Некрасов Александр Сергеевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланиш хавфини баҳолаш учун прогностик модел ишлаб чиқиш ва клиник асослаш”, 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Tib7027.
Илмий раҳбар: Исокулов Тулқин Уралович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.13.01.
Расмий оппонентлар: Абдужаппаров Сулаймон Бахритдинович; тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамов Абдисамат Эшмуродович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади операциядан олдинги клиник ва интраоперацион омилларни комплекс таҳлил қилиш ҳамда стратификация қилиш асосида ичак стомаси бўлган беморларда маҳаллий асоратлар ривожланиши хавфини башорат қилиш тизимини ишлаб чиқиш ва клиник валидациядан ўтказишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланишида энг юқори прогностик аҳамият қон таъминотининг бузилиши ва яллиғланиш реакциясининг яққоллигига боғлиқ бўлган интраоперацион ҳамда эрта операциядан кейинги омилларга тегишли эканлиги, бунда стома четларидаги ишемиянинг эрта клиник белгилари ва интраоперацион қон таъминоти бузилишининг белгилари ҳал қилувчи таъсирга эга эканлиги аниқланган;
операциядан олдинги клиник омиллар (иммуносупрессия, қандли диабет, гипоалбуминемия, анемия, тана вазни индекси экстремал қийматлари) маҳаллий асоратларнинг мустақил детерминантлари эмаслиги, балки омилларнинг умумий таъсирини кучайтирувчи хавфнинг модификацияловчи фонини шакллантириши исботланган;
интеграл балли баҳолашга асосланган клиник-жарроҳлик хавф омиллари ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланишини башорат қилишда юқори прогностик аҳамиятга эга эканлиги, шунингдек айнан стомага хос асоратлар хавфини алоҳида ажратиш ишемик-техник предикторларнинг устун ҳиссаси билан белгиланувчи патогенетик ўзига хосликни таъминлаши аниқланган;
ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланиши хавфини прогноз қилиш усули жарроҳлик даволашнинг барча босқичларида намоён бўлувчи ўзига хос омилларнинг умумий таъсирини интеграл баҳолашга асосланган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланиши хавфини баҳолашнинг прогностик моделини ишлаб чиқиш ва клиник жиҳатдан асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида қуйидаги илмий натижалар амалиётга жорий этилди:
биринчи илмий янгилик: маҳаллий асоратлар ривожланишини башорат қилишда қон билан таъминланишнинг бузилиши ва яллиғланиш реакциясининг яққоллигини акс эттирувчи интраоперацион ҳамда операциядан кейинги эрта давр омиллари энг юқори прогностик аҳамиятга эга бўлиб, бунда стома четларидаги ишемиянинг эрта клиник белгилари ва қон билан таъминланишнинг бузилишига оид интраоперацион белгилар ҳал қилувчи таъсирга эга эканлиги аниқланди - Миллий тиббиёт маркази Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган (2026 йил 10 июндаги 4-сон баённома) «Ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланиши хавфини башорат қилишнинг клиник-хирургик ёндашувлари» номли услубий тавсиялар, шунингдек Миллий тиббиёт маркази, Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 16 июндаги 28-сон буйруқ) ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 26 июндаги 20-Т-сон буйруқ) хирургия бўлимларида тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги буйруқлар асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлик: тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш ичак стомасининг маҳаллий асоратларини эрта ташхислаш самарадорлигини ошириш, стома соҳасида қон билан таъминланиш бузилиши ва яллиғланиш ўзгаришлари белгиларини ўз вақтида аниқлаш, операциядан кейинги ноқулай кечиш хавфини баҳолашни обективлаштириш, операциядан кейинги мониторинг сифатини яхшилаш, оғир стомал ва перистомал асоратлар учраш частотасини камайтириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: мазкур ёндашувни қўллаш ичак стомасининг маҳаллий асоратларига шубҳа қилинганда қўшимча инструментал, эндоскопик ва лаборатор текширувларга сарфланадиган харажатларни камайтиради. Стомада ишемия ва қон билан таъминланиш бузилиши белгиларини эрта аниқлаш ҳисобига стома орқали проктография билан биргаликда ирригография ўтказиш заруратини қисқартиришга эришилди. Проктография билан биргаликда стома орқали ирригографиянинг қиймати 237 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази прейскурантига мувофиқ). 35 нафар беморда қўшимча текширув ўтказишнинг олди олинди. Иқтисод қилинган маблағ: 237 000 сўм × 35 бемор = 8 295 000 сўм. Операциядан кейинги тактикани ўз вақтида тузатиш такрорий даволаш-эндоскопик аралашувларга бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини берди. Ректосигмоидоскопик оператив-даволаш текширувининг қиймати 285 000 сўмни ташкил этади. 25 нафар беморда қўшимча аралашув ўтказишнинг олди олинди. Иқтисод қилинган маблағ: 285 000 сўм × 25 бемор = 7 125 000 сўм. Яллиғланиш ва ишемия белгилари эрта аниқланганлиги такрорий лаборатор назорат заруратини камайтириш имконини берди. Қоннинг умумий таҳлили қиймати 74 000 сўмни, албуминни аниқлаш қиймати - 39 000 сўмни, қон олиш қиймати - 14 000 сўмни ташкил этади. Лаборатор текширувлар мажмуасининг умумий қиймати 127 000 сўмни ташкил этади. 61 нафар беморда битта қўшимча лаборатор текширув ўтказишнинг олди олинди. Иқтисод қилинган маблағ: 127 000 сўм × 61 бемор = 7 747 000 сўм. Умумий иқтисод қилинган маблағ: 8 295 000 сўм + 7 125 000 сўм + 7 747 000 сўм = 23 167 000 сўм. Йиллик иқтисод қилинган маблағ: беморларнинг ўртача йиллик сони 100 нафар бўлганда 23 167 000 сўм × (100 / 156) = 14 850 641 сўм. Хулоса: ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланишининг интраоперацион ва операциядан кейинги хавф омилларини эрта аниқлашга қаратилган ишлаб чиқилган ёндашувни қўллаш тадқиқот даврида 23 167 000 сўм (156 нафар бемор) маблағни, йиллик амалиёт миқёсида эса 14 850 641 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берди, шундан: 11 880 513 сўм бюджет маблағлари, 2 970 128 сўм эса бюджетдан ташқари маблағларни ташкил этди;
иккинчи илмий янгилик: операциядан олдинги клиник омиллар (иммуносупрессия, қандли диабет, гипоалбуминемия, анемия, тана вазни индекси экстремал қийматлари) маҳаллий асоратларнинг мустақил детерминантлари ҳисобланмайди, балки хавфни модификация қилувчи фонни шакллантириб, омилларнинг умумий таъсирини кучайтириши исботланди - Миллий тиббиёт маркази Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган (2026 йил 10 июндаги 4-сон баённома) «Ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланиши хавфини башорат қилишнинг клиник-хирургик ёндашувлари» номли услубий тавсиялар, шунингдек Миллий тиббиёт маркази, Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 16 июндаги 28-сон буйруқ) ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 26 июндаги 20-Т-сон буйруқ) хирургия бўлимларида тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги буйруқлар асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлик: тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш ичак стомаси бўлган беморларда операциядан олдинги клиник хавф омилларининг аҳамиятини обектив баҳолаш, операциядан олдинги тайёргарлик сифатини ошириш, юқори хавф гуруҳига мансуб беморларни ўз вақтида аниқлаш, хирургик аралашувгача анемия, гипоалбуминемия ва метаболик бузилишларни тузатиш, операциядан кейинги асоратлар учраш частотасини камайтириш ҳамда стомаси бўлган беморларни хирургик реабилитация қилиш самарадорлигини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: мазкур ёндашувни қўллаш операциядан олдинги тайёргарлик, операциядан кейинги асоратларни даволаш ва такрорий госпитализация билан боғлиқ харажатларни камайтиради. Анемия ва гипоалбуминемияни ўз вақтида тузатиш ҳисобига қўшимча лаборатор текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтиришга эришилди. Лаборатор текширувлар мажмуасининг (қоннинг умумий таҳлили, қон олиш ва албуминни аниқлаш) қиймати 127 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази прейскурантига мувофиқ). 156 нафар беморда битта қўшимча лаборатор текширув ўтказишнинг олди олинди. Иқтисод қилинган маблағ: 127 000 сўм × 156 бемор = 19 812 000 сўм. Операциядан олдинги тайёргарликни оптималлаштириш қўшимча даволашни талаб қилувчи маҳаллий асоратлар учраш частотасини камайтириш имконини берди. Битта маҳаллий асоратни даволашнинг ўртача қиймати 850 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази прейскурантига мувофиқ). 20 нафар беморда қўшимча даволаш харажатларининг олди олинди. Иқтисод қилинган маблағ: 850 000 сўм × 20 бемор = 17 000 000 сўм. Асоратлар учраш частотасининг камайиши ҳисобига стационарда даволаниш муддатини ўртача 2 ўрин-кунга қисқартиришга эришилди. Бир ўрин-куннинг қиймати 415 400 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази прейскурантига мувофиқ). 30 нафар беморда госпитализация муддатини қисқартиришга эришилди. Иқтисод қилинган маблағ: 415 400 сўм × 2 кун × 30 бемор = 24 924 000 сўм. Умумий иқтисод қилинган маблағ: 19 812 000 сўм + 17 000 000 сўм + 24 924 000 сўм = 61 736 000 сўм. Йиллик иқтисод қилинган маблағ: беморларнинг ўртача йиллик сони 100 нафар бўлганда 61 736 000 сўм × (100 / 156) = 39 574 359 сўм. Хулоса: ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланишининг операциядан олдинги клиник хавф омилларини баҳолашга дифференциал ёндашувни қўллаш тадқиқот даврида 61 736 000 сўм (156 нафар бемор) маблағни, йиллик амалиёт миқёсида эса 39 574 359 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берди, шундан: 31 659 487 сўм бюджет маблағлари, 7 914 872 сўм эса бюджетдан ташқари маблағларни ташкил этди;
учинчи илмий янгилик: клиник-хирургик хавф омилларининг интеграл баллли баҳоси ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланишига нисбатан юқори прогностик аҳамиятга эга бўлиб, стомал асоратлар хавфини алоҳида ажратиш ишемик-техник предикторларнинг устун ҳиссаси билан белгиланадиган патогенетик ўзига хосликни таъминлаши аниқланди - Миллий тиббиёт маркази Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган (2026 йил 10 июндаги 4-сон баённома) «Ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланиши хавфини башорат қилишнинг клиник-хирургик ёндашувлари» номли услубий тавсиялар, шунингдек Миллий тиббиёт маркази, Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 16 июндаги 28-сон буйруқ) ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 26 июндаги 20-Т-сон буйруқ) хирургия бўлимларида тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги буйруқлар асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлик: тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш клиник-хирургик хавф омилларининг интеграл баллли баҳоси асосида ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланишини башорат қилишни обективлаштириш, стомал асоратлар ривожланишининг юқори хавф гуруҳига мансуб беморларни ажратиш, профилактик тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, операциядан кейинги кузатув сифатини яхшилаш, стоманинг ишемик ва техник асоратлари учраш частотасини камайтириш ҳамда беморларни хирургик реабилитация қилиш самарадорлигини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: хавфнинг интеграл баллли баҳосини қўллаш қўшимча диагностик текширувлар, асоратларни даволаш ва такрорий госпитализация билан боғлиқ харажатларни камайтиради. Хавфни янада аниқроқ стратификация қилиш ҳисобига қўшимча инструментал текширувларни ўтказиш заруратини қисқартиришга эришилди. Проктография билан биргаликда стома орқали ирригографиянинг қиймати 237 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази прейскурантига мувофиқ). 50 нафар беморда қўшимча текширув ўтказишнинг олди олинди. Иқтисод қилинган маблағ: 237 000 сўм × 50 бемор = 11 850 000 сўм. Хавфнинг интеграл шкаласидан фойдаланиш эндоскопик аралашувни талаб қилувчи маҳаллий асоратлар учраш частотасини камайтириш имконини берди. Ректосигмоидоскопик даволаш текширувининг қиймати 285 000 сўмни ташкил этади. 40 нафар беморда қўшимча аралашув ўтказишнинг олди олинди. Иқтисод қилинган маблағ: 285 000 сўм × 40 бемор = 11 400 000 сўм. Асоратларни ўз вақтида профилактика қилиш ҳисобига такрорий госпитализациялар учраш частотасини камайтиришга эришилди. Бир ўрин-куннинг қиймати 415 400 сўмни ташкил этади. 35 нафар беморда стационарда даволаниш муддати ўртача 3 кунга қисқартирилди. Иқтисод қилинган маблағ: 415 400 сўм × 3 кун × 35 бемор = 43 617 000 сўм. Умумий иқтисод қилинган маблағ: 11 850 000 сўм + 11 400 000 сўм + 43 617 000 сўм = 66 867 000 сўм. Йиллик иқтисод қилинган маблағ: беморларнинг ўртача йиллик сони 100 нафар бўлганда 66 867 000 сўм × (100 / 156) = 42 863 462 сўм. Хулоса: ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланишининг клиник-хирургик хавф омилларини интеграл баллли баҳолашни қўллаш тадқиқот даврида 66 867 000 сўм (156 нафар бемор) маблағни, йиллик амалиёт миқёсида эса 42 863 462 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берди, шундан: 34 290 770 сўм бюджет маблағлари, 8 572 692 сўм эса бюджетдан ташқари маблағларни ташкил этди;
тўртинчи илмий янгилик: хирургик даволашнинг барча босқичларида намоён бўладиган ўзига хос омилларнинг умумий таъсирини интеграл баҳолашга асосланган ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланиши хавфини башорат қилиш усули ишлаб чиқилди - Миллий тиббиёт маркази Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган (2026 йил 10 июндаги 4-сон баённома) «Ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланиши хавфини башорат қилишнинг клиник-хирургик ёндашувлари» номли услубий тавсиялар, шунингдек Миллий тиббиёт маркази, Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 16 июндаги 28-сон буйруқ) ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 26 июндаги 20-Т-сон буйруқ) хирургия бўлимларида тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги буйруқлар асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлик: тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланиши хавфини башорат қилишнинг обектив усулини клиник амалиётга жорий этиш, беморларни хавф даражаси бўйича персоналлаштирилган стратификация қилиш, профилактик ҳамда даволаш-диагностик тадбирлар ҳажмини ўз вақтида белгилаш, оғир стомал асоратлар учраш частотасини камайтириш, хирургик даволаш натижаларини яхшилаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланиши хавфини башорат қилиш усулини қўллаш асоратларни даволаш, такрорий госпитализация ва реконструктив-тикловчи аралашувлар билан боғлиқ харажатларни камайтиради. Юқори хавф гуруҳига мансуб беморларни ўз вақтида аниқлаш ҳисобига такрорий хирургик даволашни талаб қилувчи оғир маҳаллий асоратлар ривожланиш частотасини камайтиришга эришилди. Битта реконструктив-тикловчи операциянинг қиймати 3 500 000 сўмни ташкил этади (Миллий тиббиёт маркази прейскурантига мувофиқ). 12 нафар беморда такрорий оператив аралашув ўтказишнинг олди олинди. Иқтисод қилинган маблағ: 3 500 000 сўм × 12 бемор = 42 000 000 сўм. Прогностик моделдан фойдаланиш қўшимча эндоскопик текширувлар ва даволаш манипуляцияларини бажариш заруратини қисқартириш имконини берди. Ректосигмоидоскопик даволаш текширувининг қиймати 285 000 сўмни ташкил этади. 60 нафар беморда қўшимча аралашув ўтказишнинг олди олинди. Иқтисод қилинган маблағ: 285 000 сўм × 60 бемор = 17 100 000 сўм. Маҳаллий асоратларнинг профилактикаси ҳисобига стационарда даволаниш муддатини ўртача 3 ўрин-кунга қисқартиришга эришилди. Бир ўрин-куннинг қиймати 415 400 сўмни ташкил этади. 50 нафар беморда госпитализация муддатини қисқартиришга эришилди. Иқтисод қилинган маблағ: 415 400 сўм × 3 кун × 50 бемор = 62 310 000 сўм. Умумий иқтисод қилинган маблағ: 42 000 000 сўм + 17 100 000 сўм + 62 310 000 сўм = 121 410 000 сўм. Йиллик иқтисод қилинган маблағ: беморларнинг ўртача йиллик сони 100 нафар бўлганда 121 410 000 сўм × (100 / 156) = 77 826 923 сўм. Хулоса: ичак стомасининг маҳаллий асоратлари ривожланиши хавфини башорат қилиш усулини қўллаш тадқиқот даврида 121 410 000 сўм (156 нафар бемор) маблағни, йиллик амалиёт миқёсида эса 77 826 923 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берди, шундан: 62 261 538 сўм бюджет маблағлари, 15 565 385 сўм эса бюджетдан ташқари маблағларни ташкил этди.