Тоштемиров Темирбек Қодиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Симсиз тармоқ технологиялари асосида қишлоқ хўжалиги ер майдонларини масофадан мониторинги модели ва алгоритмлари”, 05.04.02–“Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, толаоптик алоқа тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т 6203.
Илмий раҳбар: Хужаматов Халимжон Эргашевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc. 09/2025.27.12.Т.01.02
Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёр Неъматович, техника фанлари доктори, профессор; Матёкубов Уткир Каримович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади симсиз тармоқ технологиялар асосида қишлоқ хўжалиги ер майдонларини масофадан мониторинг қилиш усули, модели ва алгоритмларини такомиллаштириш ва ахборот-ўлчов модулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
симсиз тармоқ технологиялари асосида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, тақдим этиш, сигнал ва огоҳлантириш, қарорларни қўллаб-қувватлаш босқичларидан иборат қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ҳолатини масофадан мониторинг ва таҳлил қилиш имкони берувчи усули ҳамда 7 та компонентлардан ташкил топган тармоқ ишончлилигини баҳолашнинг консептуал модели такомиллаштирилган;
Ўлчаш модулларининг тартибли танланишлар сони ва ишончлилик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ҳолатини масофадан мониторинг қилиш тизими ишончлилигини баҳолаш имконини берувчи аналитик модел такомиллаштирилган ҳамда унинг ҳисоблаш алгоритми ва дастурий мажмуаси яратилган;
сенсорлар, тугунлар ва бош тугунлардан ташкил топган масофадан мониторинг қилиш сенсор тармоғининг уйқу, узатиш, қабул қилиш ва фаол ҳолатларини баҳолаш имконини берувчи имитацион модел ишлаб чиқилиб, тугунлар ўртасида маълумотларни самарали узатиш алгоритми такомиллаштирилган;
ер майдонлари ҳолатини реал вақт режимида масофадан мониторинг қилиш учун имитацион модел ва алгоритм ишлаб чиқилиб, намлик, ҳарорат ва ёруғлик сенсорлари, қуёш панели, аккумулятор, микроконтроллер ҳамда радио модулдан ташкил топган қурилма модели таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Симсиз тармоқ технологиялар асосида қишлоқ хўжалиги ер майдонларини масофадан мониторинг модели ва боʻйича олинган натижалари асосида:
симсиз тармоқ технологиялари асосидаги қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ҳолатини мониторинг ва таҳлил қилиш усули ҳамда масофадан мониторинг қилиш тизимининг тузилиш схемаси, модели ва алгоритми Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан “Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик” илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 21-июлдаги 34-8/5116-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида мониторинг тизимининг ишлаш ҳолатини баҳоловчи имитацион модел ва самарали маълумот узатиш алгоритми орқали сезиш, қайта ишлаш, узатиш ва қабул қилиш жараёнларида қувват сарфини минималлаштириш орқали тизим самарадорлигини 20% гача ошириш таъминланган;
мониторинг тизими сенсор тармоғининг ишончлилигини баҳолашнинг консептуал модели ва алгоритми ҳамда узатиш ва қабул қилиш қурилмаларининг модуллари “Алоқалойиҳа” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 21-июлдаги 34-8/5116-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида мониторинг тизимининг ишончлилиги тармоқ архитектураси, алоқа моделлари, тугунлар тавсифи ва атроф-муҳит шароитларига боғлиқлиги аниқланиб, тугунлар сонининг ошиши билан ишончлилик даражаси ортиб боради ва гибрид топология орқали бу кўрсаткични 98,1% гача етказиш мумкинлиги асосланган;
ер майдонлари ҳолатини масофадан мониторинг ва таҳлил қилиш тизими сенсор тармоғи ҳолатини баҳоловчи имитацион модели ва тугунлар ўртасида маълумотларни самарали узатишни таъминлаш алгоритми “УНИCОН.УЗ” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 21-июлдаги 34-8/5116-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида сенсорлар, микроконтроллерлар блоки ва симсиз тармоқ технологияларини қўллаш орқали ер майдонларини назорат ва таҳлил қилиш вақти 1,5-2 баробарга қисқаришига эришилган.
симсиз тармоқ технологиялари асосида ер майдонларини масофадан мониторинг қилиш тизимининг тузилиш схемаси, модели ва алгоритми ҳамда мониторинг жараёнини имитацион модели ва уни амалга ошириш алгоритми “Ипакчилик илмий-тадқиқот институти”га жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 21-июлдаги 34-8/5116-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида функсионал имкониятларини кенгайтириш орқали масофадан мониторинг самарадорлиги 8-10 % гача оширилган ва узлюксиз назорат қилиш ҳамда бошқаришни амалга ошириш имконияти яратилган.