Абдухалиқова Наргиза Ўктамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Амфетамин гуруҳи моддаларининг кимё-токсикологик тадқиқотлари», 15.00.02 - Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Far121.  
Илмий раҳбар: Юлдашев Закирджан Абидович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.06/2025.27.12.Far.23.01  
Расмий оппонентлар: Урманова Флюра Фаридовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Юнусходжаева Нодира Aбдулхамитовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: амфетамин гуруҳига кирувчи мефедрон ва метамфетаминни биологик объект ва биосуюқликлардан ажратиб олиш ва уларни таҳлил қилиш услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мефедрон ва метамфетаминни кимё-токсикологик нуқтаи-назардан ЮҚХ, ЮССХ, УБ-СФ ва ГХ-МС усулида идентификация қилиш ва миқдорини аниқлаш услублари ишлаб чиқилган ҳамда лаборатория ҳайвонлари ички аъзолари ва биосуюқликлардан ажратиб олинган моддалар таҳлилида қўллаш мумкинлиги исботланган;
илк бор лаборатория ҳайвонлари қони, пешоби, ички аъзоларидан мефедрон ва метамфетаминни ажратиб олиш ва олинган ажралмаларни тозалашнинг амалий жиҳатдан асосланган услублари ишлаб чиқилган, мавжуд услуб такомиллаштирилган; 
мефедрон ва метамфетаминни органик эритувчилар ёрдамида сувли муҳитдан экстракцияланиши, бу жараёнга таъсир этувчи омиллар, жумладан, органик эритувчилар табиати, эритманинг pH кўрсаткичи, экстракция сони, электролитларнинг таъсири илк бор аниқланган ва олинган натижалар асосида ушбу моддаларни биосуюқликлардан ажратиб олиш услуби ишлаб чиқилган;
мефедрон ва метамфетамин билан ўткир заҳарланишлар содир бўлган ҳолатларда уларни суд-кимё экспертизасини ўтказиш мақсадида таҳлилга юбориладиган объект намуналарини аниқлаш учун текширилаётган моддаларни лаборатория ҳайвонлари ички аъзоларга тарқалиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aмфетамин гуруҳи моддаларининг кимё-токсикологик тадқиқотлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Мефедронни биологик объект ва биологик суюқликлардан ажратиб олиш ва таҳлил қилиш» услубий тавсиянома Тошкент фармацевтика институти томонидан тасдиқланган (№ 09/04/2025, №9) ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ижобий хулоса берилган (17.07.2025 й., №22/02). Натижада, мефедрон билан заҳарланишлар ҳолатларини таҳлил қилиш имконини берган;
«Метамфетаминни биологик объект ва биологик суюқликлардан ажратиб олиш ва таҳлил қилиш» Тошкент фармацевтика институти томонидан тасдиқланган (№ 09/04/2025, №9) ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ижобий хулоса (17.07.2025 й., № 22/02) берилган. Натижада, метамфетамин билан ўткир заҳарланишлар содир бўлганда биологик объект ва биологик суюқликларни суд-тиббий експертиза нуқтаи назаридан таҳлил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish