Ғойибназаров Исо Шакаровичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг солиқ сиёсати ва унинг оқибатлари (1917-1945 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tar267 
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, профессор Обломуродов Наим Халимович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Мўминов Нозим Гаффорович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда олиб борган солиқ сиёсати ва унинг оқибатларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида олиб борилган иқтисодий сиёсат ва ўлкадаги ижтимоий муаммоларнинг кескинлашуви, молия соҳасининг манбайи бўлган солиқларни тизимли тартибга солинишига таъсир қилганлиги, натижада аҳолидан ундириладиган янги солиқлар жорий қилинганлиги, солиқларни ундиришда марказий бошқарув сиёсати бўлганлиги аниқланган;
ХХ асрнинг 20-30-йилларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга оширилган жамоалаштириш жараёнининг солиқ сиёсатига бевосита таъсир кўрсатиши оқибатида товар айланмасидан олинадиган солиқ, фойдадан ажратмалар, даромад ва аҳолидан ундириладиган солиқларнинг доимий равишда ўзгариб турганлиги, айрим ҳолларда уларнинг миқдори оширилиши давлатнинг асосий молиявий даромад манбайига  айланганлиги исботланган;
ХХ аср 30-40-йилларида солиқлар ва бошқа мажбурий йиғимларни йиғиб олишда асосий даромад турларидан бири бўлган қишлоқ хўжалиги солиғи ҳудудий жиҳатдан ернинг унумдорлиги, бозорларга яқинлиги нуқтайи назардан ўзаро фарқланганлиги, соҳаларга ихтисослаштирилганлиги, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида солиқ миқдори юқори бўлганлиги далилланган; 
солиқ соҳасида кадрлар масаласи доимий равишда муаммо бўлганлиги, билимли ва малакали ходимларнинг етишмаганлиги, соҳадаги кадрларнинг (жумладан раҳбар ходимларнинг) тезкор алмашинуви, кадрларнинг катта қисми марказдан юборилганлиги, уларнинг қўнимсизлиги ҳамда тажрибасизлиги солиқ тизимида туб ўзгаришлар бўлишига салбий таъсир қилгани асосланган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Совет ҳокимияти йилларида Ўзбекистонда солиқ тизими ва унинг оқибатларига оид илмий тадқиқотлар асосида: 
Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида ўлкада ижтимоий-иқтисодий вазият ва солиқ тизимининг аҳволи, “Ҳарбий коммунизм” ва “Янги иқтисодий сиёсат” даврида  солиқлар масаласи ҳамда Ер-сув ислоҳоти ва жамоалаштириш йилларида Ўзбекистонда солиқ тизимидаги ўзгаришларга оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2020-йил 14-август 418-сонли буйруғи асосидаги 418-026-сонли гувоҳномасига мувофиқ нашр этишга тақдим этилган “Ўзбекистон тарихи” дарслигида манба сифатида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 20 мартдаги 02/01-08-28-сонли маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида Ўзбекистон тарихини ўрганиш орқали талабаларда мазкур соҳадаги касбий компетенсияларини такомиллаштиришга эришилиб, “60111100 - Тарих таълим йўналиши”нинг малака талаби мазмунини оширишга хизмат қилган;
ХХ асрнинг 20-30-йилларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга оширилган жамоалаштириш жараёнининг солиқ сиёсатига бевосита таъсир кўрсатиши оқибатида айланмадан олинадиган солиқ, фойдадан ажратмалар, даромад ва аҳолидан ундириладиган солиқларнинг доимий равишда ўзгариб турганлиги, айрим ҳолларда уларнинг миқдори оширилиши давлатнинг асосий молиявий даромад манбайига  айлангани борасидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сенарийсини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 31-январдаги 06-31-202 сонли маълумотномаси). Натижалар телетомошабинларнинг мавзу доирасидаги билимларнинг кенгайишига хизмат қилган.
Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг солиқ соҳасидаги ижтимоий–иқтисодий тартиблари ва марказнинг монополия сиёсати, солиқларнинг совет тузуми тартибларига мослаштирилиши, солиқ соҳасидаги зиддиятлар ва иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонда солиқ тизимининг уруш манфаатарига бўйсундирилиши масалаларига оид маълумотлардан Тошкент солиқ техникуми “Махсус фанлар” кафедраси томонидан ўқитиладиган “Солиқ назарияси ва тарихи” ўқув фанида тарихий манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024-йил 14-майдаги 05.№01-45954-сонли маълумотномаси). Натижада “Солиқ назарияси ва тарихи” ўқув фани доирасида ўқувчиларда совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда олиб борган солиқ сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари ва оқибатлари ҳақида кенг кўламли маълумотларга эга бўлишга эришилган.  
Тадқиқотда акс этган совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда олиб борган солиқ сиёсати ва унинг оқибатлари, жумладан, совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида ўлкадаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва солиқ тизимидаги муаммолар ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сенарийсини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 31-январдаги 06-31-202 сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг илмий савияси ҳамда ижтимоий-маънавий ва тарбиявий аҳамияти ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish