Ўринова Садоқат Кобулжоновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кичик (оилавий) иссиқхоналар ишчилари меҳнат шароити хавфсизлигини ошириш бўйича инновацион ечимлар яратиш” 05.10.01 – “Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т6053 
Илмий раҳбар: Сулайманов Суннатулла, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.03 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Илхомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор; Ходжиева Шахноза Акрамовна, техника фанлари фалсафа доктори,(PhD)
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик (оилавий) иссиқхоналарда ишчилар меҳнат шароитлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган инновацион ташкилий-техник ечимларни ишлаб чиқиш ва уларни илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик (оилавий) иссиқхоналар ҳавосидаги ортиқча нисбий намликни камайтириш усули ҳаво ҳарорати, нисбий намлик ва шудринг нуқтаси ҳароратининг ўзаро боғлиқлиги ҳамда Тюза ≤ Тш шартида сув буғларининг конденсацияланиш жараёнини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
иссиқхона ҳавосидаги зарарли моддалар (пестицидлар) чанги консентрациясини камайтириш самарадорлигини аниқлаш усули филтрлаш юзаси, ҳаво оқимининг филтрлаш тезлиги ва аеродинамик қаршиликнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилиб, филтрлаш жараёнининг математик модели ишлаб чиқилган;
кичик (оилавий) иссиқхоналар ҳавосидаги ортиқча нисбий намлик ва пестицид чанги консентрациясини биргаликда камайтириш технологияси ҳаво оқимидаги сув буғларини шудринг нуқтасидан паст ҳароратли юзада конденсациялаш ва пестицид чанги заррачаларини толали филтр орқали ажратиш жараёнларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилиб, технологик-техник тизимнинг принципиал схемаси ва конструктив-технологик параметрлари асосланган;
ишлаб чиқилган технологик-техник тизимнинг ҳавони тозалаш самарадорлигини баҳолаш усули нисбий намлик, чанг заррачаларининг дисперс таркиби ва тозалаш жараёни параметрларининг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилиб, иссиқхона ҳавосидаги ортиқча намлик ва зарарли чангларни камайтириш қонуниятлари экспериментал жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик (оилавий) иссиқхоналар ишчилари меҳнат шароити хавфсизлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган инновацион технологик ва техник ечимлар асосида:
иссиқхона ҳавосидаги зарарли моддалар (пестицидлар) чанги ва ортиқча нисбий намликни камайтиришга мўлжалланган технологик-техник тизим Андижон вилояти Избоскан тумани қишлоқ хўжалиги обектларида амалиётга жорий этилган (2026-йил 28-январдаги 05/06-04-113-сон маълумотнома). Натижада иссиқхона ишчиларининг меҳнат хавфсизлиги кўрсаткичларини яхшилаш, ходимлар қўнимсизлигини камайтириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш имконияти яратилган;
иссиқхона ҳавосидаги ортиқча нисбий намлик ва зарарли моддалар (пестицидлар) чанги консентрациясини камайтириш, технологик тизим параметрларини ҳисоблаш ва меҳнат шароити хавфсизлигини баҳолаш имконини берувчи математик моделлар ҳамда инструментал воситалар Андижон вилоятидаги иссиқхоналар фаолиятига жорий этилган (2026-йил 28-январдаги 05/06-04-113-сон маълумотнома). Натижада зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсирини камайтириш ва ишлаб чиқариш жараёнининг иқтисодий самарадорлигини ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish