Қодиров Дилмурод Тохировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув омбори иншоотларига кўчки хавфи таъсирини баҳолаш усулларини такомиллаштириш (Оҳангарон сув омбори мисолида)”, 05.09.06-“Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T2560
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Махмудов Эрназар Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.17/2025.27.12.T.01.01 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Шакиров Бахтияр Махмудович – Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, техника фанлари доктори, профессор; Хамдамов Бекмамад, техника фанлари. доцент.
Етакчи ташкилот – Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сув омбори иншоотларига кўчки хавфи таъсирини баҳолаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўчки таъсирида шаклланадиган тўлқиннинг сув омбори ҳудудида тарқалиши ва унинг тўғон қиялиги сирти бўйлаб ҳаракатини ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган;
сув омборига кўчки тушиши натижасида шаклланадиган тўлқин баландлигини ҳисоблашнинг Heller-Hager усули Косинуслар теоремасига асосланган ҳолда такомиллаштирилган;
сув омборларида кўчкидан ҳосил бўладиган тўлқиннинг тўғонга таъсир даражасини тезкор баҳолаш имконини берувчи ҳисоблаш алгоритми ва дастурий ечим ишлаб чиқилган;
сув омборларида кўчки билан боғлиқ хавфларни баҳолаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув омбори иншоотларига кўчки хавфи таъсирини баҳолаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
кўчки таъсирида шаклланадиган тўлқиннинг сув омбори ҳудудида тарқалиши ва унинг тўғон қиялиги сирти бўйлаб ҳаракатини ифодаловчи математик модел Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2025-йил 23-июлдаги 3/4/23-2076-сонли маълумотномаси). Натижада, тоғли ҳудудда жойлашган сув омборларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг хавфлилик даражасини, шунингдек, сув омбори қуйи оқимида истиқомат қилувчи аҳоли ҳаётига ёки яшаш шароитига бўладиган хавфларни прогнозлаш ва уларни баҳолаш имконияти яратилган;
сув омбори ҳудудида кўчки таъсирида шаклланадиган тўлқиннинг тарқалиш жойидан тўғонгача бўлган ҳар қандай масофадаги баландлигини аниқлаш, шунингдек, унинг тўғон қиялиги сирти бўйлаб ҳаракатини ифодаловчи математик модел “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг “Оҳангарон ГЭС” филиали фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 24-сентябрдаги 04/19-5228-сонли маълумотномаси). Натижада, тоғли ҳудудларда жойлашган сув омборларида кўчки кўчишидан шаклланадиган сув тўлқинини математик моделлаштириш йўли билан тўлқин ҳаракатининг, шунингдек, шаклланган тўлқин билан тўғон томонга ҳаракатланадиган сув массасининг тўғон хавфсизлигига таъсирини тўғон узунлиги бўйича исталган нуқтада баҳолаш имконияти яратилган;
сув омборларида кўчки билан боғлиқ хавфларни баҳолаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг “Оҳангарон ГЭС” филиали фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 24-сентябрдаги 04/19-5228-сонли маълумотномаси). Натижада, Оҳангарон сув омборида кўчки билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга эришилган.