Халилов Бекзод Ахматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Корхоналарнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашда рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш”, 08.00.16-“Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3909.
Илмий раҳбари: Илхамова Ёдгорхон Саидахмедовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети ҳузуридаги DSc. 22/29.12.2023.I.175.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: и.ф.д., доцент Ишманова Динора Нурмамад қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Шернаев Акбар Ақмирзаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиёт шароитида корхоналарнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бошқарув самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхона молиявий самарадорлигини оширилишга мўлжалланган жараёнлар тузилмасини ягона рақамли экотизимга бирлаштиришда баҳолаш жараёнларини назорат қилиш устувор йўналишларига эътибор қаратиш (ЙМ), мунтазам амалиёт (МА), истиқболни баҳолаш (ИБ), тескари алоқа (ТА), янги мақсадлар (ЙМ) каби омиллар асосида автоматлаштириш эффективлигини таъминлаш таклиф этилган;
“Корхоналарнинг ягона рақамли экотизими” асосида молиявий фаолиятни комплекс бошқариш механизмларини шакллантириш ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлаш жараёнларини тўлиқ автоматлаштиришга қаратилган ёндашув такомиллаштирилган;
корхоналарни самарадорлиги ва унинг хавфсизлик меъёр чегарасини белгилашга қаратилган уч компонентли АКТларига асосланган “бошқарув фаолияти” (Мбф = 0,28), “қарорлар самарадорлиги” (Мқс = 0,38), “хавфсизлик чегараси” (Мхч = 0,34) ўртасидаги уйғунлаштирилган мутаносиблик модели таклиф этилган;
корхона молиявий хавфсизлигини таъминлаш жараёнида АКТлари асосида ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи манфаатларига кўра ўзаро маълумот алмашиш ҳамда унинг хавфсизлигига эришишга таъсир кўрсатувчи омиллар асосидаги АКТлардан фойдаланишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида корхоналарнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бошқарув самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
корхона молиявий самарадорлигини оширишга мўлжалланган жараёнлар тузилмасини ягона рақамли экотизимга бирлаштиришда баҳолаш жараёнларини назорат қилишнинг устувор йўналишлари эътибор қаратиш (ЙМ), мунтазам амалиёт (МА), истиқболни баҳолаш (ИБ), тескари алоқа (ТА) ва янги мақсадлар (ЙМ) каби омиллар асосида автоматлаштириш эффективлигини таъминлашга қаратилган таклиф Ўзбекистон савдо-саноат палатаси тизимидаги корхоналар фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 9-декабрдаги 02-05-33-13906-сон маълумотномаси). Натижада корхоналарда бошқарув самарадорлиги ва хавфсизлигини таъминлашда АКТ ҳамда бизнес хавфсизлик технологияларидан фойдаланиш самарадорлиги ошиб, корхоналар даромадларининг 12 фоизга яқин ўсишига эришиш имконияти яратилган;
“Корхоналарнинг ягона рақамли экотизими” асосида молиявий фаолиятни комплекс бошқариш механизмларини шакллантириш ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлаш жараёнларини тўлиқ автоматлаштиришга қаратилган ёндашув Ўзбекистон савдо-саноат палатаси тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқилган услубий қўлланмаларда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 9-декабрдаги 02-05-33-13906-сон маълумотномаси). Натижада корхоналарда молиявий фаолият мониторингини ягона рақамли майдон асосида ташкил этиш, ички ва ташқи хавфсизликни назорат қилиш ҳамда бошқарув қарорларини тезкор қабул қилиш имконияти кенгайтирилган;
корхоналар самарадорлиги ва унинг хавфсизлик меъёр чегарасини белгилашга қаратилган уч компонентли АКТларга асосланган “бошқарув фаолияти” (Мбф = 0,28), “қарорлар самарадорлиги” (Мқс = 0,38), “хавфсизлик чегараси” (Мхч = 0,34) ўртасидаги уйғунлаштирилган мутаносиблик модели Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги корхоналар фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 9-декабрдаги 02-05-33-13906-сон маълумотномаси). Натижада корхоналарда бошқарув самарадорлиги ва хавфсизлик даражасини баҳолаш, мавжуд хавфларни аниқлаш ҳамда минимал сарф-харажатлар асосида юқори рентабелликка эришиш имконияти яратилган;
корхона молиявий хавфсизлигини таъминлаш жараёнида АКТлар асосида ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи манфаатларига кўра ўзаро маълумот алмашиш ҳамда унинг хавфсизлигига эришишга таъсир кўрсатувчи омиллар асосидаги АКТлардан фойдаланишнинг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 9-декабрдаги 02-05-33-13906-сон маълумотномаси). Натижада корхоналарда узоқ муддатли “хавфсиз рақамли трансформация” стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда АКТлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали корхоналар пул маблағларини 48 562,56 минг сўмга ошириш имконияти яратилган..