Рўзиева Муҳсина Содиқ қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ГР технологияларнинг ривожи: муаммолари ва истиқболлари”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil5890.
Илмий раҳбар: Қосимова Наргис Суннатовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12 Fil.03.01.
Расмий оппонентлар: Муратова Нозима Фахритдиновна, филология фанлари доктори, профессор; Алимова Гулноза Бахшиллоевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нодавлат нотижорат ташкилотлари, бизнес структуралари ва фуқаролик жамияти институтлари билан давлат бошқарув органлари ўртасидаги ҳамкорликни назарий ва амалий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ГР (Говернмент Релатионс) технологияларининг назарий-методологик асослари стратегик коммуникация, публиc аффаирс ва стакеҳолдер манагемент консепсиялари,бизнес манфаатларига йўналтирилган оммавий коммуникация стратегиялари тизимлаштирилиб, давлат бошқарув органлари, бизнес субектлари ҳамда фуқаролик жамияти тузилмалари ўртасидаги институционал коммуникация модели асосланган;
ҳукумат билан алоқаларни амалга оширишда норматив-ҳуқуқий тартибга солиш, ахборот оқимларини стратегик бошқариш, репутацион менежмент ҳамда медиа релатионс механизмларининг институционал ва функсионал интеграцияси исботланган;
ГР технологияларининг функсионал хусусиятлари аниқлаштирилиб, уларнинг сиёсий-коммуникатив қарорлар қабул қилиш, қонунчилик ташаббусларини муҳокама қилиш жараёнларида лоббйинг, адвоcаcй ва иссуе манагемент механизмларига таъсири далилланган;
ГР технологияларини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари сифатида сунъий интеллект, биг дата аналйтиcс, медиа мониторинг ва дигитал адвоcаcй воситаларидан фойдаланишнинг консептуал модели ишлаб чиқилиб, республика телеканалларининг давлат сиёсати, ислоҳотлар мазмуни, ҳуқуқийлаштириш жараёнлари, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни ёритиш бўйича мониторингини амалга ошириш механизмлари жорий этилиб, унинг стратегик бошқарув тизимидаги аҳамияти далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Ўзбекистонда ГР технологияларнинг ривожи: муаммолари ва истиқболлари тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:
давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бизнес субектларининг фикр ва таклифларини қонун ижодкорлиги жараёнларига тизимли тарзда киритиш механизмини такомиллаштириш, рақамли коммуникация воситалари орқали ГР фаолиятини ривожлантириш, ҳудудий бошқармалар орқали маҳаллий даражадаги давлат органлари билан доимий мулоқот механизмларини кучайтириш, бизнес манфаатларини ифодаловчи оммавий коммуникация стратегиясини такомиллаштириш бўйича хулосалардан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 29-апрелдаги 01-06-30-4126-сон ма'лумотномаси). Натижада, тадбиркорлик субектларининг таклиф ва ташаббусларини қонун ижодкорлиги жараёнларига киритиш механизмлари такомиллашди, рақамли коммуникация воситалари орқали ахборот алмашинуви тезкор ва шаффоф тус олди ҳамда ҳудудий даражада давлат органлари билан доимий алоқалар мустаҳкамланган.
ахборот оқимларини стратегик бошқариш, манфаатдор томонлар билан доимий коммуникацияни таъминлаш ва далилларга асосланган фаолиятни олиб бориш орқали экологик масалаларнинг сиёсий кун тартибига киритилиши масаласидаги хулосалардан “Эколог” жамоат бирлашмаси фаолиятида фойдаланилган (“Эколог” жамоат бирлашмасининг 2025-йил 14-августдаги 01-60-сон маълумотномаси). Натижада “Эколог” жамоат бирлашмасининг давлат органлари билан институсионал ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди, ташкилот томонидан илгари сурилаётган таклифлар қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида инобатга олина бошланган;
ижтимоий буюртмалар, давлат грантлари ва тендерлар, лойиҳаларда иштирок этишда рақамли медиадан тўғри фойдаланиш; қонунчилик ташаббусларини муҳокама қилишда, жамоатчилик эшитувида қатнашиб, таҳлилий таклифлар бериш; ҳудудий ҳокимликлар билан ҳамкорликда турли ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларни амалга ошириш ҳукумат билан алоқаларни тўғри йўлга қўйиш бўйича илмий-амалий тавсиялар бўйича хулосалардан Жиззах вилоятида фаолият юритувчи “Қалб нури” нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятида фойдаланилган (“Қалб нури” нодавлат нотижорат ташкилотининг 2025-йил 13-сентябрдаги 01/78-сон маълумотномаси). Натижада давлат идоралари билан ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланди, ГР стратегиялари такомиллаштирилди ҳамда ижтимоий лойиҳаларни давлат дастурлари билан интеграция қилишга эришилган;
республика телеканалларининг давлат сиёсати, ислоҳотлар мазмуни, ҳуқуқийлаштириш жараёнлари, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни ёритиш бўйича мониторингини амалга ошириш бўйича хулосалардан “Менинг юртим” телеканалининг иқтисодий кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий медиа ассоциациясининг 2025-йил 19-сентябрдаги 0303.14-161-сон маълумотномаси). Натижада “Менинг юртим” телеканалининг 2025-йил кўрсатувларида ГР технологияларига асосланган коммуникацион ёндашувнинг самарадорлиги ошиб, давлат органлари, бизнес субектлари ҳамда жамоатчилик ўртасидаги ахборот алмашинуви янада тизимли амалга оширилишига хизмат қилган.