Мамуров Элдор Турсуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Линтер машинаси колоснигининг трибологик хусусиятлари юқори бўлган конструксияси ва тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5662
Илмий раҳбар: Саримсаков Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Т.15.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Каюмов Абдумалик Хамидович, техника фанлари доктори, профессор, Хакимов Шерқул Шерғозиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: линтер машинаси учун янги колосник конструксиясини ишлаб чиқиш йўли билан линт ажратиш жараёни самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли конструксион материалларнинг трибологик хусусиятларини ўрганиш натижасида линтер колоснигининг чигит билан ишқаланиш коеффициенти паст бўлган материалдан тайёрланган конструксияси ишлаб чиқилган;
линтер ишчи камераси, ҳамда, колосник ишчи юзаси бўйлаб чигитнинг ҳаракати динамикасини ўрганиш йўли билан чигитнинг ишчи камерадан чиқиш вақти ва тезлиги қийматлари асосланган;
линтер колоснигини тайёрлаш технологиясининг маҳсулотни тайёрлаш вақти ва таннархига таъсирини ҳисобга олган ҳолда операциялари ва харажатлари кам бўлган, колосникни металл листдан кесиш усулида тайёрлаш техноглогияси ишлаб чиқилган;
тавсия этилган ва амалдаги колосниклар мустаҳкамлиги, қаттиқлиги, ишчи юзаси ғадир-будирлиги, ишқаланиш коеффициенти ва емирилишга чидамлилиги тажриба йўли билан аниқланган ва натижаларни солиштириш орқали янги колосникнинг афзаллиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Линтер машинаси учун янги колосник конструксиясини ишлаб чиқиш йўли билан момиқ ажратиш жараёни самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар натижалари асосида:
линтер машинаси учун ишлаб чиқилган янги колосник ва унинг мақбул параметрлари Фарғона вилояти “Коста лине ҳолдинг МЧЖ тизимидаги Риштон пахта тозалаш корхонасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Оъзтўқимачиликсаноат” уюшмаси №03/25-1642-сон 2025 йил 3-июлдаги маълумотномаси). Натижада, пахта момиғи таркибидаги нуқсон ва ифлос аралашмалар улушини 2,1-1,8 %га, чигитнинг механик шикастланганлигини 2,5-1,8 % га, линтер машинасининг истеъмол энергияси 1 донаси учун 32 кВт/соатдан 28 кВт/соатга камайтиришга эришилган.