Наврўзова Фароғатхон Абдуҳамид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “аҳоли бандлигини таъминлашда фискал сиёсат инструмeнтларидан фойдаланиш”
08.00.07 - Мoлия, пул муoмaлaси вa крeдит
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt508
Илмий раҳбар: Исроилов Боҳодир Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc. 03/2025.27.12.I.29.02.
Расмий оппонентлар: Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бозоров Акмал Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк - Молия академияси
II. Тадқиқотнинг мақсади аҳоли бандлигини таъминлашда солиқларнинг тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган қўшимча фаолият (ишлар, хизматлар) турларига таркибига воситачилик, риелторлик, сут маҳсулотларини қайта ишлаш, кулолчилик каби қўшимча фаолият (ишлар, хизматлар) турларини киритиш таклиф этилган;
якка тарибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун тўланиши лозим бўлган ҳар йилги ижтимоий солиқ суммасининг миқдори йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг олти бараваридан бир бараваригача миқдорга камайтириш таклиф этилган;
имтиёзли кредитлардан фойдаланиб, даромад топишга қаратилган фаолият билан шуғулланаётган фуқаролар қонунчиликда белгиланган йўналишлар бўйича ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида таснифланиши тавсия этилган;
жисмоний шахсларнинг ўзини ўзи банд қилган шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича фискал белгилик онлайн назорат-касса машина чекларини солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлашда солиқларнинг тартибга солиш ролини ошириш истиқболлари мавзусидаги тадқиқот натижалари бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар амалиётга жорий қилинган. Жумладан:
- ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига қўшимча фаолият (ишлар, хизматлар) турларини киритиш юзасидан берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги «Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-366-сонли қарори билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2023 йил 19 июльдаги 15-75056-сонли Далолатнома). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиш мамлакатимизда аҳолининг норасмий банд қисмидан 2024 йилда 1 720 423 кишини ўзини ўзи банд қилиш тизимига ўтказилишни таъминлашга хизмат қилган;
- якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун тўланиши лозим бўлган ҳар йилги ижтимоий солиқ миқдорини пасайтириш амалиётини жорий қилиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасининг учинчи қисмида ўз аксини топган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2023 йил 19 июльдаги 15-75056-сонли Далолатнома). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши 2024-йилда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ходимларни ишга жалб этиш даражасини 2023-йилга нисбатан 3,5 фоизга оширишни таъминлаган;
- имтиёзли кредитлардан фойдаланиб, даромад топишга қаратилган фаолият билан шуғулланаётган фуқаролар қонунчиликда белгиланган йўналишлар бўйича ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида таснифланиши юзасидан берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-39-сонли Қарорида тасдиқланиб, ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2023 йил 19 июльдаги 15-75056-сонли Далолатнома). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида 2024-йилда Микрокредитбанк томонидан жами 6 513 нафар фуқарога 84,6 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилди. 2025-йилнинг 1-ярмида Трастбанк томонидан 3 нафар жами 6,2 млрд. сўм миқдорда кредит ажратилиб, аҳолининг ўзини ўзи банд қилишига доир фаолият турлари билан шуғулланиши рағбатлантирилди.
Жисмоний шахсларнинг ўзини ўзи банд қилган шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича фискал белгилик онлайн назорат-касса машина чекларини солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш юзасидан берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сонли Фармони 1-иловаси 6-бандида ўз аксини топиб, амалиётга жорий этилган. Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида кешбэк қайтаришга сарфланган бюджет маблағлари тежалишига эришилган.