Шукуров Дилмурод Хурсановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Тандем қуёш элементлари учун янги авлод органик яримўтказгич пигментлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.3.DSc/Т1116.
Илмий маслаҳатчи: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.31/2025.27.12.Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Вапоев Хуснитдин Мирзаевич. техника фанлари доктори, профессор; Адилов Равшан Иркинович. техника фанлари доктори, профессор; Файзиев Жахонгир Бахромович. техника фанлари доктори, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қуёш нурларига сезгир бўёқлардан тандем асосидаги қуёш элементларини олиш учун юқори фотосенсибилизация коеффициентига эга, янги, самарали органик яримўтказгич сезгир бўёқ материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анилин, фтал ангидрид, карбамид, графен ва графен оксиди ҳамда баъзи 3д металл тузлари асосида яримўтказгич пигмент материаллар синтез қилинган;
анилин, фтал ангидрид, карбамид, графен ва графен оксиди ҳамда баъзи 3д металл тузлари асосида яримўтказгич СиПc, ФеПc, CоПc, НиПc, ЛаПc, МнПc, ПАНИ ва ГО маркали пигментлар олишнинг мақбул шароитлари танланган; 
синтез қилинган янги CрПc, МнПc, НиПc, ЛаПc, ФеПc, CоПc маркали пигментларнинг ёруғлик ва қуёш нури остида индивидуал равишда 15 кун давомида кучланиш (мВ) ва ток кучи (мА) ҳосил қилиш сиғимлари ҳисоблаб чиқилган; 
Кеитҳлей (Модел 4200-C) да ҳосил қилган волт-ампер таҳлили асосида яримўтказгич пигментларнинг ток кучи ва кучланиш қийматлари ЛаПc < CрПc < МнПc < НиПc < ФеПc < CоПc қаторида ортиб бориши аниқланган;
зичлик функсионал назарияси (ДФТ) асосида синтиз қилинган пигментларнинг электрон транспорт, оптик фаоллик ва кимёвий реактивлик хусусиятлари нуқтаи назардан п-типга кирувчи яримўтказгич материаллар эканлиги исботланган;
олинган яримўтказгич пигментлар асосида ишлайдиган тандем қуёш элементлари томонидан олинган кучланиш ва ток кучи қийматлари, бўёқ-сезгир қуёш элементлари томонидан олинган кучланиш ва ток кучи қийматларига нисбатан 20% га яхшиланганлиги баҳоланган;
яримўтказгич пигментлар асосида олинган тандем қуёш элементлари томонидан ўлчанган солиштирма электр қаршилик (ом*см) қийматлари махсус шаффоф шиша таглик субстрат Ин2О3*СнО2 < Ситалл < оддий шиша таглик < Кремний (Си) қаторида ошиб бориши исботланган;
квант-кимёвий таҳлиллар асосида металл фталосианин комплексларининг яримўтказувчанлик хоссалари ЛаПc < CрПc < МнПc < НиПc < ФеПc < CоПc қаторида юқорилиги аниқланган;
фталосианин, анилин ва графен оксиди асосида термик барқарор юқори ассимилияция коеффисиентига эга яримўтказгич органик пигмент материллар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тандем қуёш элементлари учун органик яримўтказгич пигмент материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
МеРс, ПАНИ ча ГО маркали пигментлар сув тизимларида самарали коррозия ингибитори сифатида Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “2027–2030-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2026 йил 8 майдаги ОП25/ЭД-2601-сон маълумотномаси). Натижада, МеПc, ПАНИ ва ГО маркали антикоррозион бўёқ пигмент қопламалари металл намуналарини ҳимоялаш даражасини ошириш ва металл коррозия тезлигини 97 % гача камайтириш имконини беради;
графен оксиди, анилин ва 3д-металлар сақлаган органик яримўтказгич фталосианин бўёқ пигментлар олиш технологияси Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “2027–2030-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2026 йил 8 майдаги ОП25/ЭД-2601-сон маълумотномаси). Натижада, графен оксиди, анилин ва таркибида баъзи 3д-металлар сақлаган органик яримўтказгич фталосианин бўёқ пигментлар олиш технологияси Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги металл конструксиялар ва сув ауланма системаларини каррозиядан ҳимоя қилиш учун самарали пигментлар олиш имконини беради; 
3д-металл тузлари сақлаган фталосианин, анилин ва графен оксиди асосида синтез қилинган органик пигментлар “Наср Снаcк” МЧЖ хорижий корхонасида полимер салофан пакетларга ранг беришда лок-бўёқ сифатида амалиётга жорий қилинган. (Наср Снаcк МЧЖ Ўзбекистон–Тожикистон хорижий корхонасининг 2026-йил 5-майдаги 73-сон маълумотномаси). Натижада 3д-металл тузлари сақлаган фталосианин пигментлари, анилин ва графен оксиди асосида ПФ-115 маркали эмалнинг ёрқин рангли намуналарини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish