Сафарова Насиба Гулмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари фаолиятида ислом молиясини жорий этиш истиқболлари”, 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt1408.
Илмий раҳбар: Халиков Улуғбек Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Мўминова Маъсуда Бахтиёровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ёрқулов Умиджон Музаффар ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Халқаро Ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тижорат банклари фаолиятида ислом молияси хизматларини жорий қилиш ва уларни ривожлантиришга оид илмий таклифлар ҳамда амалий тавиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида ислом молияси хизматларини жорий этишда халқаро молиявий институтлар (ICD, IsDB, ITFC) билан ҳамкорлик қилиши орқали молиявий инклюзивликни 15 фоизга ошириш имконияти аниқланган;
тижорат банкларида ислом молиясига хос активга боғланган молиялаштириш инструменти (asset-backed financing) тамойилларини қўллаш орқали банк активлари сифати ва портфел барқарорлигини 25 фоизга ошириш имкониятлари мавжудлиги илмий асосланган;
ислом молияси хизматларини тижорат банкларида жорий этишда халқаро рейтингларда (Moody’s, Fitch, S&P) эга молиявий институтлар билан ҳамкорлик қилишда камида “А2”, “А+”, “А-” рейтинг позициясига эга бўлиш чегаравий мезонини киритиш таклиф қилинган;
тижорат банкларида исломий молияни жорий этиш кўрсаткичлари асосида Ўзбекистонда молиявий инклюзивликни таъминлашнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкларида ислом молиясини жорий этиш истиқболлари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
тижорат банкларида ислом молияси хизматларини жорий этишда халқаро молиявий институтлар (ICD, IsDB, ITFC) билан ҳамкорликни ривожлантириш орқали молиявий инклюзивликни 15 фоизга оширишга доир таклифдан 2025-2026-йилларда “Туронбанк” АТБ томонидан ислом молияси тамойиллари асосида молиялаштириш инфратузилмасини шакллантиришга қаратилган таҳлилий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Туронбанк” АТБнинг 2026-йил 2-апрелдаги 19/03-106-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банк фаолиятида молиявий инклюзивлик даражаси 15,6 фоизга оширилган;
тижорат банкларида ислом молиясига хос активга боғланган молиялаштириш инструменти (asset-backed financing) тамойилларини қўллаш орқали банк активлари сифати ва портфел барқарорлигини 25 фоизга оширишга оид илмий таклифдан 2025-2026- йилларда “Туронбанк” АТБнинг исломий молия тамойиллари асосида молиялаштириш инфратузилмасини шакллантиришга қаратилган таҳлилий ҳужжатлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Туронбанк” АТБнинг 2026-йил 2-апрелдаги 19/03-106-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу инструмент тамойилларини қўллаш орқали банк активлари сифати ва портфел барқарорлиги даражаси 25,6 фоизга оширилган;
ислом молияси хизматларини тижорат банкларида жорий этишда халқаро рейтинг агентликлари (Moody’s, Fitch, S&P) томонидан камида “А2”, “А+” ёки “А−” кредит рейтинги берилган халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мезонини қўллаш бўйича таклиф 2025-йил 6-мартда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) ва “Туронбанк” АТБ ўртасида имзоланган “Исломий молиялаштириш линияси ажратиш тўғрисида”ги келишувни амалга оширишга доир ёндашувларда инобатга олинган (“Туронбанк” АТБнинг 2026-йил 2-апрелдаги 19/03-106-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тижорат банкининг институционал барқарорлиги мустаҳкамланиб, халқаро молия бозорларига интеграциялашув даражаси оширилган;
тижорат банкларида ислом молиясини жорий этиш кўрсаткичлари асосида Ўзбекистонда молиявий инклюзивликни таъминлашнинг 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Туронбанк” АТБ томонидан ислом молияси тамойиллари асосида молиялаштириш инфратузилмасини шакллантиришга қаратилган таҳлилий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Туронбанк” АТБнинг 2026-йил 2-апрелдаги 19/03-106-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тижорат банкларида ислом молияси хизматларини ривожлантиришнинг ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари шакллантирилган.