Пармонов Ғайрат Махматқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ чиқинди сақлаш майдонлари волфрам кекларини комплекс қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т5329.
Илмий раҳбар: Халикулов Уткир Мирзакамолович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Олмалиқ давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.17.04.
Расмий оппонентлар: Саидахмедов Актам Абдисамиевич, техника фанлари доктори, доцент; Хакимов Камол Жураевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ чиқинди сақлаш майдонлари волфрам кекларини комплекс қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ волфрам таркибли техноген чиқинди кекларининг физик-кимёвий хоссалари, заррачаларнинг  юза тузилиши, структураси, морфологияси ва волфрам бирикмасининг эритмага ўтиш қонуниятлари аниқланган;
 волфрамли кекни комплекс қайта ишлашда гидрометаллургия усулда, автоклав қурилмасида П-25 атм гача, Т-200-250 ҳароратда асосий волфрам бирикмаси парчалаш омиллари ўрганилди ва 57 % ҲНО3 эритмасида карбонатларни парчалаш жараёни ишлаб чиқилган;
волфрам кекларини босқичма-босқич танлаб эритиш жараёнида ҳарорат,вақтга ва На2CО3 консентрациясига таъсир этувчи омиллар тўлиқ илмий таҳлил этилиб, асосий металлнинг эритмага ўтиш даражасини 82,27% га этганлиги аниқланган;
волфрам кекларини комплекс қайта ишлаш технологиясининг материал баланси ҳисоблаб чиқилди ва унинг самарадорлиги, таққослама калкуляцияси ишлаш чиқилган;
кекни қайта ишлашнинг инновацион технологик ускуналарнинг кетма-кетлик занжирли схемаси яратилган ва жараёнларнинг босқичли амалий қонуниятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ чиқинди сақлаш майдонларида тўпланган волфрам кекларини комплекс қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ чиқинди сақлаш майдонлари волфрам кекларини натрий карбонат эритмаси билан комплекс қайта ишлаш технологияси “Ўзбекистон КМК” АЖ “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш заводи”да амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон КМК” АЖнинг 2025 йил 19 августдаги 03/03-1525-сонли маълумотномаси). Натижада, 87% ли волфрам (ВИ) оксиди олиш имконини берган;
“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ чиқинди сақлаш майдонлари волфрам кекларини танлаб эритиш технологияси “Ўзбекистон КМК” АЖ “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш заводи” да амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон КМК” АЖнинг 2025 йил 19 августдаги №03/03-1525-сонли маълумотномаси). Натижада, волфрам кекларини самарали қайта ишлаш имконини берувчи энерготежамкор технологияси ишлаб чиқиш имконини берган; 
“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ чиқинди сақлаш майдонлари волфрам кекларини нитрат кислота  иштирокида комплекс қайта ишлаш орқали таркибидаги калсий оксид бирикмаларини тўлиқ зарарсизлантириш технологияси “Ўзбекистон КМК” АЖ “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш заводи” да амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон КМК” АЖнинг 2025 йил 19 августдаги 03/03-1525-сонли маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган 23%ли калсийли минерал ўғити олиш имконини берган;
“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ чиқинди сақлаш майдонлари волфрам кекларини экологик тоза ва чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологияси “Ўзбекистон КМК” АЖ “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш заводи” да амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон КМК” АЖнинг 2025 йил 19 августдаги 03/03-1525-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳажми 38500 м3 майдони эгаллаб турган қаттиқ фазали волфрам кекларини тўлиқ зарарсизлантириш имконини берган;
“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ чиқинди сақлаш майдонлари волфрам кекларини босқичлари қисқартирилган қайта ишлаш технологияси “Ўзбекистон КМК” АЖ “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш заводи” да амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон КМК” АЖ нинг 2025 йил 19 августдаги 03/03-1525-сонли маълумотномаси). Натижада, умумий харажатлар камайтирилди ҳамда иқтисодий тежамкорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish