Юсупов Комалиддин Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида инвестицияларнинг молиявий самарадорлигини ошириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt 5476
Илмий раҳбар: Бекимбетова Гулнора Маратовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Хусаинов Шавкат Абдушукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Карабаев Санжар Абдусаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида инвестициялар самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда уларни оширишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида инвестицион самарадорликни баҳолашда ҳудудларнинг иқлимий ва иқтисодий хусусиятлардан келиб чиқиб, вилоятлар кесимида фарқлаштирилган ҳудудий баҳолаш тизими ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалигида инвестициялар самарадорлигига таъсир кўрсатувчи макроиқтисодий, иқлимий, ҳуқуқий, технологик ҳамда ижтимоий хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда инвестиция таваккалчилигини баҳолашга мўлжалланган агро риск индекси (“Агро-Риск Индех”) модели ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалигида инвестициялар ҳажми ялпи қўшилган қийматга энг катта таъсир кўрсатувчи омил эканлиги эконометрик таҳлил асосида аниқланиб, инвестициялар миқдорининг 1% га ошиши ялпи қўшилган қийматни тахминан 0.9% га ўсишига олиб келиши аниқланган;
тадқиқот натижасида аниқланган тренд тенгламалар орқали қишлоқ хўжалигида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми полиномиал регрессия таҳлили натижасида 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида инвестициялар самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида инвестицион самарадорликни баҳолашда ҳудудларнинг иқлимий ва иқтисодий хусусиятлардан келиб чиқиб, вилоятлар кесимида фарқлаштирилган ҳудудий баҳолаш тизими ишлаб чиқилган ва Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/06-04-767-сонли маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестиция оқимларини ҳудудий хусусиятлардан келиб чиқиб самарали йўналтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва паст самарадорликка эга ҳудудлар учун қўшимча рағбатлантириш чоралари ишлаб чиқиш имконини берган;
қишлоқ хўжалигида инвестициялар самарадорлигига таъсир кўрсатувчи макроиқтисодий, иқлимий, ҳуқуқий, технологик ҳамда ижтимоий хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда инвестиция таваккалчилигини баҳолашга мўлжалланган агро риск индекси (“Агро-Риск Индех”) модели ишлаб чиқилган ва Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/06-04-767-сонли маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги инвестицияларининг умумий самарадорлик кўрсаткичларида 5-7 фоизлик барқарор ўсиш тенденсиясига эришилган;
қишлоқ хўжалигида инвестициялар ҳажми ялпи қўшилган қийматга энг катта таъсир кўрсатувчи омил эканлиги эконометрик таҳлил асосида аниқланиб, инвестициялар миқдорининг 1% га ошиши ялпи қўшилган қийматни тахминан 0.9% га ўсишига олиб келиши аниқланган ва Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/06-04-767-сонли маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги тармоғида инвестицияларни ошириш ялпи иқтисодий ўсишни барқарор таъминлаш имконини берган;
тадқиқот натижасида аниқланган тренд тенгламалар орқали қишлоқ хўжалигида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми полиномиал регрессия таҳлили натижасида 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган ва Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/06-04-767-сонли маълумотномаси). Натижада, Самарқанд вилояти бўйича кейинги беш йилликдаги қишлоқ хўжалигида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми прогнозлаштирилган.