эҳтиёжнинг камайиши ташхис жараёни харажатларини қисқартиришга хизмат қилди. Хулоса: Ишлаб чиқилган алгоритм нейротармоқ тизимини бирламчи тиббий ёрдам босқичига хавфсиз ва назорат остида жорий этиш моделини шакллантирди. Ушбу ёндашув бурун ёндош бўшлиқлари патологиясини эрта аниқлаш ва беморларни рационал маршрутизация қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish