Абдул Жалил Маҳаманинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи):
Янги Ўзбекистон тараққиёти шароитида исломий молияни самарали жорий қилиш ёʻллари, 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6375.
Илмий раҳбар: Шоҳаʻзамий Шоҳмансур Шоҳназир ўғли иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.I.01.10.
Расмий оппонентлар: Азимов Рустам Садикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Анвар Султонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон тараққиёти шароитида исломий молияни самарали жорий қилиш билан боғлиқ масалалар ечимига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикада молия-банк инфратузилмасини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини анʼанавий ва исломий молия институтларининг интеграциялашган фаолиятини таъминлашга хизмат қиладиган шерикчиликка асосланган молиялаштириш инструментлари, фоизсиз хизматлар сегменти ҳамда молиявий инклюзивлик моделини яратиш асосида “Миллий дуалистик молия тизими”ни жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
мамлакатда ислом молияси фаолиятини ташкил этишнинг институционал асосини Марказий банки таркибида исломий банк хизматларини мувофиқлаштирувчи миллий регулятор, яʼни, “Исломий молия кенгаши” махсус бўлинмасини ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
республикада ислом молияси хизматлари бозорини ривожлантиришга аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг исломий молия инструментлари бўйича молиявий саводхонлигини ошириш, молия бозоридаги ахборот асимметриясини қисқартириш ҳамда ички жамғармаларнинг расмий молия секторига жалб этилишини кенгайтиришга хизмат қилувчи рақамли коммуникация технологияларига асосланган миллий ахборот-интеграция тизимини жорий этиш орқали эришиш таклифи асосланган;
микромолия ташкилотларида ислом молияси хизматлари хавфсизлигини таъминлашга олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (“салам”) хизматларини жорий этиш ва “салам” шартномаси объекти бўлиши таъқиқланган товар ва хизматлар рўйхатини аниқлаш тизимини жорий этиш орқали эришиш таклифи асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистон тараққиёти шароитида исломий молияни самарали жорий қилиш ва унинг имкониятларидан самарали фойдаланишга қаратилган назарий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
республикада молия-банк инфратузилмасини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини анʼанавий ва исломий молия институтларининг интеграциялашган фаолиятини таъминлашга хизмат қиладиган шерикчиликка асосланган молиялаштириш инструментлари, фоизсиз хизматлар сегменти ҳамда молиявий инклюзивлик моделини яратиш асосида “Миллий дуалистик молия тизими”ни жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил 27-мартдаги ЎРҚ-1126-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда Исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар тўғрисида”ги қонунининг 4-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025-йил 24-ноябрдаги №37-13/400-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада анʼанавий ва исломий молия институтларининг интеграциялашган фаолиятини таъминлашга хизмат қиладиган “Миллий дуалистик молия тизими”ни жорий этишга эришилади;
республикада ислом молияси фаолиятини ташкил этишнинг институционал асосини Марказий банки таркибида исломий банк хизматларини мувофиқлаштирувчи миллий регулятор, яʼни, “Исломий молия кенгаши” махсус бўлинмасини ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил 27-мартдаги ЎРҚ-1126-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда Исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар тўғрисида”ги қонунининг 101-бобини 673 ва 674-моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025-йил 24-ноябрдаги №37-13/400-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банк тузилмасида исломий молия фаолияти бўйича махсус таркибий бўлинма орқали исломий молия соҳаси фаолиятини самарали тартибга солиш имконияти яратилади;
республикада ислом молияси хизматлари бозорини ривожлантиришга аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг исломий молия инструментлари бўйича молиявий саводхонлигини ошириш, молия бозоридаги ахборот асимметриясини қисқартириш ҳамда ички жамғармаларнинг расмий молия секторига жалб этилишини кенгайтиришга хизмат қилувчи рақамли коммуникация технологияларига асосланган миллий ахборот-интеграция тизимини жорий этиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Ўзбекистон Республикасида исломий молия хизматлари бўйича молиявий саводхонликни ошириш консепсияси” ва “Исломий молия хизматлари соҳасида рақамли ахборот-коммуникация тизимини жорий этиш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025-йил 24-ноябрдаги №37-13/400-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада исломий молия хизматлари бозори иштирокчилари ўртасидаги ахборот номутаносиблиги камайиши, аҳоли ва бизнес субъектларининг исломий молия инструментларидан фойдаланиш фаоллиги ошиши, ички инвестицион ресурслар мобиллиги кучайиши, молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайиши ҳамда исломий молия секторининг миллий молия бозоридаги институционал аҳамияти ортишига эришилади;
микромолия ташкилотларида ислом молияси хизматлари хавфсизлигини таъминлашга олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (“салам”) хизматларини жорий этиш ва “салам” шартномаси объекти бўлиши таъқиқланган товар ва хизматлар рўйхатини аниқлаш тизимини жорий этиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Микромолия ташкилотларида исломий молия хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025-йил 24-ноябрдаги №37-13/400-сон хати билан берилган маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада микромолия ташкилотларида исломий молия хизматларини амалга оширишнинг пруденсиал хавфларини камайтириш, “салам” шартномалари бўйича ҳуқуқий ва иқтисодий ноаниқликларни бартараф этиш, шариат комплаенси даражасини ошириш ҳамда микромолия бозорида фоизсиз молиялаштириш инструментларининг институционал барқарорлиги ва аҳоли учун молиявий оммабоплигини кучайтиришга эришилади.