Бобоев Фаррух Фарҳодовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қашқадарё воҳаси суғориладиган тупроқларининг агрогеокимёвий ҳолати ва унумдорлигини яхшилаш йўллари», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/В675.
Илмий раҳбар: Раупова Нодира Бахромовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.B.10.07.
Расмий оппонентлар: Парпиев Ғофуржон Тохирович, биология фанлари доктори, , профессор; Ураимов Тожиддин, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё воҳаси суғориладиган тупроқларининг агрогеокимёвий ҳолатини комплекс баҳолаш ҳамда минерал ўғитлар, макро ва микроелементлардан самарали фойдаланиш асосида уларнинг унумдорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё воҳаси суғориладиган тупроқларининг агрогеокимёвий ҳолати комплекс равишда баҳоланиб, тупроқларнинг морфогенетик хусусиятлари ва уларнинг ўзгариши, суғориш таъсирида тупроқларнинг агрофизик хоссалари ўзгариши, гранулометрик микроагрегат таркиби, шўрланиш даражаси НДВИ-ЛСТ асосида комплекс таҳлили ишлаб чиқилган;
тадқиқот ҳудудининг ерларини масофадан зондлаш АрcГИС 10.8 (ГАТ) дастури маълумотлари ва тупроқ морфологик кўрсаткичларини интеграциялаш орқали тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолатини тезкор ва ишончли баҳолаган, тупроқ қоплами ҳолатини фазовий ва атрибутив маълумотлар уйғунлигида аниқланган; тупроқ унумдорлик ҳолатини баҳолашда НДВИ кўрсаткичлари асосида таҳлил қилиш имконияти мавжудлиги исботланган;
тадқиқот ҳудудлари тупроқларининг генетик горизонтлари кесимида макроелементлар (Н, П, К, Cа, Мг, На) ва микроелементлар (Фе, Зн, Cу, Мн, Б ва бошқалар)нинг вертикал миграцияси ва аккумуляцияси қонуниятлари аниқланиб, элементларнинг профил бўйича тақсимланиш хусусиятлари тупроқнинг физик-кимёвий ва биологик кўрсаткичлари билан боғлиқлиги исботланган;
Қашқадарё делтасининг юқори қисмида тарқалган суғориладиган бўз-ўтлоқи ва ўтлоқи аллювиал тупроқлар гумусининг гуруҳий таркиби, органик углерод заҳираси ва гумусли ҳолати C баланси, C ва Н биогеокимёвий айланиш жараёнлари ҳамда C:Н нисбати таҳлил асосида ўсимлик илдиз биомассасининг ортиши тупроққа тушадиган органик қолдиқлар миқдорини кўпайтириш, уларнинг минерализация ва гумификация жараёнларига таъсир кўрсатиши натижада тупроқ органик моддаси ва гумус захираларининг шаклланиши, ГАТ моделлаштириш дастури асосида тупроқ органик углерод ва гумусли ҳолат заҳирасини тавсифловчи электрон хариталар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган тупроқларнинг агрогеокимёвий ҳолатини тавсифлаш ва унумдорлигини ошириш ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
“Косон тумани суғориладиган тупроқларининг шўрланганлик ҳолати ва унумдорлигини ошириш йўлларига доир тавсиялар” ишлаб чиқилган Косон тумани суғориладиган тупроқлари учун амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 9-апрел 05/05-02-310-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тавсиянома Косон тумани фермер хўжаликлари учун суғориладиган тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда ғўза ва буғдойдан мўл ҳосил етиштиришда қўлланма сифатида фойдаланиш имконини берган;
Косон тумани Сурҳон М.Ф.Й. “Сурҳон кўклам чинори” фермер хўжалигининг 10 гектар, ҳамда Насаф М.Ф.Й. “Илхом бўрдоқичилик” фермер хўжалигининг 15 гектар, жами 25 гектар суғориладиган тупроқлари учун 1:10000 масштабли тупроқнинг микроелементлар билан таъминланиши бўйича картограмма тузилган ва массив худудидаги фермер хўжаликлар фойдаланишлари учун амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 9-апрел 05/05-02-310-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу картограмма маълумотлари массивдаги суғориладиган тупроқларнинг хосса-хусусиятлари ва унумдорлик даражасига қараб тупроқларнинг агрогеокимёвий ҳолатини баҳолаш, унумдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хомашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни белгилашга имкон берган;
Косон тумани Сурҳон М.Ф.Й. “Сурҳон кўклам чинори” фермер хўжалигининг 10 гектар, ҳамда Насаф М.Ф.Й. “Илхом бўрдоқичилик” фермер хўжалигининг 15 гектар, жами 25 гектар суғориладиган бўз- ўтлоқи тупроқлар шароитида органик C баланси, унинг тушиш тезлиги ва ўсимликнинг илдиз биомассаси билан корреляцияси аниқланган, ҳамда суғориладиган тупроқлари учун 1:10000 масштабли органик C билан таъминланиш харитаси тузилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 9-апрел 05/05-02-310-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқда углерод тўпланишини кўпайтириш мақсадида тупроқ органик моддасини сақлаш билан боғлиқ жараёнларни яхшироқ тушиниш, бу жараёнларни инсон фаолияти орқали тўғридан-тўғри назорат қилиш ва органик моддани ошириш орқали олиниши керак бўлган экотизимнинг бошқа маълум афзалликларини аниқлаш имконини берган.