Ботиров Шавкат Алижон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Мирзачўл воҳаси шўрланган тупроқларининг физикавий ва мелиоратив ҳолатини антропоген омиллар таъсирида ўзгариши», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/В278.
Илмий раҳбар: Курвантаев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.B.10.07. 
Расмий оппонентлар: Закирова Саноатхон Хомдомовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Собитов Ўлмасбой Тожахмедович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.  
II. Тадқиқотнинг мақсади: антропоген омиллар таъсирида Мирзачўл воҳаси шўрланган  тупроқларининг  ҳозирги агрофизикавий ҳолатини баҳолаш ҳамда унумдорлигини  сақлаш ва оширишга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сирдарё вилоятида тарқалган суғориладиган шўрланган тупроқларнинг хосса-хусусиятлари, мелиоратив ҳолатини табиий ва антропоген омиллар таъсирида ўзгариши ҳамда тупроқдаги гумус билан қуруқ қолдиқ миқдорлари ўртасидаги коррелятив алоқадорликлар аниқланган;
суғориладиган бўз-ўтлоқи ва ўтлоқи тупроқларнинг ҳозирги агрофизикавий, кимёвий, агрокимёвий хоссалари ҳамда уларни узоқ вақт деҳқончиликда фойдаланиш натижасидаги ўзгаришлари исботланган;
шўрланган тупроқлар бўйича олинган маълумотлар аввалги илмий натижалар билан таққосланган, суғориладиган тупроқларнинг шўрланиш даражаси ва типи, шўртобланиш бўйича ўзгаришлари аниқланган ҳамда тупроқ-мелиоратив ҳолатини шўрланиш даражалари бўйича баҳоланган; 
суғориладиган турли даражада шўрланган тупроқларда ширинмия (глйcйррҳиза глабра Л.) ўсимлиги етиштириш орқали тупроқларни унумдорлик, агрофизикавий ва мелиоратив хоссаларини яхшиланиши исботланган;
суғориладиган, турли даражада шўрланган  отлоқи ва бўз ўтлоқи тупроқларнинг шўрланиш даражалари аниқланган ҳамда 1:10000 масштабли шўрланиш картограммалари тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган турли даражада шўрланган тупроқлар унумдорлигини ошириш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида: 
Боёвут туманидаги “Ғалаба” массивининг деградацияга учраган унумдорлиги паст “Боёвутлик захматкаши”, “Боёвут доривор ўсимликлари” фермер хўжаликларининг 65 гектар ер майдонларида жорий қилинган (Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази 2025 йил 11-ноябр 05/05-04-749-сон маълумотномаси). Натижада, ширинмия (глйcйррҳиза глабра Л.) экилган майдонларда агрономик қимматли агрегатлар миқдори 60-82 % гача ошган, қуруқ қолдиқ мос равишда 0,066 дан  0,010% гача камайиш имконини берган;
Мирзабод тумани “Янгиобод” массиви учун 1:10000 масштабли суғориладиган тупроқлар учун тузилган шўрланиш картограммаси “Муҳаммад Юсуф Самандар” ва “Мирзабод завқи” номли фермер хўжаликларининг 97 гектар суғориладиган ер майдонларида, Оқолтин тумани Бобур номли массиви суғориладиган тупроқлар учун тузилган 1:10000 масштабли шўрланиш картограммаси “Хаким Даврон” ва “Нурматулло” фермер хўжаликларининг 185 гектар суғориладиган ер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон рспубликаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази 2025 йил 11-ноябр 05/05-04-749-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур картограмма маълумотлари асосида массивда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тадбирлар қўллаш натижасида қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ошириш имконини берган;
Мирзачўл  воҳаси  шўрланган  тупроқларининг  унумдорлиги  ва  уларни яхшилашга  оид  тавсиялар” номли  тавсия  ишлаб  чиқилган  ва Сирдарё вилояти фермер хужаликларида амалиётга  жорий этилган (Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази 2025 йил 11-ноябр 05/05-04-749-сон маълумотномаси). Натижада,  мазкур  тавсиянома  суғориладиган  тупроқларнинг  мелиоратив ҳолатини  яхшилаш,  унумдорлигини  қайта  тиклаш  ва  улардан  самарали  фойдаланиш, агротехник  тадбирлар  олиб  бориш  ҳамда  ер  ресурсларидан  самарали  ва  оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар белгилашда қўлланма сифатида хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish